Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Download 73.42 Kb.
bet11/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Н


Эркакларнинг ўзини кўз-кўз қилиш учун ясаниши хотинларнинг оройиш учун безанишлари кабидир. Аммо бу каби безанмоқ ҳар иккаласи учун ҳам номуносиб, хусусан, эркаклар учун кўпроқ шармандаликдир.
Алишер НАВОИЙ


Болаларимнинг болалигини соғиндим


Кекса отахондан сўрадилар:

  • Боларингизни соғинасизми?

Отахон жавоб берди:

  • Мен болаларимнинг болалигини соғинаман… Чунки у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишади. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат егилари келмас ҳам эди… Энди-чи… Ҳаммаси акси…

Нозим


О

Оддий ҳол


Ҳа, кун келади биз ҳаммамиз ўламиз. Қачонлардир биз ҳақимиздаги хотирага эга бўлган сўнгги одам ҳам ўтиб кетади ва шунчаки бўлмагандек абадийга унутиламиз…


Кўзга кўринмас ҳиммат


Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

  • отангнинг сенга қилган харажати;

  • онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу харажат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки уларники кўринмайди.
Ойдин

Садоқат


Бир фарзандни дунёга келтириш қабристонда гул ўстирмоқдир. Бир фарзанднинг ота-онаси бўлиш қабристондаги ўликнинг руҳ қозонишидир. Чунки ота-она қабристонда экан, фарзандининг ибодат аҳлидан бўлиши, уларнинг ҳаёти давом этишига далилдир.
Олим етиштирган оналар


Оталар ва болалар


У оддий одам эди. Ҳаммоллик қиларди. Тўрт қиз, уч ўғилни оёққа турғазди. Ўғилларини уйлантирди. Қизларини чиқарди.
Ҳаммасини уйли-жойли қилди. Кўз юмаётганида «Ҳаммангиздан мингдан-минг розиман», деди…
Қарашса, кафанлиги йўқ экан…



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling