Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Download 73.42 Kb.
bet10/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Ё


Ҳақиқий оғриқни сатрлар ифодалай олмайди. Уни товуш оҳанги, кўз қараши ва сўз титрашидан уқиб олинади.
Лекин ёзилмайди, асло ёзиб бўлмайди…


Ёзувчи


У фақат ўзгалар ҳақида ёзарди. Ўзгалар армони, ёлғизлиги, бахтсизлиги, етимлиги…
Ҳеч ким сезмасдики, буларнинг ҳаммаси фақат ўзи ҳақида ёзилганини.


Л


Агар сиз бировнинг боласини юзи кир ҳолатда кўрсангиз, «Ота-онаси қаерга қараяпти экан?» деб унга ачинасиз. Аммо агар ўз фарзандингизни шу ҳолатда кўрсангиз, унга қараб «Вой асалим-эй, юзингни қара!» дея жилмайиб, ёқимтойгина бўлиб қолганини пайқайсиз. Фикрлар ҳам шунга ўхшаш, баъзан бировнинг фикри сизга ёқмаса ҳам, уникидан кучсиз далилга эга бўла туриб ўз фикрингизни маъқуллайсиз.
Стивен ЛЮВИТ


М

Меҳр ва эътиборга муҳтож одамлар


Кучли, совуққон, қувноқ кўринган инсонларга ишонманг… Улар, аслида, бутунлай бошыача бщладилар…
Кучли кўринган инсон, аслида, суянчиғи, ишонгани йўқлигидан кучли кўринишга ҳаракат қилади… Аслида, суяна оладиган инсонга жуда эҳтиёжманд бўлади…
Совуққон кўринган инсон, аслида, қалби жуда ҳассос… Тарк этсангиз ҳам ҳеч нарса бўлмагандек тутади ўзини, аслида, қалби синиб, парчаланиб кетади…
Қувноқ инсон ҳазиллари, кулгилари ортида тоғлардек дардларини яшириб юради. Унга тушунадиган, ҳис қила оладиган инсон керак…
Уларнинг кўринишларига қараб муомала қилманг, эҳтиёт қилинг… Улар сизнинг меҳрингизга, эътиборингизга муҳтожлар…
Ҳабиба


Ният


Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебди:

  • Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бошқа нима сўрасанг берилади.

  • Агар жаннат менга харом қилинган бўлса, ­ дебди золим одам, ­ ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсин-ки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин.

Тоҳир МАЛИК



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling