Совун ва ювувчи воситаларни қадоқлаш. Режа
Download 484.41 Kb.
|
8 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Хўжалик совуни асосига ишлов бериш
Совун ва ювувчи воситаларни қадоқлаш. Режа: 1. Хўжалик совуни асосига ишлов бериш. 2. Хўжалик совунига ишлов беришнинг технологик схемаси. 3.Атирсовун асосига ишлов бериш. 1. Хўжалик совуни асосига ишлов бериш Совунни совитиш ва қуритиш. Совитиш жараёнида совун кристалланади ва суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтади. Совуннинг қаттиқлиги ундаги ёғ кислота миқдори, ёғ аралашмаси титри, совитиш усулига боғлиқ бўлади. Совунни иккита усул билан қуритиш мумкин: ёғ кислоталарининг консентрациясини ўзгартирмасдан ҳарорат пасайиб бориши ҳисобига (масалан, «механик-модерн» қурилмаси) ёғ кислотаси консентрацияси ортиб бориб, намликнинг буғланиши ҳисобига, бу усул афзалроқдир. Қуритиш ёғ кислота консентратсиясини ошириш мақсадида амалга оширилади. Замонавий ускуналарда совитиш ва қуритиш бирлаштирилган. Усулнинг мазмуни шундаки, қиздирилган совун вакуум камерага сепилиб қуритилади ва совитилади. Совунни қуритиш учун вакуум-қуритиш камераси (3-расм) диаметри 1500 мм ва бўйи 4000 мм бўлган цилиндрик аппарат бўлиб, сферик қопқоқ 3 дан, конус 7 дан ва ўтиш ҳалқаси 8 дан ташкил топган. Камера марказидан вал 4 ўтган бўлиб, у червякли редуктор орқали электр двигателдан ҳаракатланади. Айланиш частотаси 12,4 айл/мин бўлган валга, иссиқ совунни пуркаш учун хизмат қиладиган иккита форсунка 2 ва камера ички девори, туби ва қопқоғидаги совунни қириб олиш учун хизмат қиладиган уч хил шаклли пўлат пичоқлар маҳкамланган. Девор ва пичоқ орасидаги оралиқ масофа 0,1 мм дан кўп эмас. Камеранинг цилиндрик қисмида буғ кўйлаги 6 бўлиб, юқори консентрацияли совун тайёрлаш учун унга ҳарорати 60-980 C бўлган иссиқ сув берилади. Вакуумли шнек-пресс (4-расм) совун қириндисига механик ишлов бериш, пластификатциялаш, пресслаш ва брус қилиб қолиплашга мўлжалланган. Шнекли машинани асосий қисми, бу чўяндан ясалган, қарама-қарши томонга айланадиган иккита шнек 5 дир. Ш некларнинг ўрамларининг қадами 200 дан 140 мм гача ўзгарувчан, диаметри 250 мм ва узунлиги 1270 мм га тенг. Шнеклар станина 1 ни устига ўрнатилган пресслаш камераси 6 га жойлаштирилган. Шнек прессга совун қириндиси вакуум-қуритиш камерасининг бункери билан бирлаштирилган юклаш тешиги 7 орқали тушади. Шнеклар айланганда совун қириндиси шнекнинг конуссимон бош қисми 2 томонига силжийди. Шнек ўрамларининг қадами ўзгарувчан бўлганлиги, материалнинг ҳаракатига панжара 3 ни кўрсатаётган қаршилиги туфайли совун қириндиси секин-аста зичлашади. Зичлашган масса тешикларининг диаметри 20 мм бўлган панжара орқали ўтказилганда ишқаланади, сўнгра конуссимон бош қисми 2 га ўтади, бу ерда қўшимча прессланади, зичлашади ва 4 расм. Вакуумли шнекпресс Шнек-прессдан тўрт қиррали брус кўринишида чиқади. Машинани бош қисмининг чиқишига тўртбурчакли шайба ўрнатилган, у совун брусига керакли шаклни беради. Совун массаси ҳаракатланаётганда ортиқча қизиб кетмаслиги учун пресслаш камерасининг кўйлаги 4 бор, унга ҳарорати 12-0 C бўлган совуқ сув берилади. Совун брусига силлиқ, ялтироқ ва ёриқларсиз текис тус бериш учун шнекнинг конуссимон бош қисмида иссиқ сув учун буғ кўйлаги бор. Иссиқ сувнинг ҳарорати 30 дан 900 C гача ўзгариб туради ва автоматик терморостлагич ёрдамида ростланади. Шнек-пресс нинг унумдорлиги И т/соат. Download 484.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling