Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфляция Янгиланган сана
Download 92.28 Kb.
|
2021 Май ойида инфляция 0,5%
Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфляция Янгиланган сана: 10 Июн 2021, 22:19
Май ойида инфляция 0,5 фоизни ташкил қилди Май ойида инфляция 0,5% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади. 1 июн 2021, 13:16 Иқтисодиёт Май ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 0,5 фоизга ўсди, дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида. Йил бошидан буён уларнинг нархи ўртача ойлик қиймати 0,9% бўлган ҳолда 4,6% га ўсди. Йиллик ҳисоботда истеъмол нархлари индексининг ўсиши 10,9% га этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади. Май ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар орасида мевалар ва ёнғоқлар сезиларли фарқ билан етакчилик қилиб, ой давомида улар 8,9% га қимматлашди. Бундан ташқари, бир фоизлик ўсиш чегарасини шакар, қандолатчилик маҳсулотлари ва десертлар (1,3%) ҳамда балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари (1,1%) ҳам босиб ўтди. Нархларнинг пасайиши сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (-7,3%) ҳамда ёғ-мой маҳсулотлари (-0,6%) нархларида қайд этилди. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан (мева-сабзавотлардан ташқари) ой давомида шакар (2,5%), тирик, музлатилган балиқ (1,5%), гречка (1,3%), суякли мол гўшти (1,1%), қўй гўшти (0,9%), суяксиз мол гўшти (0,8%), сут (0,5%) сезиларли даражада қимматлашди. Ой давомида нархларнинг пасайиши пахта ёғи (-1,5%), кунгабоқар ёғи (-0,2%), сули ёрмаси (-0,3%), манний ёрмаси (-0,1%) нархларида қайд этилди. Еттита ҳудудда тухум нархларининг пасайиши (-0,4% дан -2,5% гача), олтита ҳудудда нархларнинг ошиши (0,6% дан — 1,6% гача) қайд этилди. Май ойи давомида мева-сабзавот маҳсулотларидан сабзи (30,2%), лавлаги (22,4%) ва олма (16,7%) нархлари бошқаларга нисбатан сезиларли даражада юқори кўтарилди. Нархларнинг сезиларли даражада пасайиши янги узилган бодринг ва помидор (-62,8% ва -40,4%), булғор қалампир (-29,4%) нархларида қайд этилди. Йил бошидан бошқаларга қараганда сабзи (1,6 баробар), лавлаги ва қовоқ (1,5 баробар) сезиларли даражада қимматлашган бўлса, янги узилган бодринг (-72,7%) ва помидор (-13,8%) нархларида бошқаларга нисбатан сезиларли пасайиш қайд этилди. Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ой давомида 0,3% га қимматлашди. 2020 йилнинг декабрига нисбатан тамаки маҳсулотлари 6,9% га, спиртли ичимликлар ўртача 4,2% га қимматлашди. Йиллик нисбатда тамаки маҳсулотлари нархлари 12,7% га, спиртли ичимликлар 9,1% га ошди. Турар жоой хизматлари Май ойида турар жой хизматлари, сув, электр, газ ва бошқа ёнилғИ турлари нархларида сезиларли ўгаришлар кузатилмади. Нархларнинг пасайиши цемент (-1,5%) ва дераза ойналари (-0,3%) нархларининг пасайиши билан боғлиқ ҳолда турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун материаллар (-0,1%) гуруҳида қайд этилди. Слесарлар, сантехниклар, электриклар ва бўёқчилар хизматлари аксинча, ой давомида 0,3% га қимматлашди. Йил бошидан турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун материаллар 2,9% га (2020 йил майига нисбатан 10,4% га), турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари 2,8% (13,9%), совуқ сув ва канализация учун тўловлар 1,6 баробарга (1,9 баробарга), кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш 1,7% (2,2%), чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш учун тўлов 1,1% га (3,2%) қимматлашган. Уй-рўзғор асбоблари, маиший техника ва турар жойларга кундалик хизмат кўрсатиш Уй хўжаликларида ишлатиладиган тўқимачилик маҳсулотларини тикиш ҳамда гилам маҳсулотларини ювиш ва тозалаш хизматлари 0,9% га, ошхона буюмлари, ювиш ва тозалаш воситалари 0,4% га, йирик ва кичик маиший приборлар 0,1% дан 0,4% гача оралиқда, бошқа қисқа муддатли фойдаланиш учун буюмлар 0,6% га, маиший мебель 0,2% га, уларни ўрнатиш ва таъмирлаш хизматлари 0,4% га қимматлашди. Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки беш ойида уй хўжалигини юритиш ва маиший хизматлар (7,4%), жумладан заракунандаларни дезинфекциялаш ва йўқотиш хизматлари (13,2%) нархлар ошиши бў- йича етакчи бўлди. Йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича етакчи ўринлар ҳам уй хўжалигини юритиш ва маиший хизматларга (19,3%) тегишли бўлди. Тиббий хизматлар Соғлиқни сақлаш соҳасида кузатиладиган асосий товарлар ва хизматлардан 2021 йилнинг май ойида даволовчи массаж (1,8%), диагностика визуализацияси (1,1%), даволовчи стационар ва реабилитация (1,0%) ҳамда стоматология (0,9%) хизматлари нархлари ой давомида бошқаларга нисбатан сезиларлироқ ошди. Йил бошидан нархларнинг юқори даражада ошиши стационар даволаш (7,8%) ҳамда диагностика визуализацияси ва тиббий лаборатория хизматлари (6,5%) нархларида қайд этилди. 2020 йилнинг майига нисбатан диагностика визуализацияси ва тиббий лабораториялар (14,9%), стационар даволаш ва реабилитация (14,4%) ҳамда амбулатор даволаш ва реабилитация (13,6%) хизматлари сезиларли даражада қимматлашди. Транспорт хизматлари Мазкур бўлимда республика бўйича ўртача 3,7% га қимматлашган бензин нархларининг ошиши ҳал қилувчи инфляцион омил бўлди. Пропан нархлари ой давомида 3,2% га ошди, метан аксинча 0,5% га арзонлашди. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари 1,1% га, мойлаш маҳсулотлари 0,4% га қимматлашди. Маҳсулотларни етказиб бериш хизматлари 1,8% га қимматлашди. Йўловчи ташиш транспорти хизматлари қиймати 0,9% га ошди. Шу билан бирга, кузатилаётган йўналишлар бўйича ҳаво ва темир йўл транспорти чипталари нархларида (мос равишда 2,6% ва 0,8%) ҳамда шаҳарлараро (2,1%) ва шаҳар ичида (1,5%) автобус учун тўловлар нархларида юқорироқ ўсиш қайд этилди. 2021 йил бошидан нархларнинг сезиларли ошиши бензин (14,2%), йиллик нисбатда эса ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари (1,4 баробар) нархларида қайд этилди. Download 92.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling