Динамик иқтисодий моделлар
Download 196 Kb.
|
Силлабус динамик иктисодий моделлар050722кир
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билим соҳаси: 200000
- Магистратура мутахассислиги: 70310108
- Кафедра
- Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви: Аудитория ва вақти
- Ўқитувчи тўғрисида маълумот: Ўқитувчи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ДИНАМИК ИҚТИСОДИЙ МОДЕЛЛАР ФАН СИЛЛАБУСИ
Тошкент-2022 ФАН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Фан коди: DYNEM7.5 Фан номи: Динамик иқтисодий моделлар Семестр/Йил: 2-семестр/2022-2023 ўқув йили Кафедра: Иқтисодиётда математик методлар Соатлар/кредитлар миқдори: 7.5 ECTS
Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви: Аудитория ва вақти: дарс жадвалига асосан Реквизитлар: Фан учун масъул кафедра: “Иқтисодиётда математик методлар” Ўқитувчи тўғрисида маълумот: Ўқитувчи: Д.К.Абдуллаева Кафедра жойлашган жойи: ТДИУ, 5-ўқув биноси, 4-этаж, 408-хона E-mail: dilora57@yandex.com Талабларни қабул қилиш вақти: Магистрлар дарсдан ташқари вақтда ўқитувчи билан учрашиш учун ўқитувчи электрон почтасига хат билан мурожаат қилиб, учрашув вақтини белгилаб олишлари мумкин. I. Фан тавсифи “Динамик иқтисодий моделлар” фани демографик жараёнларда математик усуллар ва моделларни қўллаш, уларни татбиқ этиш ва олинган натижаларни интерпритация қилиш билан шуғулланади. Мазкур фан Динамик иқтисодий моделлар математик моделлари фанига кириш, усиш динамикаси моделлари, динамик иқтисодий тизимлар ва жараёнларни моделлаштириш тамойилларини, ишлаб чиқариш функциялари, талаб ва таклифнинг моделларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш моделлари, микро- ва макроиқтисодий жараёнлар таҳлилида қўлланиладиган эконометрик усуллар ва моделлар, эконометрик моделлаштириш тамойиллари, эконометрик моделлар тузишда ахборот ва компьютер технологияларидан фойдаланиш ижтимоий-иқтисодий табақаланишини ўз ичига олади. Умуман олганда “Динамик иқтисодий моделлар” фани ижтимоий-иқтисодий жараёнларда математик усуллар ва моделларнинг татбиқлари билан шуғулланади ва шу орқали бунда илмий асосланган қарорлар қабул қилиш имконияти юзага келади. II. Фаннинг мақсади Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларни динамик моделлаштириш асосларини ўргатишдан, ўрганилаётган жараёнларга иқтисодий-статистик ва эконометрик усулларни қўллашни, иқтисодий динамикани ўрганишда турли хил функциялар, эконометрик моделларни компьютер дастурлари ёрдамида ечиш ва олинган натижаларни иқтисодий таҳлил қилиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилишда йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат. Download 196 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling