Ҳикматли фикрлар, Ҳикоялар, жумлалар манбалар


Download 73.42 Kb.
bet19/21
Sana19.02.2023
Hajmi73.42 Kb.
#1214719
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Hikmatli fikrlar, hikoyalar

Даврон НУРМУҲАММАД


Р

Ибрат


Дунё ва охиратнинг энг гўзал ахлоқини сенга ўргатайми? Сени тарк этганнинг ҳолидан хабар ол, сени маҳрум этганга яхшилик ва ҳиммат кўрсат, сенга зулм этганга кечиримли бўл.
РАСУЛИЛЛОҲ салаллоҳи алайҳи васаллам


«Қора»лар «Оқ»ни фарқлаш учундир…


Ҳазрати Мавлоно Румий қуддиса сирраҳу:
Хафа бўлма! ­ Дейдилар ва яна шундай давом эттирадилар: ­ Сенга нисбатан ноҳақлик қилган ҳеч кимсадан жаҳлинг чиқмасин. Аксинча:
сенга садоқатни ўргатганлари учун сенга хиёнат қилганларга ташаккур эт;
рост билан ёлғонни ажрата олишлик имкониятини берган ёлғончилардан минатдор бўл;
бахтиёрликни янада чуқурроқ ҳис эттирганлари ва ҳар кимнинг ҳаётига муҳаббат тушунчаларини олиб кирганлари учун сени бахтиёр эта олмаганларни дуойи хайр қил;
«қора»лар «оқ»ни фарқлаш учундир…
Ҳаёт мана шу сабаблар билан яна ҳам гўзалдир…
РУМИЙ


Қуръон қалбни поклайди


Болакай бобосининг Қуръонни тушунмаса ҳам нега бунчалик кўп ўқишидан ажабланиб, бобосидан сабабини сўрабди. Шунда бобоси «Анави элакда дарёдан сув олиб кел», деб буюрибди. Набираси бунинг иложи йўқлигини айтса ҳамки, бобо қаттиқ таъкидлабди.
Болакай 5-6 марта бориб дарёдан сув олиб келмоқчи бўлса ҳамки, табиийки, бунинг иложини қилмабди. Охир оқибат набира «Мен буни эплолмайман», дебди. Шунда бобо «Қара-чи, элакка нима бўлди экан?» деб сўрабди. Набира «Тоза бўлиб қолди, бошқа ҳеч нарса», дея жавоб қилибди. Бобо «Қуръон ҳам шундай, эсимда турмаса ҳам, қалбимни поклайди».
Икром РЎЗИМУРОД


Т

Надомат


Ўлганидан кейин афсусланмайдиган инсон йўқ. Ҳамма надомат қилади. Тўғри йўлда бўлган киши янада кўпроқ хайрли иш қилмагани учун афсусланади. Ёмонлик йўлида бўлган эса нафсини ёмонликдан узоқлаштирмаганлиги учун надомат қилади.
ТЕРМИЗИЙ


Ш


Қизларингизни назорат қилинг, зеро арслонлар қўриқлаган дарахтга маймунлар осилмайдилар.
Имом ШАРОЪВИЙ



Download 73.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling