Молиянинг назорат функцияси ва молиявий назорат. Молиявий назоратнинг объектлари ва


Download 67.93 Kb.
bet1/8
Sana02.02.2023
Hajmi67.93 Kb.
#1147610
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Молиявий назорат


5-Мавзу: Молиявий назорат
Режа:

    1. Молиянинг назорат функцияси ва молиявий назорат.

    2. Молиявий назоратнинг объектлари ва субъектлари.

    3. Молиявий назоратнинг усуллари: текширув, таҳлил, тафтнш.



Таянч иборалар:

  • Молиявий назорат функциялари;

  • Молиявий назорат объекти;

  • Молиявий назорат субъектлари;

  • Молиявий институтлар;

  • Молиявий воситачилар;

  • Бошқарув меҳнати;

  • Молиявий назорат мақсади;

  • Молиявий назорат шакллари;

  • Молиявий таҳлил ва аудит


      1. Молиянинг назорат функцияси ва молиявий назорат.

Назорат иқтисодий тизимнинг зарур элементи сифатида бутун инсоният цивилизацияси билан бирга ривожланади, эволоцион тараққиёт ва инқилобий тўфонлар жараёнида, жамият иқтисодий формацияси, сиёсий тизими, давлат ва хўжалик бошқаруви, қонун чиқарувчи, ижроия ва судлов ҳокимияти органлари алмашинуви жараёнида ўзгариб боради.
Европада давлат хўжалнгида назоратни жорий этишга дастлабки уринишлар қироллик бошқарувлари даврига тўрри келди. Хўжаликнинг ўсиб бораётган миқёсллри туфайли назорат муҳим бошқарув омилига айланиб борди. Ҳар қандай ҳокимият, айниқса, ҳаражатлар даромадлардан, ортган
давлатлар молиявий аҳволи мушкуллигидан далолат берадиган урушлар даврида, тартибга солинган молияга катга эҳтиёж сезарди. Маблағ излаб, молиявий ислоҳотлар, шу жумладан бюджет-назорат тусидаги ислоҳотлар ўтказиларди.
Демократик мамлакатларда давлат молиявий ресурслари ёки бюджетни бошқариш ҳукуматнинг жамият олдидағи масъулиятини келтириб чиқаради. Оқибатда «молия дарвозаси олдида» назорат ташкил этиш бошқарувнинг зарур элемнтига айланиб, шунинг учун дунёнинг ривожланган барча мамлакатларида молиявий назорат давлат назоратининг асосий турига айланган.
Назорат - жамият иқтисодий ҳаётидаги объектив ҳодиса ва ҳар қандай давлат бошқарувининг муҳим бўғинидир. Шу билан бирга у кўп минг раҳбар ва мутахассислар, меҳнат жамоалари, жамоат ва давлат ташкилотларининг субъектив ижод соҳасидир.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг қайта таркибланиши, бозор муносабатларининг шаклланиши, мулкнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши шароитида, назоратнинг роли тобора кучайиб бориши шарт. Жаҳондаги барча йирик давлатлар - АҚШ, Буюк Британия, Олмония, Франция ва Япониянинг ривожланиш намуналари шундан далолат бериб, бу мамлакатларда давлат (парламент) назорати тизимлари, ҳукуматнинг ижроия ҳокимияти ҳузурида ташкил этилган назорат-тафтиш тизимлари ва мустақил аудит тизимлари кўпдан таркиб топган ва муваффақиятли иш олиб бормоқда.
Молиявий назорат тизими субъектлар (назорат қилувчилар), объектлар (назорат қилинувчилар), назоратнинг усул ва воситаларини биргаликда жамлаб, ўз ичига олади. Улар назорат объектининг холатини, ижронинг кутилган натижаларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, тузатиш киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар йўсинини ишлаб чиқиш учун яхлит уйғунликда ҳамкорлик қилади.
Молиявий назорат, аудит, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил муаммоларининг ҳал қилиниши илмий асосга таяниши керак. Мазкур мавзу учун Э. А. Арен, П. С. Безруких И. А. Белобжецкий, Н. Г. Белов, Ю. А. Данилевский, С. К. Егорова, Ю. М. Иткин, Н. П. Кондраков, Л. М. Крамаровский, И. А. Ламикин, Ж. К. Лоббек, Р. Монтгомери, С.С. Носова, В. П. Суйц, В. Ф. Палий, Н. Санаев, А. Д. Шеремет, С. О.Шохин каби таниқли олимларнинг илмий ишлари шундай асос бўлиб хизмат қилди.
Ўзбскистон Республикасида молиявий назорат, мустақил аудит, бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлил мустақил ихтисослашган иқтисодий фан тармоқлари ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўз предметига, вазифаларига, мақсадларига, тадқиқот ва амалий қўлланиш усулларига эга. Фанларнинг ихтисослашуви уларни ўзига хос қўлланиш соҳалари бўйича чуқурлаштириш ва табақалаштириш имконини беради. Иқтисодиёт фанининг мустақил тармоғи бўлатуриб, улар ўзаро чамбарчас боғлик ва ягона йўналишга иқтисодиёт самарадорлигини оширишни, қўйилган хўжалик мақсадларига муваффақиятли эришилишини таъминловчи бошқарув ечимларини тайёрлашга қаратилган.
Ҳар бир хўжалик субъекти ўз давлатининг умумий хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшади. Назорат-ҳисобга асосланган таҳлилий фанлар

  • оқилона бошқарув ечимларини танлаб олиш учун асосдир. Бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг иқтисодий таҳлили, молиявий назорат бутун давлатнинг иқтисодий механизми ва ҳар бир алоҳида корхона, ташкилот, фирма, компаниянинг маромли ишлаши учун зарур

Бозор иқтисодиёти соҳасида ахборот улкан аҳамиятга эга, зеро тўлиқ ва хаққоний ахборот ҳокимлик бериши, унга эга бўлмаслик эса назоратсизлик, бошбошдоқлик, турли хавф-хатарнинг кучайишига олиб келиши илгаридан маълум.
Бозор шароитида хисоб-китоб ахборотига алоҳида эътибор берилиб, бу мантиқан тўғри, чунки корхона, акциядорлик жамияти, ширкат, фирма, компания молиявий аҳволининг шакллантирилган ва қайта ишланган кўрсаткичлари ссуда, кредит; инвестиция сармоялари ва шу кабиларни бериш чоғида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадларида бошқарув қарорларини қабул қилиш учун амалий омил хусусиятига эга бўлиши керак.
Бозорни иқтисодий ахборот билан таъминлаш молиявий ҳисоботнинг холис ва ишончли маълумотларига таяниши керак. Бундай маълумотлар фақат мустақил аудиторлар томонидан тўғрилиги текширилиб тасдиқланганидан, шунингдек корхона рейтингини аниқлаш учун ушбу маълумотлар қайта ишланганидан кейингина олиниши мумкин.

Download 67.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling