Совун ва ювувчи воситаларни қадоқлаш. Режа
Хўжалик совунига ишлов беришнинг технологик схемаси
Download 484.41 Kb.
|
8 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-расм. Хўжалик совуни асосига ишлов беришнинг технологик схемаси.
2. Хўжалик совунига ишлов беришнинг технологик схемаси.
Хўжалик совуни асосига ишлов беришнинг технологик чизмаси (2.11-расм). Даврий (бевосита ёки билвосита) ёки узлюксиз усул билан тайёрланган хўжалик совуни асоси таъминловчи идиш 1 дан филтр 2 орқали ва 0,3МПа босим остида меъёрловчи насос 3 ёр дамида иссиқлик алмашув колонкаси 4 га узатилади. 5-расм. Хўжалик совуни асосига ишлов беришнинг технологик схемаси. Бу ерда 800-900 C дан 120-1400 C гача иситилади. Сўнгра иссиқ совун вакуумқуритиш камераси 5 га берилади. Бу ерда совун вакуум-қуритиш камерасининг валига маҳкамланган иккита пуркагич орқали сочилади. Бунда совун тезлик билан бироз намлигини йўқотиб совийди ва қисман қурийди. Камеранинг деворларига юпқа қатлам бўлиб ёпишиб қолган совун валга ўрнатилган пичоқлар ёрдамида қириб олинади. Қиринди ҳолидаги совун икки енгли бункер 6 да икки вакуум шнек-пресс 7 орасида тақсимланади. Шнек-прессда совун пластификатсияланади, зич масса ҳосил қилиб прессланади ва машинадан совун тўрт қиррали брус шаклида белгилаш-кесиш автомат 8 дан ўтади. У ерда совун юзасига айланувчи валиклар ёрдамида зарур белги-штамп қўйилади. Сўнгра бўлакларга кесилади. Тайёр совун автомат тахлагич 9 га бориб тушади, ёғоч яшикларга тахланади ва транспортёр 10 ёрдамида омборга юборилади. Вакуум-камерадан чиқаётган сув буғи циклон-сепаратор 11 да совунли чангнинг асосий қисмидан ажратилади. У шнек-пресс 12 ёрдамида чиқарилиб юборилади. Сўнгра сув буғи иккинчи циклон 13 да совунли чангнинг қолдиқларидан тозаланиб, буғ эжектор 14 орқали барометрик конденсатор 15 га юборади. У ерга сув сиғим 16 дан берилади. Барометрик конденсатор 15 дан чиқаётган сув қувур орқали барометрик қудуққа тушади, у ердан тозалаш тизимига юборилади. Конденсацияланмаган буғ ва газлар томчи-ажратгич 17 ва томчи тутгич 18 орқали вакуум-насос 19 билан сўриб олинади. Вакуум-насос совитувчи сувнинг ҳарорати 200 C гача бўлганда қурилмада 2-4 кПа (15-20 мм сим.уст.) қолдиқ босимни таъминлайди. Бу таркибида 78%гача ёғ кислотаси бўлган совун ишлаб чиқаришга етарли бўлади. Вакуум қуритиш камерасининг унумдорлиги хўжалик совуни учун соатига 2 т. га тенг. Download 484.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling