Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Дард берган давосини ҳам беради


Download 73.42 Kb.
bet17/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Д

Дард берган давосини ҳам беради


Бир киши фалаж дардига мубтало бўлиб, тўшакка михланиб қолди. Йиллар кетидан йиллар зерикиш, умидсизлик, муваффақиятсизлик билан ўтди. Табиблар уни даволашдан ожиз эканларини унинг аҳли-оиласига ҳам тушунтирдилар.
Кунларнинг бирида уйнинг шифтидан бир чаён тушиб кела бошлади. Бемор эса жойидан силжий олмас эди. Чаён беморнинг тепасига келиб, унинг бошига бир қанча ниш урди. Шу онда мўъжиза юз бериб беморнинг оёқ учидан юз бериб танаси жонланди. Унинг аъзоларида ҳаёт бошланаётган эди. Унинг жисмининг ҳар тарафида шифо, соғайишлик сайр қилиб юрар эди. Бир бир сесканиб, ғайратга кирди, аввал икки оёғида турди, кейин хонада юра бошлади. Сўнг ўзи эшикни очиб, аҳли оиласининг олдига келди. Улар кўзларига ишонмай, чақмоқ урган каби эсанкираб қолишди. Кейин бўлган воқеадан хабар топиб, Аллоҳ таолога ҳамду сано айтишди. Табибларга бу ҳақида айтилганида улар буни тасдиқлашди ва чаён вужудида заҳарли зардоб мавжуд бўлиб, кимёвий суюқлик вазифасини ўташини, ўша суюқлик билан фалаж дарди муоложа қилинишини айтдилар.
Ҳар бир дардни ўз давоси билан туширган ва бу беморни мана шу ҳолда даволаган, бандаларига Меҳрибон бўлган Зотга ҳамду санолар бўлсин.


В

Уч саволга уч жавоб


Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурига уч киши ёш йигитни олиб келди. Улардан бири:

  • Эй, мўминларнинг амири, бу йигит отамизни ўлдирди, хун олишни истаймиз, – деди.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу йигитдан нега одам ўлдирганини сўради. Йигит:

  • Мен туя боыувчиман. Туяларимдан бири уларнинг боғига кириб, экинларини еди. Буларнинг отаси уни тош билан уриб ўлдирди. Сўнг мен ҳам тошни олдим-да, отасига отдим. У ҳам ўлди, – деди.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ундан хун олишини айтди. Йигит:

  • Уч кун муҳлат беринг, отам яқинда вафот этди. Меросини тақсимлаб келай… – деди.

  • Ким сенга кафил бўлади? ­ Сўради мўминлар амири.

Йигит атрофида йиғилган одамларга назар солди.

  • Мана шу киши менга кафил бўлади,– деб Абу Зарр розияллоҳи анҳуни кўрсатди.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу:

  • Эй, Абу Зарр, сен бу йигитга кафил бўласанми? – деди.

  • Ҳа, мўминларнинг амири, ­ деди Абу Зарр розияллоҳу анҳу.

  • Сен бу йигитни танимайсан. Агар қочиб кетса, хунини сендан оламиз, ­ деди мўминлар амири.

  • Мен кафилман! ­ деди Абу Зарр.

Йигит кетди. Бир кун, икки кун, учинчи кун ҳам ўта бошлади. Одамлар унинг хунини Абу Заррдан олинишидан хавотирга тушишди. Учинчи куни кечга яқин йигит халлослаганича мўминлар амирининг ҳузурига кирди ва:

  • Елкамдаги омонатни эгаларига топширдим. Энди ихтиёрингиздаман… – деди.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳайратланиб:

  • Қочиб кетиш имконинг бўла туриб нега қайтдинг? – деб сўради.

  • Инсонларда вафо қолмабди, деб айтишларидан қўрқдим, ­ деди йигит.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу:

  • Бу йигитга сен нега кафил бўлдинг? ­деб Абу Зарр розияллоҳу анҳудан сўради.

Абу Зарр розияллоҳу анҳу:

  • Инсонларда яхшилик қолмабди деб айтишларидан қўрқдим, – деди.

Отасини хунини олмоқчи бўлган уч киши бу сўзлардан таъсирланди ва йигитни авф этишганини айтишди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу таажжубланиб сўради:

  • Нега отангизнинг хунидан кечдингиз?

  • Инсонларда авф этиш, кечириш хислати қолмабди деб айтишларидан қўрқдик, – дейишди улар.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолога ҳамд айтдилар.

Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling