Жаноза намози ва уни ўқиш тартиби


Download 19.97 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi19.97 Kb.
#1192783
Bog'liq
Жаноза намози ва уни ўқиш тартиби


Жаноза намози ва уни ўқиш тартиби
Жаноза намозида азон, иқома, рукуъ, сажда бўлмайди. Имом маййитнинг кўкраги тўғрисида (маййит аёл киши бўлса, белининг тўғрисида) туради. Жамоат эса имомнинг орқасидан саф тортади. Жаноза намозини оʻқувчи киши аввал: "Ният қилдим ушбу марҳум учун Жаноза намозини оʻқимоққа, иқтидо қилдим ушбу имомга. Холисан лиллоҳи Таоло", деб ният қилади. Имом баланд овоз билан, қолганлар имомга иқтидо қилиб ичда "Аллоҳу Акбар" деб қоʻлларини богʻлайди. Иқтидо қилиб оʻқувчи ичида такбир айтиб қоʻлларини богʻлайди.. Сўнг санони ўқийди:
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلَا إِلَه غَيْرُكَ.
Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ва табаарокасмук, ва таъаалаа жаддук, ва лаа илааҳа ғойрук.
Маъноси: «Аллоҳим, Сени пок деб ёд қиламан, исминг муборак, мартабанг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқ».
Санодан сўнг иккинчи такбирни айтади. Кейинги такбирларда қўллар кўтарилмайди. Иккинчи такбирдан сўнг салавот ўқилади:
اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى ءَالِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى ءَالِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اَللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى ءَالِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاِهِيمَ وَعَلَى ءَلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласини ёрлақаганинг каби Муҳаммад ва у зотнинг оиласини ёрлақагин. Сен мақтовга лойиқ, буюк Зотсан.
Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига барака нозил қилганинг каби Муҳаммад ва у зотнинг оиласига ҳам барака нозил қилгин. Сен мақтовга лойиқ, буюк Зотсан».
Салавотдан сўнг учинчи такбирни айтиб, ортидан маййитнинг ҳаққига қилинадиган жаноза дуосини ўқийди:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِـحَيِّنَا، وَمَيِّتِنَا، وشَاهِدِنَا، وَغَائِــبِنَا، وَصَغِيْرِنَا، وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا، وَأُنْثَانَا، اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوفَّهُ عَلَى الْإِيْمَانِ.
«Аллоҳуммағфир ли ҳаййинаа ва маййитинаа, ва шааҳидинаа ва ғооибинаа, ва соғииринаа ва кабииринаа, ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма, ман аҳйайтаҳу миннаа фаъаҳйиҳи ъалал­ Ислаам, ва ман таваффайтаҳу миннаа фа таваффаҳу ъалал­ иймаан.
Маъноси: «Аллоҳим, тирикларимизни ҳам, ўтганларимизни ҳам, борларимизни ҳам, йўқларимизни ҳам, каттаю кичигимизни ҳам, эркагу аёлларимизни ҳам мағфират қилгин. Аллоҳим, биздан кимни яшатсанг, Исломда яшат, кимни вафот этдирсанг, иймонда вафот этдиргин».
Кейин тўртинчи такбирни айтиб, сўнг салом берилади.
Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши такбир айтиб, қулоқ қоқиб, жамоатга қўшилиб олади-да, саломдан олдин қолган уч такбирдан улгурмаганларини айтиб олади.
Ҳасанхон Яҳё АБДУЛМАЖИД


Намози чаноза ва тарзи хондани намози чаноза
Намози чаноза ва тарзи хондани намози чаноза бисёр осон ва оддӣ аст. Дар намози чаноза сачда намекунанд. Фақат қиём бояд истед. Вақте имом мегӯяд “Бо ният бошед” шумо бояд ният кунед. Нияти намози чаноза ин аст:
Ният кардам, бигузорам чаҳор такбироти салоти ҷанозаро, сано мар Худоро, дуруд мар Муҳамади Мустафоро, савобашро бахшидам мар ин маййити ҳорзиристодаро, вақте, ки бар ман аст, рӯй овардам ба қибла, қиблаи ман ба ҷиҳати Каъба, иқтидо кардам ба имоми ҳозиристода, холисанлиллоҳи таъоло.
Аллоҳу акбар.
Субҳонакаллоҳумма ва биҳамдика ва табора касмука ва таъоло ҷадука ва ло илоҳа ғайрук.
Аллоҳу акбар.
Аллоҳума салли ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад камо саллайта ъало Иброҳима ва ъало оли Иброҳим, иннака Ҳамидум-маҷид. Аллохума борик ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад камо борикта ъало Иброҳима ва ъало оли Иброҳим, иннака Ҳамидум-маҷид.
Аллоҳу акбар.
Аллоҳумағфирли-ҳаййиино ва маййитино ва шоҳидино ва ғоибино ва сағирино ва кабирино ва закирино ва унсоно, Аллоҳума ман аҳяйтаҳу минно фааҳйиҳи ъалал Ислом ва ман таваффайтаҳу минно фатаваффаҳу ъалал имон, бираҳматика ё арҳамар роҳимин.
Инро гуфта, баъд ба ду тараф салом дода, аз намоз мебарояд.
Агар мурда писараки норасида бошад, ин дуъоро бихонад: Аллоҳуммаҷ-ъалҳу лано фаратав, ваҷъалҳу лано аҷрав ва зухран ваҷъалҳу лано шофиав ва мушаффаан, бираҳматика ё арҳамар роҳимин.
Агар мурда духтараки норасида бошад, ин дуъоро бихонад: Аллоҳумаҷъалҳо лано фаратав, ваҷъалҳо лано аҷрав ва зухран ваҷъалҳо лано шофиатав ва мушаффатан, бираҳматика ё арҳамар роҳимин.
Download 19.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling