Мундарижа Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana10.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1184269
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.Лекция 1 Бухгалтерия асослари (2)





БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 
 
Мундарижа 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча .................................................................................................... 2 
Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари ............................................................................. 6 
Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ........................................................................................................... 12 
 
Меъёрий асос: 
1.1. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида»ги қонуни, 13.04.2016 й., ЎРҚ-404-сон. 
1.2. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилишнинг концептуал асоси. АВ рўйхат рақами 475,
14.08.1998 й. 
1.3. 1-сон бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (1-сон 
БҲМС), АВ рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й. 


БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча 
Замонавий ишлаб чиқариш бир-бирини ўзаро тўлдирувчи ва ўзаро боғлиқ бўлган 
иккита соҳани ўз ичига олади:
 
Моддий ишлаб чиқариш. У жамият ҳаёти ва ривожланишининг асоси ҳисобланади. 
Мазкур соҳада турли моддий бойликлар яратилади: саноатда, қурилишда, қишлоқ 
хўжалигида. Бундан ташқари бу ерда моддий хизматлар кўрсатилади: савдо, маиший 
хизмат кўрсатиш, транспорт ва бошқа; 
 
Ижтимоий соҳа. Мазкур соҳа маънавий ва бошқа қадриятларни шакллантириш ва 
тегишли хизматларни тақдим қилиш билан машғул бўлади (таълим, соғлиқни сақлаш 
ва бошқалар). 
Содир бўлаётган хўжалик жараёнлари тўғрисидаги маълумотларнинг зарурлиги 
хўжалик ҳисобини ташкил қилишга олиб келди. Хўжалик ҳисобининг пайдо бўлиши 
раҳбариятнинг функцияларидан бири бўлган моддий ишлаб чиқаришни бошқаришга 
бўлган эҳтиёжни бартараф қилди: хўжалик жараёнларини бошқаришда хўжалик 
ҳаётининг аниқ далилларини белгилаш ва ажратиш, уларни ҳисобга олиш ва 
таққослаш керак. Хўжалик ҳисоби ахборот билан бошқарув аппаратини таъминлаши 
керак. Бунда хўжалик жараёнларининг бориши тўғрисидаги зарур ахборот уларни 
кузатиш воситасида йиғилади. 
Хўжалик ҳисоби - хўжалик ва ижтимоий ҳодисаларни миқдорий акс эттириш ва сифат 
хусусиятлари. Хўжалик ҳисоби барча хўжалик жараёнлари, уларнинг натижалари ва 
ҳар бир алоҳида корхонада ресурслардан фойдаланишни кузатиш, ўлчаш ва тизимли 
қайд қилиш йўли билан амалга оширилади. 
Жамият ривожланишининг барча босқичларида хўжалик фаолиятини назорат қилиш 
ва бошқариш учун ҳисоб кўрсаткичларидан фойдаланилади. Мазкур кўрсаткичларни 
олиш учун ҳисобга олинадиган ҳодисаларни кузатишни ташкил қилиш керак. Шундан 
сўнг аниқланган ҳодисалар ўлчанган бўлиши керак, бунда ҳодисалар маълум 
миқдорлар орқали ифодаланади, белгиланган тарзда рўйхатга олинади ва 
умумлаштирилади. 
Ҳисобда уларни умумлаштириш йўли билан ўрганиш имконини берувчи хўжалик 
фаолиятининг иқтисодий гуруҳлари қўлланилади. Ҳисоб объектлари ҳисоб 
ҳужжатларида натурал, меҳнат ва пул ўлчовлари ёрдамида акс эттирилади. 
Маълумотлар хусусияти, уларни олиш усуллари ва гуруҳлаштириш йўлларига боғлиқ 
ҳолда хўжалик ҳисоби статистик, оператив ва бухгалтерия ҳисобига бўлинади 
(хўжалик ҳисобининг учта ўзаро боғланган шакли). 


БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 
1-схема. Хўжалик ҳисоби тузилмаси 
1. Оператив ҳисоб содир бўлаётган хўжалик операцияларини тезкор акс эттириш учун 
қандайдир тизимларни қўлламасдан корхонада юритилади ва у мўлжалланган 
ижрочига ахборотни етказиш учун хизмат қилади. Оператив ҳисоб – алоҳида 
операцияларни жорий кузатиш ва назорат қилиш, шунингдек уларни амалга ошириш 
жараёнида 
бошқаришдир. 
Оператив 
ҳисоб 
маълумотлари 
кўпинча 
ҳужжатлаштирилмайди, балки оғзаки маълум қилинади. Ҳисобнинг мазкур шакли 
хўжалик операцияларини амалга ошириш жойида юритилади (касса, омбор ва 
бошқалар). Ўз-ўзидан оператив ҳисоб энг аввало қисқалиги ва ҳисоб маълумотларини 
олиш тезлиги билан фарқланади. 
Оператив ахборот ташкилот фаолиятига жорий раҳбарлик қилиш учун қўлланилади 
(масалан, шартномалар бажарилишини ҳисобга олиш, товар айланмаси режасини 
тузишда). 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling