Ходимнинг шахсий варақаси. Уни тўлдириш


Резервдаги ҳамда захирадаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақаларида ҳарбий рўйхат тўғрисидаги маълумотлар


Download 46.56 Kb.
bet4/7
Sana11.05.2023
Hajmi46.56 Kb.
#1449884
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Т-2 Ходимнинг шахсий варақаси

Резервдаги ҳамда захирадаги генерал ва офицерларнинг шахсий варақаларида ҳарбий рўйхат тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги алоҳида томонларни эътиборга олган ҳолда юқорида кўрсатилган тартибда тўлдирилади:
а) «Ҳисоб гуруҳи» сатри тўлдирилмайди;
б) «Ҳисоб тоифаси» сатрида резерв ёки захира деб кўрсатилади;
в) «Таркиб» сатрида захирадаги офицер ҳарбий гувоҳномасининг 7-бандида кўрсатилган ихтисослик (қўмондонлик, муҳандислик ва техник, шахсий таркиб билан ишлаш, юридик, тиббий, ветеринария ва ҳоказолар) кўрсатилади;
г) «Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги» сатрида мутахассислиги олти хонали рақам билан белгиланади (захирадаги офицер гувоҳномасининг 9-банди);
д) «Ҳарбий хизматга яроқлилиги» сатри ҳарбий рўйхатда турган резерв ва захирадаги офицерлар учун тўлдирилмайди. Ҳарбий рўйхатдан умуман ўчирилган офицерлар учун бу сатр захирадаги офицер гувоҳномасининг 22-бандидаги ёзувга асосланиб тўлдирилади.
Чақирилувчиларнинг шахсий варақаларини тўлдиришда:

  • «Ҳисоб гуруҳи» сатрига «чақирилувчи» деб;

  • «Яшаш жойидаги МИБ номи» сатрида ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимининг номи;

  • «Махсус рўйхатда турадими» сатрида чақирув муддатини кечиктиришдан чақирилувчи фойдаланиши ва қанча муддатга фойдаланиши кўрсатилади.

Сафарбарлик чақируви резерви (СЧР) хизматчиларининг шахсий варақаларини тўлдиришда:

  • «Ҳисоб гуруҳи» сатрида «СЧР хизматчиси» деб;

  • «Яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимининг номи» сатрида у ҳарбий рўйхатда турган МИБ номи кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг резервда ва захирада бўлиш ёшининг чегарасига етган шахсларнинг шахсий варақаларида мудофаа ишлари бўлимининг кўрсатмасига биноан шу йилнинг 1 январидан ҳарбий рўйхат ҳақидаги маълумотлар чизиб (ўчириб) ташланади ва «ёши бўйича ҳарбий рўйхатдан чиқарилди» деб белгиланади.

Download 46.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling