Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфляция Янгиланган сана


Инфляция жадаллашувининг зарари нимада?


Download 92.28 Kb.
bet5/9
Sana16.06.2023
Hajmi92.28 Kb.
#1515694
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2021 Май ойида инфляция 0,5%

Инфляция жадаллашувининг зарари нимада?


  1. Инфляциянинг кучайиши белгиланган (яъни фақат вақти-вақти билан кўриб чиқиладиган)даромадга эга одамларга зарар келтиради – улар эса, деярли барча ёлланма ишчилар, шунингдек ижтимоий нафақа олувчи пенсионерлар, талабалардир. Уларнинг белгиланган даромадлари нархлар ўсиши сабабли қадрсизланаверади.

  2. Катта одимловчи инфляция ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш ва инвестиция киритишга қизиқишни сусайтиради. Ишлаб чиқариш билан шуғулланиш, айниқса узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларига аралашиш мутлақо фойдасиз бўлади: ишлаб чиқаришда маблағ жуда секин айланади ва ўзининг харид қобилиятини йўқотади. Шу сабабли фаол тадбиркорлик фаолиятининг бош соҳаси товарлар ва валюта билан чайқовчилик қилиш бўлиб қолади, у турли маҳаллий бозорлардаги нархлар ўртасидаги фарқда (турли бозорларда нархлар турлича суръатда ўзгаради) ва вақт ўзгаришида пул ишлаб олиш имконини беради. Шу сабабли, агар инфляцияни жиловламасак, молия соҳаси ва валюта бозорининг либераллашуви молиявий ресурсларнинг ишлаб чиқаришдан чайқовчилар қўлига ўтиб кетишига олиб келади, бу эса инвестицияларга ва ишлаб чиқариш ҳамда бандликнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

Агар инфляцияни жиловламасак, молия соҳаси ва валюта бозорининг либераллашуви молиявий ресурсларнинг ишлаб чиқаришдан чайқовчилар қўлига ўтиб кетишига олиб келади, бу эса инвестицияларга ва ишлаб чиқариш ҳамда бандликнинг ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

  1. Катта одимловчи инфляция молиявий бозорларнинг меъёрдаги фаолиятини издан чиқаради. Қандай фоизда кредит бериш ва қарз олиш, қимматли қоғозлардан қанча даромадлиликни кутиш керак – буларнинг барчаси кутилаётган инфляция суръатларига боғлиқ бўлади. Аммо катта одимловчи инфляция суръатларини олдиндан айтиш иложсиздир. Натижада, қарз берувчилар ҳам, қарз олувчилар ҳам зарар кўришлари мумкин. Шу сабабли фоиз ставкалари осмонга кўтарилиб кетади, унинг кетидан инфляция суръатлари ва уларнинг тезлашиб кетиши эҳтимоли билан боғлиқ хатарлар ҳам кучаяди. Депозитларга ёки бошқа молиявий активларга пул қўйишга қизиқиш уларнинг қадрсизланишидан хавотир туфайли сўнади. Шунинг баробарида, жамғарма учун ишончлироқ восита сифатида, хорижий валютага талаб ортади. Бунинг натижасида молиявий бозорлар ёмон ишлайди: жамғармаларни инвестицияларга айлантириш ва ишлаб чиқариш тармоғини мақбул пул ресурслари билан таъминлаш функциясини талаб даражасида бажармайди. Бу эса иқтисодиётнинг ривожланишига ўта нохуш таъсир кўрсатади.

Булар – инфляция кучайишининг асосий салбий оқибатлари, холос. Бошқа яна кўплаб оқибатлар мавжуд.

Download 92.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling