Sabina Musurmonova: Аййуб туркий аскарлари қаторига тушади ва ўзларининг шахсий
Download 30.33 Kb.
|
Sabina Musurmon
Sabina Musurmonova: Аййуб туркий аскарлари қаторига тушади ва ўзларининг шахсий фазилатлари, айниқса, жасорати ва содиқлиги учун юқори ҳарбий мансабларга кўтарилиб, ҳатто лашкарбоши ва амирлар даражасига етишган. Б.Греков ва А.Якубовский ўзларининг “Олтин Ўрда” китобида ёзишларича, “айниқса Мисрда Дашти Қипчоқдан чиққан ёш туркийларни юқори баҳолашади. Ал-Умарийнинг ёзишича, ал-Малик ал-Камилнинг ўғли ал-Малик ас-Солиҳ Нажмиддин Аййуб қипчоқ қулларини зўр бериб сотиб ола бошлагандан сўнг Миср лашкарининг кўп қисми қипчоқлардан ташкил топди ва улар орасидан Мисрнинг султонлари ва амирлари етишиб чиқди1 ”. Мамлук султонлари даврида Миср кучли давлатга айланди. Айни улар Фаластинда салибчиларнинг қолган кучларини тор-мор қилиб, минтақадан бутунлай йўқотганлар, ва айниқса, бутун мусулмон дунёсини қақшатган мўғулларни салтанат чегарасида тўхтатиб Айн Жалут деган жойда уларга 1260 йил 5 сентябрда бўлиб ўтган жангда катта зарба етказиб мағлубиятга учратиши халқлар хотирасида унутилмас воқеа бўлиб қолди. Мамлуклар даври тарихчилари ал- Мақризий(1364-1442) ва Ибн ал-Иййас (1448-1524) ўзларининг тарихий хроникаларида Миср лашкарлари бошида турган Миср султони Қутуз Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердини жияни деб тахмин қилинган ва унинг асл исми Маҳмуд ибн Мавдуд деб таъкидлашади2. Айн Жалут жангида мўғул истилосини бошидан шеърлар тўпламини тузди. Андалузиянинг «тақлидчилик даври» шоирларидан яна бир машҳури Ибн Ханий бўлган (938–973). Араб тарихчиси Ибн Халликон уни ҳаттоки ал-Мутанаббий билан ёнма-ён қўйган. Ибн Ханий ўзининг шиаларга хайрихоҳлиги, шунингдек жасоратли муболағалари, мақталаётган шахсни худога қиёслагани билан жонажон Севиляда мўмин-мусулмонларининг ғазабини қўзғатди ва Шимолий Африкага кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Бу ерда уни Фотимийлар халифаси ал-Мансурнинг ўғли, Фотимийлар Мисрни забт этгандан кейин мамлакат ҳукмдори бўлган ал-Муъизз ўзига яқинлаштирди. Ибн Ханий ўз ҳомийси ҳузурига кетаётганида 35 ёшида номаълум қотил қўлида ҳалок бўлди. Ибн Ханий қаламига олтмишга яқин қасида, асосан одатдаги жанрларда ёзилган мадҳиялар мансубдир. Ибн Ханий шеърлари шоирлик маҳорати нуқтаи назаридан ҳам анча оддий. Шоирниг қасидаларида бадиий санъатлар кўп ишлатилган қуйида баъзи ташбиҳ санъатига оид мисолларни келтирамиз: Қуёш нурларида қуйма олтин каби ярақлаётган Бепоён яйловларни кўрмаяпсизми Нозик лолақизғалдоқ кўзларига сурма суртилгандек Кимдир унинг япроқларига қон томизаётгандек… Кордовалик ёзувчи Амир ибн Шухейд (992–1035) ўзидан бир қатор гўзал мадҳиялар ва лирик шеърлар «Руҳлар ва ёвуз жинлар ҳақида рисола» номли ўзига хос насрий асарини қолдирган. «Руҳлар ҳақидаги рисола»да муаллиф руҳлар Дунесига қилган фантастик саёҳати, вафот этган араб шоирлари ва ёзувчиларнинг руҳлари билан учрашгани ҳақида ҳикоя қилади. Унда муаллиф учратган ҳар бир адиб унга ўз асарларини ўқиб бера адабиётшуносликда илм ал-бадиъ, илм ал-балаға, илм ал-маъани каби илмлар шаклланди. Бу давр адиблари учун сўз шахсни шакллантиришда энг фаол восита, уни ишлатишда ҳис-туйғудан кўра ақл-заковатга таяниш лозим эди. Шу давр жанрлари ҳам бўлиниб баҳоланарди: улар “юқори” ва “паст” жанрларга ажратилди. Юқори жанрлар ўзига қаҳрамонлик, юксаклик, мисолий муносабатларни ифодаласа, паст жанрларда оддий маиший кундалик ҳаёт алоқалари назарда тутилади. Юқори жанрларга – мадҳлар, марсиялар кирса, паст жанрлар – ҳижо, ҳамриёт каби жанрларни қамраб оларди. Мумтоз араб адабиётининг яна бир муҳим самараси бу – янги жанр – мақоманинг шаклланишидир. Мақомалар жуда кўп сўз бойлигини ва турли услубий изланишларни ўзида мужассам- лаштирган жанр. У араб дунёсида кенг тарқалди ва ХХ асргача етиб келди. Шундай қилиб, мумтоз араб адабиёти араб маданияти та Download 30.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling