Мундарижа Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana10.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1184269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.Лекция 1 Бухгалтерия асослари (2)

Бухгалтерия ҳисоби — бу исталган мулкчилик шаклидаги корхона хўжалик 
фаолиятини тўлиқ, узлуксиз ва ҳужжатли асосланган ҳолда акс эттириш 
тизимидир. Ўз-ўзидан бухгалтерия ҳисобининг фарқли хусусиятлари у қатъий 
ҳужжатли, узлуксиз, аниқ қиймат баҳосига таянишидадир. 
Бухгалтерия ҳисобида ҳар қандай хўжалик операциясида масъул шахслар томонидан 
имзоланган ва текширилган, барча зарур кўрсаткичлардан иборат ҳужжат ишончли 
тарзда тузилади. 
Бухгалтерия ҳисоби узлуксиз бўлиб, у кундалик юритилади ва унда барча хўжалик 
ҳодисалари ҳамда жараёнлари кетма-кет тарзда қайд қилинади. 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг 7-моддасига мувофиқ бухгалтерия 
ҳисоби ва ҳисоботини ташкил қилишни корхона, муассаса, ташкилот раҳбари амалга 
оширади. 
Корхона раҳбари бош бухгалтер раҳбарлигидаги бухгалтерия ҳисоби хизматини 
ташкил қилиши ёки шартнома асосида жалб қилинган профессионал бухгалтер 
хизматларидан фойдаланиши мумкин. У шунингдек ихтисослашган бухгалтерия 
фирмасига шартнома асосида бухгалтерия ҳисобини юритишни топшириши мумкин. 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунга мувофиқ корхона раҳбари бухгалтерия 
ҳисобини шахсан юритиш ҳуқуқига эга. Аммо бу асосан кичик бизнес корхоналари 
масалан хусусий корхоналарда қўлланилади. 
Раҳбар қуйидагиларни таъминлаши шарт: 
 ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини; 
 хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини; 
 бухгалтерия ҳисоби тўлиқ ва аниқ юритилишини; 
 ҳисоб-китоб ҳужжатларининг сақланишини; 
 ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланишини; 
 солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайёрланишини; 
 ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини. 


БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 
1996-йил 30-августда қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонуннинг 
2-моддасида бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида 
тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир, 
деб қайд қилинган . 
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари: 
 бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, 
мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ 
маълумотларни шакллантириш; 
 самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини 
умумлаштириш; 
 молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир. 
Ўз-ўзидан бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборот билан керакли 
шахсларни таъминлаш учун юритилади. Ахборот зарур бўлган шахслар иқтисодий 
ахборот 
фойдаланувчилари 
деб 
аталади. 
Бозор 
шароитида 
ахборот 
фойдаланувчилари доираси анча кенг бўлади. Турли фойдаланувчиларга турлича 
ахборот зарур. Таҳлил асосида фойдаланувчилар ўзлари учун зарур қарорлар қабул 
қиладилар. 
Ахборотдан фойдаланувчилар икки гуруҳга бўлинади: 
— ички фойдаланувчилар: корхона бошқарувчилари; 
— ташқи фойдаланувчилар: корхонадан ташқаридагилар. 
Схема 2. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилари 
Ички фойдаланувчиларга қуйидагилар киради: корхона маъмурияти, ҳодимлар, 
корхона ишчилари. 
Ташқи фойдаланувчиларга қуйидагилар киради: реал ва салоҳиятли мулкдорлар, 
акционерлар, реал ва салоҳиятли маҳсулот, товар, хизматларни етказиб 
берувчилар, корхона харидор ва мижозлари, қарздор ва кредиторлар, реал
ва салоҳиятли инвесторлар, солиқ органлари, аудиторлик хизмати, молиявий
ва юридик масалалар бўйича маслаҳатчилар. 
Ҳисобот фойдаланувчилари 
Ташқи фойдаланувчилар 
Ички фойдаланувчилар 


БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling