Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфляция Янгиланган сана


Юлий Юсупов: Инфляция нимаси билан зарарли ва унга қарши қандай курашиш мумкин?


Download 92.28 Kb.
bet4/9
Sana16.06.2023
Hajmi92.28 Kb.
#1515694
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2021 Май ойида инфляция 0,5%

Юлий Юсупов: Инфляция нимаси билан зарарли ва унга қарши қандай курашиш мумкин?


«Kommersant.uz» нашрида Юлий Юсуповнинг «Инфляция нимаси билан зарарли ва унга қарши қандай курашиш мумкин» сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Мақолани тўлиғича келтириб ўтамиз.
Иқтисодий ислоҳотлар авж палласига чиқди. Валюта бозори либераллашуви жараёни кечмоқда, эрта-индин алмашинув курслари тенглашади, аҳоли ва бизнес валютани банкларда ва алмашинув шохобчаларида бемалол сотиш-харид қилиш имкониятига эга бўлади. Экспорт учун барьерлар қисқаради. Бизнесни юритиш учун маъмурий харажатларни қисқартириш, тадбиркорларнинг моддий ресурслардан фойдаланишини енгиллатиш бўйича чоралар режалаштирилмоқда. Солиқ ислоҳоти муҳокама этилмоқда. Банк ислоҳоти эшик қоқмоқда. Рақобатни ривожлантириш ва бизнес юритиш учун тенг шароитлар яратиш бўйича чоралар кўзда тутилмоқда. Маъмурий ислоҳотларни ўтказиш режалари чоп этилмоқда.
Ушбу чораларнинг амалга ошиши бозор механизмларининг ишлаши учун шароитларни анчайин яхшилайди, демакки, маҳсулотларимизнинг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни, сотув ва бандликни кенгайтириш учун асос ва рағбат пайдо бўлади.
Буларнинг бари истеъмол товарлари ва хизмат кўрсатиш, хом ашё ва бутловчи қисмлар, ишчи кучи, молия, валюта бозорларининг самарали ва биргаликда ишлашини назарда тутади. Шунингдек, ҳукуматнинг иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш учун турли хилдаги пул ва бюджет сиёсати воситаларидан фойдаланишини тақозо этади. Лекин, бу бозорлар яхши, бетўхтов ишлаши, ҳукумат эса, бозор иқтисодиётига таъсир кўрсатиш воситаларидан самарали фойдалана олиши учун, бир ўта муҳим шартни бажариш – кучли инфляцияни йўқотиш керак.

Инфляция – бу нима?


Инфляция – бу мамлакат ичида миллий валюта харид қобилиятининг пасайиши жараёни бўлиб, аввало нархларнинг умумий даражаси кўтарилишида ифодаланади. Инфляция нархлар индекси ёрдамида ўлчанади (энг машҳури – истеъмол нархлари индекси, ИНИ).
Баъзида инфляцияни девальвация – бошқа миллий валюталар (асосан етакчи жаҳон валюталари)га нисбатан миллий валюта қийматининг пасайиши билан адаштирадилар. инфляция ва девальвация бир-бирига фаол таъсир кўрсаца-да (қандай таъсир кўрсатиши ҳақида қуйироқда сўз юритамиз), барибир, бошқа-бошқа ҳодисалардир.
Инфляция – бу мамлакат ичида миллий валюта харид қобилиятининг пасайиши жараёни бўлиб, аввало нархларнинг умумий даражаси кўтарилишида ифодаланади.
Девальвация – бошқа миллий валюталар (асосан етакчи жаҳон валюталари)га нисбатан миллий валюта қийматининг пасайиши.
Суст инфляция (ривожланган давлатлар учун йиллик 3–5%, ривожланаётган мамлакатлар учун – 6–10%) қаттиқ зарар келтирмайди, аксинча, иқтисодиёт учун фойдали ҳамдир. Лекин бундан кучлироқ инфляция хавф туғдиради – у иқтисодий тараққиёт учун жиддий тўсиқ бўлади. Йиллик 20%дан юқори инфляция «катта одимловчи» инфляция дейилади ва, одатда, ҳукуматлар уни суст инфляция даражасига тушириш учун курашадилар.
Қайд этиш ўринлики, сўмнинг қора бозорда кескин тушиб кетишидан кейин (бу Россия рубли ва унинг кетидан қозоқ тенгеси курси тушиб кетишининг оқибати), айниқса кейинги ярим йил-бир йилда, менинг сезишимча, мамлакатимизда инфляция кучайди (афсуски, инфляциянинг расмий кўрсаткичлари, юмшоқроқ айтганда, ишонч уйғотмайди ва улар асосида текшириш иложсиз кўринади). Бу – иқтисодий тараққиётга нисбатан жуда кучли таҳдид, у ўтказилган ва амалга оширилаётган ислоҳотларни йўққа чиқариши мумкин.

Download 92.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling