Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Вазирлар Махкамаси, Юнусобод тумани, Мустақиллик кўчаси 5-уй


Download 19.09 Kb.
bet1/2
Sana08.05.2023
Hajmi19.09 Kb.
#1444923
  1   2
Bog'liq
chol


Ўзбекистон Республикаси
Бош Вазири Вазирлар Махкамаси,
Юнусобод тумани, Мустақиллик кўчаси 5-уй
Бўйича Вакили Котибиятига
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги
УЯС маҳалласида яшовчи
ёлғиз 2-гурух ногирони
Лолаев Тўра Жўраевич
томонидан

АРИЗА
Мен Лолаев Тўра Жураевич кўп йиллардан бери ёлғиз яшайман. 2016-йил, 3-декабрда, 2-гурух ногиронлигига чиқдим. Анча йиллардан бери соғлигим яхши эмас, кўзларим ҳира кўради, тиззаларим ва белим оғрийди. Уй-жойим аварийный ҳолатга келиб колган. Қисқаси жуда қийналиб яшайман, уйимнинг устидан қор ва ёмғир ўтиб кетади. Қишда-совуқ зах, ёзда-иссиқ ва уйимнинг устидан катта кучланишли ток ўтган. Буни устига баъзи бир қўшниларим кун бермайди, зўравонлик қилиб чегараларимни бузиб келаябди. Агоротимни моли пайхон қилди, индюклари хам щтиб кетади. Қўшнимни ўтимларимни ўғирлаб кетаётганини кўрдим. Мен бирон жойга кетганимда ўтларимни ўриб олишди. Бирон жойга арз қилсам антенамни сими узилади, туалет йикилади, деразалар синади. Қисқаси кун бермайди. Агоротга ишлагани кўймайди. Уйимни олдига мусор тўкади, хар хил бахоналар қилиб жанжал қилади. Мақсади уйимни тортиб олиш, лекин уй мени номимда. Кайерга борсанг-бор деб пўпса қилади. Қўшним Хайрулла Жамолов билан иккаламизга қўшним Бунёд яна бир метр оласан ичкарига дейди зўравонлик қилиб. Аслида у йўлимни хам арқни хам қисқартириб ташлаган. Аслида у нотўқри қилаябди ўзи ичкарига олиши керак. Онаси Муҳаббат, акаси Фарход ва Бунёд умуман чегараларни бузиб, хар хил уйинлар қилиб асабимга тегиб келаябди. Аниқроғи 2006-йилдан то хозиргача давом этиб келмоқда. Мени хўрлаб, сўкиб, камситиб келаябди. Умуман кўп ташкилотларга арз қилдим хеч қайси ёрдам қилгани йоқ. Қисқаси мени давлат ҳимоясига олсин. Мен шуларни қилган қилиқларини касалланиб қолдим. Бошқа қўшнилар ҳам қараб туради.
Мен темир дафтарда тураман, менга байрамларда совға-салом бермайди. Масалан янги йил байрами, наврўз байрами, мустақиллик байрами, ногиронлар байрамида моддий ёрдам бермайди. Мени касалим сурункали касал. Давлат касалхоналарида ордер асосида даволанаман, лекин укол дориларни пулга олиб келаман. Ундан кўра шахсий клиникалар яхши даволайди. Фақат менга шахсий клиникаларга бориш учун маблағ беришсин. Менга Тошкентга шахсий клиникаларга бориб даволанишим учун камида 8-10 миллион кетади, орадан вақт ўтиб яна бораман, икки марта боришимга таҳминан 15-20 миллион кетади. Шу кунларда Термизда кўзимга гавхар кўйдирдим. Қандайдир кўзим хира қўраябди, укол дориларни сотиб олаябман. Ҳокимиятга, депутатга, маҳаллага, ҳоким ёрдамчисига ёрдам сўраб илтимос қилдим. Ўтган йили ўтимни оператсия қилиб олдирдим, лекин соғлигим яхши эмас. Чунки мен оператсия вақти кучли наркоз олганман. Тиззаларимда, белимда жуда кучли оғриқ бор. Шу туфайли асабларим ҳам жуда чарчаган қисқаси бу йил томорқамга ишлай олмайман. Чунки соғлигим яхши эмас. Мен раҳбарлардан ҳаммасидан илтимос қилдим, бирон киши топиб яхшилаб дарахтларни сувлаб, ўтларни ўриб, орасига бирон нима экиб қарасин. Шуни мен раҳбарлардан илтимос қилиб сўрадим. Маҳаллада ободон деган ташкилот бор. Бу тўғрида депутатга хам ҳокимга хам айтганман. Шу бу йил сезонда агоротингизни дарахтларни сувлаб, ўтларни ўриб, орасига бирон нима эктирамиз дейишган. Лекин буларга ишонмайман.
Мен балнитсада ётибман. Сизлардан илтимос шу агоротимни эктириш масаласида менга ёрдам берингизлар. Бахорда кўзимни оператсиясидан уйга борганимдан кейин танафус қилиб, Тошкентга тиззи-белимни даволатгани бормоқчиман. Қисқаси менга маблағ керак шахсий клиникага боришимга. Балки иккинчи марта хам даволанишимга хам тўғри келар, умуман менга ёрдам қилингизлар. Уйимга даволанишга кетаётган вақтимда иложи бўлса камера ўрнатиб берсаларингизлар. Қисқаси мен шу бу йил қишгача тиззи белимни даволатмоқчиман икки марта шунга маблағ керак. Мени яхшилаб ҳимояга олишларингизни илтимос қиламан, иложи бўлса республикадан одам келиб мен билан, Мардонақулова Назирагул +998 99 716 68 73 билан, Эри Бакр домулло +998 94 263 83 20 билан гаплашсин. Шу кишилар мен билан хабарлашиб туради ва сувларимни тўлдириб беради. Қўшниларимни қилиб юрган ишларини яхши билишади. Келажакда бу қўшнилардан яхшилик чиқмайди, мени касал қилиб уй жойимни тортиб олмоқчи. Мени президент, республикадан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими, прократура, суд, давлат ҳимояга олмаса бўлмайди. Ўзимиздаги раҳбарлар мени ҳимоя қила олмайди.
Кейин мени пенсия пулим жуда кам, дорига, кийим кечакга, озиқ овқатга йетмайди касал бўлган вақтимда моддий ёрдам беришмайди, беришса хам жуда кам беради у йетмайди. Қисқаси қишлоқда яшаш қийинт уйим зах совуқ, ёзда иссиқ, уйни устидан катта ток ўтган. Соғлигим яхши эмас, баъзи бир кўшниларим агоротга ишлагани кўймади, уни буни бахона қилиб мен билан жанжаллашди мен эса асабийлашиб касалланиб қолдим. 2022-йилдан бери соғлигим яхши эмас ўтимни олдирдим, хеч қандай моддий ёрдам беришмади. 2023-йил 24-мартда кўзимни оператсия қилдирдим, кўзим ҳира кўраябди, моддий ёрдам сўраганман, укол дори сотиб олаябман. Тошкентга даволангани кетаман 2024-йил январ, феврал ойларида ордер асосида чап кўзимни ва оператсия қилдирмоқчиман кейин томоқни хам оператсия қилдирмоқчиман, чунки нафас олишим яхши эмас. Шунинг учун менга тинчлик керак, соғлигим яхши эмас агоротимни эктириб туришсин бу йилча ёрдам қилингизлар. Қишлоқда яшаш қийинт, барча давлат ходимларидан илтимосим иложи борича шаҳардан шароити яхши уй бўлса бораман, 14 сотих томорқам ва 4 хонали уйимни давлатга ўтказиб шароити яхши уйга бораман. Лекин тўлов қилишга иложим йоқ, соғлигим яхши эмас. Касалларим сурункали касал. Хар йили тиззани, белни, кўзни даволатиб туришим керак.
Менга баъзи бир оғайниларим уйингни томорқангни сот деб айтишади, лекин у йердаги одамлар менга кўнгилдагидай пул беришмайди. Уларни берган пули домга етмайди. Кўчада қолиб кетаман. Шунинг учун давлатни ўзи уй жой масаласида ёрдам бериб уй билан таъминласин. Ёки уйимни томорқамни ҳисоблаб шунга яраша уй жой берсин ёки шароити яхши уй қуриб берсин. Одамларга ишонмайман. Ҳокимият, маҳалла менга бу масалада ёрдам қила олмайди жуда кўп уларга учрашдим. Давлат менга ёрдам қилсин.


Download 19.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling