Молиянинг назорат функцияси ва молиявий назорат. Молиявий назоратнинг объектлари ва


Молиявий назоратнинг объектлари ва


Download 67.93 Kb.
bet4/8
Sana02.02.2023
Hajmi67.93 Kb.
#1147610
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Молиявий назорат

Молиявий назоратнинг объектлари ва субъектлари.

Ҳокимият ваколатлари ҳажмида ва субъектларнинг назорат фаоллиги даражасида ифодаланган бошқарув тизимидаги назорат мақоми -назорат объект ва субъектлари таърифлаб ўтилган таснифлар тузилиши мезони сифатида қабул қилинган.
Назорат вазифаларини ифодаловчи органлар назорат субъектлари ҳисобланади. Назорат объектлари - молия тизими ва иқтисодий самарадорлигини текшириш лозим бўлган молия-хўжалик-тижорат тузилмалари пайдо бўлганида назорат субъектлари (тафтишчилар)ни ташкил этиш зарурати пайдо бўлади.
Мадомики назорат объектлари доимий ҳаракатда бўлиб, субъектлар ҳам ўзгарар экан, уларнинг назорат ишлари йуналиниши ҳам мунтазам равишда ўзгариб туриши керак.
Назорат субъектларига боғлик равишда Э.А.Вознесенский қўйидаги ихтисослашган турларни фарклайди: олий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилувчи умумдавлат назорати; жамоат назорати, ички идоравий, ички хўжалик назорати.
Э.А Вознесенский назоратни амалга оширилиш соҳасига боғлиқ ҳолда таснифлашга уриниб кўрди: молиявий, статистик, давлат молия инспекцияси органларининг назорати, ёнғиндан сақлаш назорати,. санитария-гигиена назорати ва бошқалар. Назаримизда, бу белгилар бўйича назоратни таснифлаш мақсадга мувофиқ эмас.
И.А. Белобжецкий молиявий назоратни ички хўжалик, идоравий ва идорадан ташқари назорат турларига бўлади. Ю.А.Данилевский хам ана шу фикрда ички хўжалик назорати хўжалик бошқарувининг юқори органлари томонидан амалга оширилади, ишлаб чиқаришнинг асосий (бирламчи) буғини

  • корхоналар ва бирлашмаларда иктисодиётни бошқаришнинг энг муҳим вазифаси сифатида намоён бўлади; корхонанинг функционал, техник ва иқтисодий хизматлари ички хўжалик назоратининг субъектлари ҳисобланади.

П. В.Черноморд ички хўжалик назоратининг молиявий назоратнинг мустақил тури сифатидаги макомини рад этиб, уни идоравий назоратининг таркибий қисми сифатида талқин қилади.
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейинги чуқур ижтимоий- иқтисодий ўзгаришлар, тадбиркорликнинг ривожланиши, илгари амал қилиб келган тузилмаларнинг тугатилиши билан айни бир пайтда иктисодий фаолият
янги шаклларининг яратилиши бошқарувнинг тубдан қайта ташкил этилишига сабаб бўлди.
Кичик, қўшма корхоналар, фермер хўжаликлари, акциядорлик жамиятлари, хусусийлаштириш, инвестиция ва суғурта фондларининг пайдо бўлиши - буларнинг бари назорат органлари таркибининг ўзгаришига таъсир кўрсатди ва солиқ инспекцияси, ҳисоб палаталари ва аудиторлик хизматлари кўринишидаги давлатнинг янги назорат қилувчи органлари ва мустақил органлар пайдо бўлди. Ушбу органларнинг функциялари, ҳуқуқ ва вазифалари, улар қўллайдиган усуллар ўзгарди ёки янги жиҳатлар касб этди.
Жамоат назоратини мустақил, масалан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, атроф муҳитни ҳимоя қилиш жамияти, мисол учун
«Сгееn Реасе» сингари жамиятлар амалга ошира бошладилар.
Молиявий назорат назариясини ишлаб чиқиш долзарб вазифага айланди, зеро, бутун тизим назарий ечимлар асосида барпо этилади. Шунинг учун назорат типи, тури ва шакли сингари тушунчалар атамашунослигига аниқлик киритилиши керак.
Назоратни тавсифлаш муаммосига нуқтаи назарларнинг кўплига унинг мураккаб синтетик хусусиятидан далолат беради.
«Тип» тушунчаси ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий ҳодисанинг, шу жумладан молиявий назоратнинг ғоят муҳим ва муқим белгиларини хусусиятлайди. Бизнинг фикримизча, ҳокимият ваколатлари ҳажмида ифодаланувчи бошқарув тизимидаги назорат мақоми ана шундай хусусиятдир. Молиявий назоратни шу белги бўйича уч типга ажратмоқ, мақсадга мувофиқдир: бюджет-молия назоратга, молия-хўжалик (тадбиркорлик, тижорат) назорати, мустақил аудит.
Назоратнинг ҳар бир типи учун субъект ва объектни белгилаймиз.
Давлат ҳокимияти, биринчи навбатда қонун чиқарувчи органлар ва ижроия ҳокимияти ва назорат қилиш ваколатига эга бўлган бошқарув органлари бюджет-молия назоратининг субъектлари сифатида иштирок этадилар.
Ўзбекистонда бу Олий Мажлис, Президент девони, Вазирлар Махкамаси, Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қумитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банкдир.
Молия-хўжалик назорати моддий ишлаб чиқариш сохасида амалга оширилиб, унинг субъектлари - тармоқ вазирликлари, идоралар, объектлари - заводлар, фабрикалар, қурилиш ташкилотлари ва бошқалардир.
Акциадорлик жамиятлари, хусусийлаштириш ва инвестиция фондлари, хусусий фирмалар ва суғурта компаниялари сингари нодавлат объектлар пайдо бўлиши билан молиявий назоратнинг мустақил субъекти - аудиторликни юзага келтириш ва ривожлантириш учун зарурат туғилди; бу Ўзбекистон учун молиявий назоратнинг янги ташкилий шаклидир. Ҳар қандай корхона, ташкилот, ҳар қандай мулкчилик шаклидаги ҳар қандай хўжалик бирлиги унинг объекти бўлиши мумкин.
Гарчи иқтисодий мазмун, предмет ва услуб бирлиги молиявий назоратнинг барча турлари учун умумий ҳисобланса ҳам «молиявий назорат
тури» тушунчаси унинг қўлланиш соҳаси билан белгиланади. Мутахассисларнинг назорат турларига қарашларини ҳисобга олиб уларни замонавий иқгисодий воқеликка нисбатан мослаб, биз қўйидаги турларга ажратишни таклиф қиламиз: давлат, идоравий, идорадан ташқари, ички хўжалик, жамоат назорати ва мустақил назорат.
Молиявий назоратнинг типлари ва турлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашга уриниб курамиз (1-чизма).




Download 67.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling