Мундарижа Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари ва объектлари Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Лекция 1 Бухгалтерия асослари (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- — банк кредитлари, бошқа корхоналарга
- — кредитор қарздорлик
- Даромадлар
- Харажатлар
— мақсадли тушумлар — бу грант ва субсидиялар, ҳукумат органлари, жисмоний ва
юридик шахслардан мақсадли молиялаштириш шаклида олинган бағараз тушумлар. Мажбуриятлар мазкур корхонанинг бошқа жисмоний ва юридик шахсларга қарздорлигини акс эттиради, бошқача айтганда мазкур корхонанинг кредиторлик қарзидир. Мажбуриятларга қуйидагилар киради: — банк кредитлари, бошқа корхоналарга қарздорлик қарз капиталини шакллантиради; — кечиктирилган мажбуриятлар — бу жорий давр ҳодисалари ва хўжалик фаолияти натижасида пайдо бўладиган аммо келгуси давр молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган даромадлар. Уларга қуйидагилар киради: ижарачи томонидан олдинган олинган ижара тўлови, билетларни олдиндан сотишдан олинган маблағлар, келгуси йилга даврий матбуотга обуна тўловлари; — кредитор қарздорлик — товар моддий қийматликлар олиш, хизматлар кўрсатиш билан дастлабки тўлов ва якуний ҳисоб даври ўртасида пайдо бўладиган бошқа юридик ва жисмоний шахсларга корхонанинг қарздорлиги. Уларга қуйидагилар киради: мол етказиб берувчи ва харидорларга , ўз ишчилари, бюджет, ижтимоий суғурта органларига қарздорлик. БУХГАЛТЕРИЯ АСОСЛАРИ 11 БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ АСОСЛАРИ Схема 7. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик тафовути Даромадлар — бу активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг камайишига олиб келувчи ҳисобот даври мобайнидаги иқтисодий фойданинг кўпайишидир. Даромадларга маҳсулот (иш ва хизмат), товар ва бошқа активлардан сотишдан тушум, олинадиган фоиз ва дивидендлар, ижара тўлови, валюта счёти бўйича ижобий курс фарқи, беғараз молиявий ёрдам ва бошқалар киради. Даромадлар у ҳақиқатда ишлаб топилган даврда бухгалтерия ҳисобида тан олинади, пул келиб тушган даврда эмас. Агар корхона харидордан бўнак олса бу даврда мажбурият пайдо бўлади, товар жўнатилганда мазкур мажбурият камаядию агар корхона пул олмасдан товарни жўнатса харидорнинг корхона олдидаги дебиторлик қарзи пайдо бўлади. Харажатлар — бу ҳисобот даври мобайнида иқтисодий фойданинг камайиши бўлиб у ҳисобот даврида активлар камайиши ёки мажбуриятлар ошишига олиб келади. Харажатларга маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш билан боғлиқ, маъмурий ва умум хўжалик харажатлари, фоиз ва дивидент тўловлари, ижара бўйича харажатлар, манфий курс фарқи ва бошқа харажатлар киради. Даромадлар каби харажатлар ҳам улар ҳақиқатда содир бўлган даврда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Махсулот ёки товарлар сотишда уларнинг ҳақиқий таннархини камайиши акс эттирилади, бу активлар камайишига олиб келади. Маълум давр учун корхона фаолиятининг молиявий натижасини ҳисоблашда даромад ва харажат ўртасидаги тафовут — фойда ёки зарар аниқланади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling