Мундарижа Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana10.02.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1184269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1.Лекция 1 Бухгалтерия асослари (2)

2. Статистик ҳисоб ижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг қонуниятлари ва ўзаро 
алоқасини ўрганиш учун қўлланилади. Статистика корхона, ташкилотда содир 
бўладиган турли ҳодисалар устидан кузатувни амалга оширади ва сифат жиҳатдан 
бир хил бўлган ижтимоий иқтисодий ҳодисаларни рўйхатга олиш, умумлаштириш 
тизимини акс эттиради. Унинг ёрдамида корхонанинг ишлаб чиқариш хўжалик 
фаолияти турли томонларининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари – меҳнат 
унумдорлиги, ишлаб чиқариш ҳажми, иш ҳақи ва бошқалар ҳисобланади, жараён
ва ҳодисалар ривожланишининг қонуниятлари ўрганилади ва таҳлил қилинади. 
Статистик ҳисоб оператив ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланади. 
Бунда статистик ҳисобда турли статистик усуллар қўлланилади: масалан, динамик 
қаторлар, ўрта миқдорлар, иқтисодий индекслар, гуруҳлаштириш. 
Ҳисобнинг мазкур шакли давлат ва ҳудудий миқёсда бошқарув қарорларини қабул 
қилиш учун ҳокимият органларига ахборот тақдим қилади. 
3. Бухгалтерия ҳисоби статистикага нисбатан кичик аммо оператив ҳисобга нисбатан 
катта объектлар доирасини қамраб олади. Ҳисобнинг мазкур шакли тўлиқ ҳажмли 
ва ишончли бўлади. Бутун ҳисобот даври мобайнида унинг регистрларида даврий
ва тизимли равишда корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти, маблағлар 
мавжудлиги ва ҳаракати, уларнинг манбалари ва жорий хўжалик операциялари қайд 
қилинади. Бухгалтерия ҳисобида барча учта шаклни қўллаш билан бирга ҳисобот 
Хўжалик ҳисоби 
Оператив ҳисоб 
Статистик ҳисоб 
Бухгалтерия ҳисоби 


БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ 
тузишда фақатгина пул бирлигидан фойдаланилади, бу корхонанинг барча 
қимматликлари ва хўжалик операцияларини барча учун ягона ва пул баҳосида 
таққосланадиган қилиб кўрсатади. 
Бухгалтер атамаси 15-асрда пайдо бўлди ва немис тилидан таржима қилганда buch — 
китоб, halter — ушлаш, сўзма – сўз “китоб ушловчи” дегани. Ҳисоб дафтарларини 
юритиш билан шуғулланган мутахассисларни бухгалтер деб атаганлар. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling