Молиянинг назорат функцияси ва молиявий назорат. Молиявий назоратнинг объектлари ва


Download 67.93 Kb.
bet5/8
Sana02.02.2023
Hajmi67.93 Kb.
#1147610
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Молиявий назорат

Субъектларга бо\ли= турлар
1) давлат; 2) идорадан пшш=ари;
3) идоравий; 4) ички хыжалик;
5) жамоат; 6) муста=ил аудит.




Мабаларга бо\ли= шакллар

  1. щужжатлар асосида

  2. фактларга асосланган

  3. компьютер




Назорат хатти-щаракатларни амалга ошириш ва=тига бо\ли= шакллар
I) дастлабки;

  1. жорий,

  2. навбатдаги



  1. чизма. Молиявий назоратнинг типлари, турлари, шаклларининг тавсифномаси

«Молиявий назорат шакли» тушунчасини талқин қилишда «шакл» категориясининг умумий қабул қилинган фалсафий изоҳидан келиб чиқамиз.


Бу мазмуннинг сиртки ифодаси бўлиб, назорат ҳаракатлари амалга ошириладиган вақтга боғлиқ ҳолда вазифаларни бажариш учун назорат ҳаракатларини аниқ ифодалаш ва ташкил этиш усулидир. Дастлабки, жорий ва навбатдаги назорат назоратнинг узлуксизлик хусусиятини акс эттирувчи шакллардир.
Назоратнинг шакллари тўғрисидаги тушунчалар И.А.Белобжецкий, Ю.АДанилевский, С.О.Шохин томонидан етарли даражада тўлиқ ишлаб чиқилган.
Дастлабки назорат тахминлаш, режалаштириш ва лойиҳалаштариш босқичида, хўжалик ёки молиявий операциялар амалга оширилишидан аввал ўтказилиб, оқилона бошқарув ечимлари қабул қилинишига хизмат қилади.
Жорий назорат - ички хўжалик назоратинииг узвий қисми, бутун корхона ва унинг ички бўлинмалари ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини тезкор бошқариш ва тартибга солиш жараёнининг таркибий қисмидир. Самарали жорий назорат тезкор амалий-ишлаб чиқариш режалаштирилиши ва ижронинг ўзаро яқин алоқасини кўзда тутади, тезкор статистик ва бухгалтерия ҳисоби услуби ёрдамида олиб борилади.
Навбатдаги назорат хўжалик ва молиявий операциялар амалга оширилганидан кейин ўтказилиб, текширилаётган ҳужжатларни ва корхонанинг бутун молиявий ҳолатини чуқур ўрганиш билан фарқ қилади. Навбатдаги назорат субъектига кўпинча ички хўжалик назоратидан ташқари назоратнинг барча турларини киритадилар. Техник, бухгалтерия, иқтисодий, молиявий хизматлар кўринишидаги ички назорат органлари камчиликлар дастлабки ва жорий назорат чоғида очиб ташланишидан, ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари бўйича таҳлил ўтказилишидан айниқса кўпроқ манфаатдордирлар.


    1. Download 67.93 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling