«Темир йўлда юк ташиш ҳажмини ошириш ҳамда мултимодал юкларни “эшикдан эшикгача” етказиш тўғрисида»


Download 319.77 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi319.77 Kb.
#1760801
Bog'liq
Буйруқ мултимодал












«Темир йўлда юк ташиш ҳажмини ошириш
ҳамда мултимодал юкларни “эшикдан эшикгача” етказиш тўғрисида»

2023 йил 25 сентябр куни Узбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан темир йўл тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йигилишда юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал «эшикдан эшиккача» ташувларни йўлга қўйиш бўйича зарурий топшириқлар белгилаб берилди. Шу билан бирга 2023 — 2026 йилларда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарори ишлаб чиқилди.


Юқоридагиларни инобатга олиб, Бухоро МТУ УК да ҳам керакли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мультимодал «эшикдан эшиккача» ташувларни йўлга қўйиш бўйича гуруҳ ташкил қилиш режалаштирилди. Ушбу гуруҳ станцияда юклаш учун зарурий юкни ташкилот омборидан олган ҳолда вагонларга ортада ва станцияга тушуриш учун келган юкларни вагонлардан автотранпортга юклаган ҳолда ташкилот омборигача етказиб беради. Гуруҳ таркиби ишчилар, автотранспортлар ва зарурий жиҳозлар билан таъминланади. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:

  1. Ходимлар ва ижтимоий масалалар бўлими бошлиғи Ф. Саломов ва Иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бўлими бошлиғи Н. Бобомуродовга мультимодал «эшикдан эшиккача» ташувларни йўлга қўйиш бўйича гуруҳ таркиби Бухоро МТУ УК таркибидаги корхона ишчи ходимларидан танлов орқали шакллантирилсиин;

  2. Юк ва тижорат бўлими бошлиғи И. Камаловга гуруҳ фаолияти давомида юкларнинг сифати ва бутлигини таъминлаш назоратга олинсин;

  3. Бухоро минтақавий темир йўл узели УК автотранспорт бўйича етакчи муҳандиси Н. Ҳасановга мультимодал «эшикдан эшиккача» ташувларни йўлга қўйиш бўйича гуруҳ учун зарурий автотранспорт билан таъминлаш юзасидан АЖ раҳбарияти хат юборилиб олиш чоралари кўрилсин;

  4. Ташиш ва станция ишлари бўлими бошлиғи Н. Ходжиевга мультимодал «эшикдан эшиккача» ташувларни йўлга қўйиш бўйича гуруҳ фаолияти назоратга олинсин;

  5. Умумий назорат Бухоро минтақавий темир йўл узели бошлиғи биринчи ўринбосари А. Эргашев зиммасига юклатилсин.



Бухоро минтақавий темир йўл
узели бошлиғи в/б: А.Ш.Бозоров
Download 319.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling