Ходимнинг шахсий варақаси. Уни тўлдириш
Лавозимнинг номи ўзгарганлиги ҳақидаги ёзув шахсий варақага қандай киритилади?
Download 46.56 Kb.
|
Т-2 Ходимнинг шахсий варақаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. II. Ҳарбий ҳисобда туриш тўғрисида маълумотлар бўлимини тўлдиришда қандай талабларга риоя этилиши керак
- «Ҳисоб гуруҳи»
- «Таркиби»
- «Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги №____»
- «Яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимининг номи»
- «Махсус ҳарбий рўйхатда турадими»
5. Лавозимнинг номи ўзгарганлиги ҳақидаги ёзув шахсий варақага қандай киритилади?
Агар корхона бирхиллаштирилган Т-2-сон шаклни қўлласа, унда «Лавозимларни қайта номлаш» деган бўлим йўқ. Бундай ахборотни III. «Тайинланиш ва бошқа ишга ўтказиш» бўлимига киритинг, у ерда ходимнинг ишга қабул қилиниши ва кейинги барча ҳаракатлари акс эттирилади. Агар корхонанинг ўз шахсий варақа шакли бўлса, унга маълумотларни худди шундай бўлимга киритиш ёки лавозимларнинг номини ўзгариши учун алоҳида блокни назарда тутиш мумкин. Шахсий варақада қуйидаги маълумотларни кўрсатинг: лавозим номи ўзгартирилган санани; янги лавозим номини; лавозимни қайта ўзгартириш учун асосни, масалан, бошқа лавозимга ўтказиш ҳақида буйруқ реквизитларини. Шахсий варақадаги ушбу ёзувлар билан албатта ходимни имзо чектириб таништиринг. 6. II. Ҳарбий ҳисобда туриш тўғрисида маълумотлар бўлимини тўлдиришда қандай талабларга риоя этилиши керак? Барча корхона, ташкилот, муассаса, жумладан, таълим муассасаларида муҳандис-техник ходимлар, ишчилар, хизматчилар ва ўқувчилардан иборат ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни рўйхатга олиш II бўлимда ҳарбий рўйхат ҳақида маълумотлар ёзиладиган шахсий варақалар (Т-2-сон шакл) бўйича олиб борилади (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби бўйича йўриқноманинг 16-22-бандлари)3. Корхона, ташкилот, муассаса, жумладан, таълим муассасаларида ишлайдиган ва ўқийдиган ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг шахсий варақасидаги II бўлимни тўлдириш қуйидаги ҳарбий рўйхат ҳужжатларига асосланиб олиб борилади: ҳарбий хизматга мажбурлар учун – ҳарбий гувоҳнома, захирадаги офицер гувоҳномаси; муқобил хизмат хизматчилари учун – муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномаси; сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари учун – ҳарбий гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлимининг сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаси; чақирилувчилар учун – чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома. Резервдаги ва захирадаги аскарлар, матрослар, сержантлар шахсий варақаларининг II бўлимини тўлдиришда қуйидаги талабларга риоя қилинади: а) «Ҳисоб гуруҳи» сатрида «А» ёки «БҚ», «ҲДФ», «МХХ», «ИИВ», «ДЧҚҚ» (Ҳарбий гувоҳноманинг 21-бандига мос равишда); б) «Ҳисоб тоифаси» сатрида – резерв ёки захира (ҳарбий гувоҳноманинг 20-банди). в) «Таркиби» сатрида – аскарлар, матрослар, сержантлар (ҳарбий гувоҳноманинг 22- банди); г) «Ҳарбий унвони» сатрида – оддий аскар, матрос, кичик сержант, сержант, катта сержант, 2-даражадаги старшина, 1-даражадаги старшина, бош старшина (ҳарбий гувоҳноманинг 16-банди); д) «Ҳарбий ҳисоб мутахассислиги №____» сатрининг суръатида учта рақамдан иборат ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг сони ёзилади (ҲҲМ), махражида эса ҳарбий ҳисоб мутахассислигининг тўлиқ рақамли белгиси кўрсатилади (ҳарбий гувоҳноманинг 25-банди); е) «Ҳарбий хизматга яроқлилиги» сатрида қуйидагилар кўрсатилади: агар ҳарбий гувоҳноманинг II бўлим 7-бандида ва V бўлимида ҳарбий хизматга яроқлилиги кўрсатилган ёзув бўлса, «ҳарбий хизматга яроқли» деб ёзилади; агар ҳарбий гувоҳноманинг V бўлимида Молия вазирлигининг 01.03.2003й. 137-сонли буйруғининг тегишли моддаси ва банди билан ___ -моддасининг ___ -бандига асосланиб «тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз» ёзуви бўлса, у ҳолда «тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз» деб ёзилади; агар ҳарбий гувоҳноманинг 28-бандида мудофаа вазирининг 01.03.2003й. 1 мартдаги 137-сонли буйруғининг ___-моддаси ____-бандига асосланган ҳолда тегишли ёзувлар бўлса, «ҳарбий хизматга яроқсиз, ҳарбий рўйхатдан чиқарилиш билан» деб ёзилади; ж) «Яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимининг номи» сатрида ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий рўйхатда турадиган мудофаа ишлари бўлимининг номи кўрсатилади, масалан, «Тошкент шаҳар, Миробод тумани Мудофаа ишлари бўлими»; з) «Махсус ҳарбий рўйхатда турадими» сатрида қалам билан чақирув муддати кечиктирилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва сони, ҳарбий хизматга мажбурларнинг брон қилинган рўйхатнинг сони, бўлими, банди ҳамда мудофаа ишлари бўлимининг чақирув муддатини кечиктириш кунининг санаси ёзилади. Download 46.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling