Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси бош Вазирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бош прокурорига
Download 14.1 Kb.
|
Мирзаахмедова Зулфия ариза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мирзаахмеова З.А. 24.10.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси бош Вазирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бош прокурорига Тошкент шахар Олий Мажлис депутатлар Кенгаши раисига АРИЗА Мен Мирзаахмедова Зулфия Абдухамидовна 1972 йил Тошкент шахрида туғилганман. Мен болалигимдан бери тугма поликистоз касаллиги билан касалланганман. Яна қўшимча менда юрак клапин етишмовчилиги ва 1-даражали анимия аниқланган. ШУ сабабли ҳар уч ойда РИН илмий амалий тиббий марказида назоратда тураман. Фарзандларим туғилилишида қийинчилик кўрганман.Буйрак креатинларим ошиб кетган. Мени ахволимни оғир деб врачлар жаррохлик амалиёти кераклигини айтишди. Бу жарроҳлик амалиёти Ўзбекистон худудида килинмаслиги сабабли катта миқдорда пул маблағлари кераклиги учун Давлатимиз томонида 15720 минг моддий ёрдам олдим. Туркия шаҳридаги “Лив” шифохонаси ҳисобига ўтказиб берилди. Мен Туркия давлатига кўчириб ўтиш жарроҳлик амалиёти ўтказиши учун кетдим. У ерда шифокорлар мени текширув амалиётидан ўтказиб юрак жаррохлигини килишини айтишди. Амалиёт 8 соат бўлиб ўтди. Умумий ҳисобда ТУркия шаҳрида 33 кун яшадик. Шунда 2 кун текширув амалиётларига, 3 кун жонлантириш бўлимида, 5 кун палатада бўлдим. 22 кун шифохонага текширув учун қатнадим. 27 март 2023 йил Тошкент шаҳрига учиб кетдик. Менинг ахволим Туркия давлатида қолдирган жаррохлик амалиётидан сўнг наркознинг таъсири буйрак касаллигимни ривожлантириб юборди. Шу сабабли менинг ҳозирда аҳволим оғирлиги учун Олий Мажлис ҳамда юқори тегишли ташкилотларга Туркияда қилинган жаррохлик амалиётимни ҳисоботини вақтида топшира олмадим. Ҳисоботим кеч етиб борди. Ҳозирда менинг аҳволим жуда ҳам оғир буйрак касаллигим ривожланиб, мени духтурларга гемодиализ олишимни тавсия этишмоқда, сабаби пешоб чиқармай қўйдим. Сизлардан илтимос шуларни инобатга олган ҳолда менинг буйрак касаллиги жаррохлик амалиётим учун яъни буйрак кўчириб ўтказиш мураккаб амалиёт учун “САховат ва Кўмаклашиш фондидан менга 30.000 $ уч юз олтмиш миллион беш юз минг сўм беришингизни сўрайман. Менинг бу касаллигим туғма бўлганлигини ҳамда юрак жаррохлик амалиётин ўтказиказишганлигини, хамда келгусида бўйрак кўчириб ўтиш жаррохлик амалиётига мухтожлигимни инобатга олиб келгусида мени “Темир дафтарга” қўйишингизни илтимос қилар эдим. Аризамга Туркия давлатида қилинган юрак жаррохлик амалиётини ўтказганим ҳақидаги хужжатларни ва буйрак кўчириб ўтиш жаррохлик амалиёти учун кетадиган моддий ёрдамни миқдорини тасдиқловчи хужжатларни илова қилдим. Менинг аризамни шахсан ўзингиз назоратга олиб менга амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Мирзаахмеова З.А. 24.10.2023 Download 14.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling