2. Иш берувчиларнинг ҳаммаси ходимларнинг шахсий варақаларини юритиши лозимми?
Т-2-сонли намунавий шаклдаги шахсий варақани юритиш ҳақидаги талаб, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар ҳамма корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга татбиқ этилади (Йўриқноманинг 2.3, 3.1-бандлари).
3. Шахсий варақаларни қоғозда эмас, электрон кўринишда юритса бўладими?
Иш берувчи шахсий варақаларни (Т-2-сон шакл) электрон кўринишда юритишга ҳақли, аммо бу уни уларни қоғозга чиқариб сақлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Баъзи бир ёзувлар билан (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида) ходим имзо чектириб таништирилиши, шахсий варақани юритишга масъул ходим эса унга киритилаётган ҳамма ёзувларни ходимнинг имзоси билан тасдиқлаши лозимлигини ҳисобга олсак, Т-2-сон шаклнинг қоғоз вариантидан фойдаланишга тўғри келади.
4. Шахсий варақани тўлдириш учун қандай ҳужжатлар ва маълумотлар керак бўлади?
Шахсий варақани тўлдириш учун ходимни ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ ва ходимнинг ҳужжатлари керак, яъни:
меҳнат дафтарчаси;
паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари (ҳарбий хизматга мажбурлар ва ҳарбий хизматга чақирилувчи шахслар учун);
маълумоти, малакаси ёки махсус билимлари мавжудлиги ҳақида ҳужжат (махсус билимлар ёки махсус тайёргарликни талаб қиладиган ишга киришда);
бошқа ҳужжатлар (масалан, тиббий дафтарча, ҳайдовчилик гувоҳномаси, малака оширганини, давлат мукофотлари билан тақдирланганлигини, ногиронлиги борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ҳ.к.).
Бундан ташқари, қуйидаги маълумотлар ҳам сўралади: алоқа учун телефон, оила таркиби, қариндошларининг туғилган саналари – бу ахборотнинг ҳаммасини ходим ўзи бериши керак. Шу сабабли шахсий варақани тўлдиришда унинг ўзи ҳам бўлиши лозим.
Бу муҳим
Т-2-сон шаклни тўлдиришни ходимнинг ўзига топширманг, уни фақат ўзингиз кўк, қора ёки бинафша рангли сиёҳли ёки шарикли ручкада, қисқартмаларсиз ва тузатишларсиз тўлдиринг. Шахсий варақа – бу қатъий ҳисоб ҳужжати бўлиб, уни тўғри расмийлаштирилганлиги учун кадрлар хизмати ходими жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |