Буюк британия солик тизими р е ж а буюк британия солик тизимининг келиб чикиш тарихи


Download 133 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi133 Kb.
#1520808
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7- мавзу


7- МАВЗУ. БУЮК БРИТАНИЯ СОЛИК ТИЗИМИ


Р Е Ж А




  1. Буюк британия солик тизимининг келиб чикиш тарихи.

  2. Буюк Британия солик тизимининг таркиби ва узига хослиги.

  3. Жисмоний шахслардан даромад солиги. Корпоротив солик.

  4. Махаллий соликлар.



1-савол. Буюк Британия солик тузимининг келиб чикиш тарихи.
Соликка тортишнинг илмий назарияси Буюк британияда келиб чикди. Жамиятда соликлар тугрисида фикир юритиш 17-асрнинг бошларидан бошланди. 1625 йилда Яков Стюарт кироллиги даврида катта мухр сакловчи лорд инглиз файласуфи Френсис Бэкон (1561-1626) узининг «Маънавий ва сиесий тажриба ва кулланма» китобида шундай деб езади; «Халкнинг розилиги билан олинадиган соликлар уни мардлигини унчалик бушаштирмайди; Голландиядаги пошлиналар Англиядаги туловлар бунга мисол була олади. Белгилаб куйинг, бизда гап хозир хамен тугрисида бормокда. Халкни розилиги билан еки розилигисиз олинадиган совга хамен учун бир хил булиши мумкин, аммо уни таъсири халкни рухияти учун бир хил эмас».
Бундан бирмунча кейин мехнат киймат назарияси асосчиси таникли инглиз иктисодчиси Увилям Петти узининг «Солик ва йигимлар талкини тугрисида « асарида эгри солик олишнинг афзаллигини асослаб берди: Акциз фойдасига бахоналар куйидагиларга олиб келади.
Биринчидан, хар бир инсон хакикатда нима истеъмол килишига мувофик тулаши учун албатда хакикат талаб килинади. Бунинг окибатида бундай соликни кимгадир зуравонлик билан боглаб куйиш эхтимолдан узок ва ким табий равишда зарур предметлар билан таъминланган булса унга бундай соликни тулаш осон.
Иккинчидан, бу солик агар коплашга топширилмаса мунтазам олинади, тежаб харж килинади. Халкни бойлиги учун ягона усул хисобланади, бу катта бойликка эга булган голландлар , ярейлай ва бошкалар мисолида яккол куриниб турибди.
Учинчидан, бир мартадан ортик истеъмол килиб булмайди. Шунга карамасдан биз купинча бошка холларда бир вактнинг узида уз ерига рента, уз трубасидан тутун чиккани учун, уз унвонига хамда бошка(савдогарлар хам, кайсики бу хамма одамлар томонидан туланади) туламларни кузатамиз.Улар яна ихтиерий бадаллар тулайдилар, Акцизни хеч ким бир мартадан куп туламаслиги керак.
Туртинчидан, бундай усулда солик олишда хар доим бойлик, усим, хунармандчилик ва мамлакатнинг кудрати тугрисида хар доим аъло даражали маълумотга эга булиши мумкин. Акцизда хамма сабабларнинг оилалар билан алохида булмаган келишувни ва урнини тулдириш учун хамма соликни топширмасликни талаб килади, кайсики келажакда туловига банд булган махсус амалдор лар томонидан уни йигилиши бизни хозирги куп сонли ва турли туман соликларни кандай олишни талаб килса, бунда харажатларни чорак кисмини хам талаб килинмайди.
Шотланд иктисодчиси ва файласуфи Адам Смит (1723-1790) соликка тортиши назариясига катта хисса кушди,у соликлар уни тулаганлар учун кунлик белгиси эмас эркинлик белгисидир деб таъкидлаб утди.
Адам Смит нуктаи назарига асосланиб хозиргача эскирмаган туртта принципни курсатиш мумкин:
а) адолат принципи
б) аниклик принципи (тулов суммаси, тулов усули ва вакти солик туловига олдиндан аник булиши талаб килинади).
в) кулайлик принципи Солик тулови учун янада кулай булган вактда, усулда олиниши кераклиги тахмин килинади).
г) иктисод килиш принципи(соликка даромад солиги тулардилар. Алихида корпорация фойдасидан солик олишнинг киритилиши билан унинг харакат доираси фукороларнинг шахсий даромади доирасигача чегарада торайди, бунга якка тадбиркорлик фаолияти билан шугилланувчилар хам кушилди.
Даромаддан соликка тортиш 1973 йилгача утказилган ислохатдан сунг яна узгарди, натижада ишлаб топилган ва инвестиция даромадидан ягона шкаладаги ставкада солик олина бошлади.Бу солик олиш техника сини кискартириш билан бирга графикда белгиланиш асосан узгартирилди. Шу тарика Буюк британия солик тузими юзага келди ва ривожланди.Харажатларни камайиши, соликка тортишни самарали тузилган тузими.
ХУIII асрнинг охирида гарбий европада иктисодий, шу жумладан молиявий ва солик сиесатини актив утказилиши натижасида хозирги давр солик тузимига асос солинди. Бу йуналишда Буюк британия хамма мамлакатлардан олдинда борди. Замонавий солик тузими бешта йирик асосий соликлар гурухларидан ташкил топади:
а) даромаддан тугри соликлар (даромад солиги, капитал солиги, мерос солиги);
б) эгри соликлар (энг йирик даромадман бош булиб кушилган киймат солиги хизмат килади).
в) махаллий соликлар (уларнинг ичида энг йириги- кучмас мулк солиги);
г)ишбилармонлик активи солиги;
д) бошка соликлар.
Тугри соликлардан энг асосийси даромад солиги биринчи бор 1799 йилда фракцияга карши курашни молиялаштириш максадида киритилди. 1892 йилда инглиз солик тузими тажрибасида даромад солигининг максадга мувофиклиги бутунлай тасдикланди.
Хозирги Буюк британиядаги даромад солигига тортиш ташкилоти 1965 ва 1973 йиллардаги ислохатларга кура хал килувчи даражадаги шаклга келди.
1965 йилгача жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан корпарациялар.



Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling