Стефан СВЕЙГ
Аммо, ҳарқалай, инсон бировга ихлос қўйганидан сўнг уни бекаму кўст кўргиси келар экан.
Х.СУЛТОН
«Бобурийнома»
Т
Биз кўпинча муҳим нарсаларга эътибор қаратмай, майда ишларга киришиб кетамиз, вақтимизни бекорга сарфлаймиз: токи биз ҳаёт эканмиз, бизда ҳар доим ниманидир ўзгартиришга имкон бўлади.
Бизни биз яхши бўлганимиз учун яхши кўришади, деб ўйлаймиз. Аслида эса бизни яхши кўрганлар яхшилиги учун ҳам бизни яхши кўришади!
Лев ТОЛСТОЙ
Аёл ва гўзаллик
Аёл қанчалик гўзал бўлса, у шунчалик ақлли бўлиши керак. Чунки у фақат ақли билан гўзаллик унга олиб келадиган зарарга қарши тура олади.
Лев ТОЛСТОЙ
Ш
Ўтмиш, бу – гирдоб. Агар уни ҳозирни ўз соясида қолдиришига йўл қўйиб берсанг, у сени ўз тубига тортиб кетади. Вақт бор-йўғи – сароб. Сен ҳозирги дамда яшашни ўрганишинг керак. Фақат ҳозирги он аҳамиятга эга.
Элиф ШАФАҚ
Э Энг қисқа фильм
«Дунёнинг энг яхши 10 дақиқалик фильми» унвонини олган қисқа метражли фильмни кўриш учун учун кинотеатрга одамлар йиғилди. Фильм бошланди ҳамки катта экранда уйнинг оппоқ шифтидан бошқа ҳеч нима кўринмасди. Тўртинчи дақиқада ҳам шу аҳвол, бешинчида ҳам. Саккизинчи дақиқада ҳам шифтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, одамлар бетоқатлана бошлади, баъзилари кинотеатрни тарк этди, баъзилари кетган вақтига ачинади. Тўққизинчи дақиқада экранда хасталик туфайли бир умр фалажликка маҳкум бўлган бола ва унинг ётоғи кўринади.
Экрандаги ёзув: «Бу болакай яна неча йилларни шу зайлда давом эттиради, сиз эса 8 дақиқа чидолмадингиз…»
Сабоқ
Умр ўтказишнинг иккита усули бор. Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўъжиза йўқдай яшаб ўтиш. Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўъжиза эканига ишониб яшаб ўтиш.
Альберт ЭЙНШТЕЙН
Истеъдодли киши кўпинча ёлғиздир. Истеъдод одамлар орасидаги Яратганнинг нигоҳига ўхшайди… Оддий одамлар кўрмаган фожеани, кўрмаган муаммони ва кўролмаган оқибатни кўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |