7. IV. «Таътиллар» бўлимида қандай турдаги таътиллар ҳисоби юритилади?
Бу бўлимда ходимга унинг ташкилотдаги меҳнат фаолияти давомида бериладиган барча таътиллар (меҳнат ва ижтимоий) турлари (навбатдаги меҳнат таътиллари, қўшимча, ўқув, ижодий таътиллар, иш ҳақи сақланадиган таътиллар, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, икки ёшгача бўлган болаларни парваришлаш таътиллари ва ҳ.к.) ҳисоби юритилади. Ёзувлар киритиш учун таътил бериш ҳақидаги буйруқлар асос бўлади.
8. V. «Қўшимча маълумотлар» бўлимига қандай ёзувлар киритилади?
Бу бўлимга малака ошириш, аттестация натижалари, ногиронлиги бор ходимлар ҳақида тегишли маълумотлар, касб касаллиги сабаблари ва ҳоказолар ҳақида ёзув киритилади.
Қўшимча маълумотлар ходимнинг ўзига тегишли расмий ҳужжатлар, қарорлар, буйруқлар, далолатномалар асосида киритилади.
9. Ходим шахсий варақага киритилган маълумотларни ўз имзоси билан тасдиқлашдан бош тортса, нима қилиш керак?
Шахсий варақани тўлдириш бўйича кўрсатмаларда, худди шундай, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ходимнинг шахсий варақанинг III. «Тайинланиш ва бошқа ишга ўтказиш» бўлимига имзо қўймаслигининг ҳуқуқий оқибатлари назарда тутилмаган. Демак, ходимнинг бундай рад этишини қандай расмийлаштириш ҳақида норматив қоидалар белгиланмаган.
Бундай вазиятда қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш мумкин:
1. Шахсий варақага ходим ўз имзосини қўйишдан бош тортганлиги ҳақида белги қўйиш.
2. Ходим имзо қўйишдан бош тортганлиги ҳақида далолатнома тузиш.
10. Шахсий варақадаги бўш сатрлар тугаган бўлса, таътил ҳақидаги ёзув қандай киритилади?
Қонунчиликда шахсий варақанинг бирорта бўлими тўлиб қолган бўлса, нима қилиш кераклиги ҳақида тушунтириш йўқ. Амалиётда иш берувчилар қуйидагича иш тутишади.
«Таътиллар» бўлимини тўлиқ тўлдириб бўлганингиздан кейин, ходимнинг шахсий варақасига қўшимча киритинг. Бунинг учун керакли форматдаги тоза қоғозга «Ходимнинг шахсий варақасига (Т-2-сонли шакл) қўшимча» деб ёзинг ва ходимнинг маълумотларини киритинг: Ф.И.О., туғилган санаси, шунингдек меҳнат шартномаси реквизитлари. Сўнгра рақам ва керакли бўлимнинг сарлавҳасини қўйинг, масалан, «IV. ТАЪТИЛЛАР», унинг жадвал қисмини кўчиринг. Шундай қўшимча варақаларни шахсий варақанинг тўлиб қолган бошқа бўлимларига ҳам киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |