7-мавзу: харажатлар таҳлили режа Харажатлар тўғрисида тушунча


Download 0.76 Mb.
Sana26.01.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1125399
Bog'liq
7-мавзу. Харажатлар тахлили


7-МАВЗУ: ХАРАЖАТЛАР ТАҲЛИЛИ

Режа


Харажатлар тўғрисида тушунча.
1
Харажатлар турлари.
2
7.1. Харажатлар тўғрисида тушунча.
Фирмалар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида омилларни турли комбинацияда бириктириш орқали харажатларни минималлаштиришга уринади. Маълум миқдордаги маҳсулотни кўпроқ меҳнат ва камроқ капитал сарфлаб олиш ёки буни тескарисини кузатиш ҳам мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам омиллар сарфини оптимал нисбатда бириктириш орқали ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш мақсад қилиб қўйилади.
Ҳар бир фирма маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа) ва жонли меҳнат ишлаб чиқариш харажатларини ташкил қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш фаолияти фирма (корхона, ташкилот, компания) орқали амалга оширилади. Корхона ишлаб чиқариш, иқтисодий фаолиятни амалга оширади, маҳсулот (товар, хизматлар) ишлаб чиқаради, ресурсларни сарфлайди.
Компаниянинг асосий мақсади ФОЙДА олишдир.
Корхонанинг иқтисодий фаолияти ресурсларнинг харажати билан боғлиқ. Муайян тижорат натижасига эришиш учун ресурсларни сарфлаш одатда ХАРАЖАТЛАР деб аталади
ХАРАЖАТЛАР - ресурсларни сотиб олиш учун фирманинг пул харажатлари.
Харажатларнинг иккита концепцияси:
1) бухгалтерия харажатлари
2) альтернатив харажатлар.
Бухгалтерия харажатларининг моҳияти:
- маълум ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган ресурсларга харажатлар. (фирманинг ресурс етказиб берувчилари ва ўз ходимларига тўловлари йиғиндиси).
Бухгалтерия харажатларига қуйидагилар киради:
1. Моддий харажатлар: хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, бутловчи қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар учун тўлов;
2. Меҳнат харажатлари (иш ҳақи);
3. Ижтимоий эҳтиёжлар учун ажратмалар (Пенсия жамғармасига, ФСС, МҲИФга);
4. Амортизация (асосий воситаларнинг эскириши);
5. Бошқа харажатлар: банкка комиссия тўловлари, кредит бўйича фоизлар, ижара тўловлари; солиқлар ва йиғимлар ва бошқалар).
Иқтисодий харажатлар = аниқ + яширин харажатлар.
Иқтисодий харажатлар - бу альтернатив харажатлардир.
Иқтисодий харажатлар - бу ресурсларни муқобил соҳаларда қўллашдан жалб қилиш ва сақлаб қолиш учун фирма ресурсларни етказиб берувчиларга тўлаши керак бўлган тўловлардир.
Иқтисодий харажатлар бир вақтнинг ўзида ресурсларни етказиб берувчиларнинг даромадидир.
Нормал фойда яширин харажатларга киритилади.
Бу тадбиркорлик қобилияти учун тўлов (у корхона ичида амалга оширилади).
Иқтисодчи ва бухгалтер фойдани бошқача ҳисоблашади:
1. Бухгалтерия фойдаси ялпи даромад ва ташқи харажатлар ўртасидаги фарқдир
Pfбух = TR – TСаниқ (бухгалтерия).
2. Иқтисодий фойда - ялпи даромад ва иқтисодий харажатларнинг умумий суммаси (шу жумладан, аниқ ва яширин, шу жумладан, нормал фойда) ўртасидаги фарқ.
Pfиқт.= TR - (TCаниқ+ TCяширин) = TR – TC.

2. Харажатлар турлари.

Қисқа муддатли даврда фирма харажатлари.

Қисқа муддатли давр - бу айрим ресурслар миқдорини ошириш ёки камайтириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартириш мумкин бўлган вақт оралиғи. Бу даврда ресурсларнинг бир қисми ўзгарувчан, қолганлари доимийдир.

Узоқ муддатли давр - фирма барча фойдаланилган ресурслар миқдорини ўзгартириши мумкин бўлган вақт оралиғи. Бу даврда барча ресурслар ўзгарувчан бўлади.

  • Узоқ муддатли давр - фирма барча фойдаланилган ресурслар миқдорини ўзгартириши мумкин бўлган вақт оралиғи. Бу даврда барча ресурслар ўзгарувчан бўлади.

Қисқа муддатда харажатлар доимий ва ўзгарувчанларга бўлинади:

Қисқа муддатда харажатлар доимий ва ўзгарувчанларга бўлинади:

Доимий харажатлар (FC) - ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига қараб қиймати ўзгармайдиган харажатлар. Барча ишлаб чиқариш ҳажмлари, жумладан, нол учун улар cонст.

Буларга қуйидагилар киради: амортизация, ижара, кредитлар бўйича фоизлар, маъмурий харажатлар ва бошқалар.

Ўзгарувчан харажатлар (VC) - ишлаб чиқариш ҳажмига қараб ўзгариб турадиган харажатлар.

Уларнинг қиймати ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ. Ишлаб чиқариш ҳажми қанчалик юқори бўлса, ўзгарувчан харажатлар шунчалик юқори бўлади.

Буларга қуйидагилар киради: хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, транспорт хизматлари, иш ҳақи ва бошқалар.


Умумий (ялпи) харажатлар (ТC) - фирманинг умумий харажатлари:
ТC = FC + VC(Q)
Ўртача харажат (АТC) - маҳсулот бирлигига тўғри келадиган умумий харажатлар:
АТC =ТC/Q
Ўртача ўзгарувчан харажатлар (АVC) - маҳсулот бирлигига ўзгарувчан харажатлар:
АVC=VC /Q
Ўртача доимий харажатлар (АФC) - маҳсулот бирлигига доимий харажатлар:
АFC=FC/Q
Маржинал харажатлар (МC) - қўшимча маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш билан боғлиқ қўшимча харажатлар
MC= ∆TC/ ∆Q = (TCn – TCn-1) /(Qn – Qn-1)
ЎРТАЧА ХАРАЖАТЛАР

ЭЪТИБОРИНГИЗ

УЧУН РАҲМАТ


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling