Ходимнинг шахсий варақаси. Уни тўлдириш


Download 46.56 Kb.
bet1/7
Sana11.05.2023
Hajmi46.56 Kb.
#1449884
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Т-2 Ходимнинг шахсий варақаси


Ходимнинг шахсий варақаси. Уни тўлдириш.


Ходимларнинг шахсий варақалари (Т-2-сонли шакл) бўлмаслиги – бу қоидабузарлик бўлиб, бунинг учун текширувчи органлар жазо чораларини белгилайди. Биз уларни расмийлаштиришга доир кўп учрайдиган саволларни ўрганиб чиқдик ва сиз энди адашмаслигингиз учун тавсиялар тайёрладик.

1. Ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари юритилаётган бўлса, уларга шахсий варақа очиш шартми?
Ҳа, шарт. Шахсий варақа (Т-2-сонли идоралараро намунавий шакл)1:

  • корхонанинг кадрлар хизмати ишга қабул қилиш вақтида ҳужжатлаштириш жараёнида мажбурий тартибда расмийлаштирадиган ҳужжатлар гуруҳига киради;

  • меҳнат шартномаси тузилган барча ходимлар, жумладан ўриндошлик асосий ишловчи шахслар учун тўлдирилади;

  • «Меҳнат бўйича ҳисобот» 1-Т (йиллик) ва 1-Т (ойлик) давлат статистика ҳисоботи шаклларини тузишда асос қилиб олинадиган корхона бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг намунавий шакллари қаторига киради;

  • барча корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг, шу жумладан таълим муассасаларининг муҳандис-техник ходимлари, ишчилари, хизматчилари ва ўқувчилари орасидаги ҳарбий хизматга мажбур ва чақириқ ёшидаги шахслар ҳисоби юритиладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади;

  • тегишли маълумотномалар, буйруқлар, буйруқлардан олиниб, белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалар ва кўчирмалар, иш ҳақи тўлаш қайдномалари билан бир қаторда, ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига киритилиши мумкин.

Шахсий варақа юритиш шартлиги Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома2 (кейинги ўринларда – Йўриқнома) талаблари билан ҳам тасдиқланади. Йўриқноманинг 2.3-бандига мувофиқ, ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчасига киритиладиган ҳар бир ёзув билан иш берувчи ушбу дафтарча эгасини шахсий варақаси (Т-2 сонли идоралараро намунавий шакл – Йўриқномага 4-илова)ни имзолаш йўли билан 3 кун муддат ичида таништириши лозим.
Истисно тариқасида бўйсуниш бўйича бир-биридан узоқ масофада ёки турли ҳудудларда жойлашган корхоналарда ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига киритилган ёзув билан тегишли хабарномалар жўнатиш ва бу тўғрида шахсий варақада белгилаб қўйиш йўли билан таништиришга рухсат этилади.
Эътибор беринг:
корхона, ташкилот ходимларнинг шахсий йиғмажилдларини юритаётгани шахсий варақаларни юритиш мажбуриятидан уларни озод қилмайди. Бунда шахсий варақа доим ходимнинг шахсий йиғмажилдидан алоҳида сақланади, яъни йиғмажилдлар номенклатурасида бу ҳар хил йиғмажилдлар бўлади!

Download 46.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling