Китобни сев унга дўст тутун


Download 26.5 Kb.
Sana22.01.2023
Hajmi26.5 Kb.
#1109642
Bog'liq
КИТОБНИ СЕВ УНГА ДЎСТ ТУТУН


КИТОБНИ СЕВ УНГА ДЎСТ ТУТУН

Бир куни Одилжон хонасини тартибга солатуриб кераксиз нарсалар билан биргаликда ўзига совға қилинган китобни ҳам ахлат қутисига ташлаб юбораётган эди. Шу пайт кўчадан ўтиб кетаётган устози буни кўриб қолди ва ҳайратланиб, Одилжон деб чақирди. Ассалому алайкум лаббай устоз деб - дархол жавоб берди Одилжон. Қани бу ерга келчи ўғлим - деди устоз. Бу нима? - деб сўради устоз. Устоз бу кераксиз китоб чунки мен буни аллақачон ўқиб бўлганман. Шунда устоз китобнинг муқаддаслиги хақида сўзлаб берди.


Болалик инсон ҳаётининг шундай пойдеворидирки, умр биносининг кейинги бўй-басти, салобати унга боғлиқ бўлади. Болаларнинг энг яқин тарбиячиси – китоб. Китоб болани ҳам ақлан ҳам маънавий жихатдан бойитади, шакиллантиради. Китобни севмаслик, ўзига ҳурматсизлик демакдир. Китоб ўқиган киши олим кшидир. Олим кшилар ҳар ерда азиз ва ҳурматлидир. Китобнинг қудратини қуёшнинг қудратига қиёслаш мумкин. Китоб инсонинг ички дунёсида яшириниб ётган туйғуларга тасир этади ва бу туйғулар инсонни янги мақсадлар сари етаклайди.
Энг муҳими, китоб ўқиган кшида фикр уйғонади. Шундай экан хеч қачон китоб ўқишни унитиб қуймаслик керак. Бизнинг юртимизда буюк ном билан ўтган боболаримиз ҳам китоб орқали бу буюк номга эришган. Китоб бизга нафақат билим беради қолаверса у энг яқин дўстимиздир.
Китобни қанчалик севсак қанча кўп ўқисак шунчалик ақлимиз, билимимиз ошади деди устоз.
Буни эшитган Одилжон китобни бағрига босиб рахмат устоз дея югириб кетди.
Download 26.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling