Мавзу: Султон саодат
Download 1.06 Mb.
|
1 2
Bog'liqСултон саодат мажмуаси. 422 gugurh
Мавзу: Султон саодат мажмуаси. Режа: : Султон саодат мажмуаси ҳақида маълумот. : Султон саодат мажмуасида булиб утган амалиётдаги таасуротлар. Хулоса. Термиз шаҳри яқинида жойлашган Султон Саодат мажмуаси Тер- миз саййидлари хонадонининг Х-ХVII асрлар давомида қурилган мақбараларидан иборат бўлган ўзига хос меъморий обидадир. Сул- тон Саодат сўзи араб тилидан таржима қилинганда – «бахтлилар султони» демакдир. Термиз саййидларининг етакчилари – нақиб- лари асрлар давомида “Султон Садот” – саййидлар султони унвони билан шарафланган. Иккала атама бир-бирига ўриндош сифатида фойдаланилган, арабча “Баб ас-садат мадан ас-саодат; хубб ассадат мифтах ас-саодат”, яъни “саййидлар эшиги, бахт конидир; саййид- ларга муҳаббат бахт кали- тидир” калимаси кенг ишлатилган. Мақ- баранинг дастлабки қисми олимларнинг фикрига кўра, Сомоний- лар даврида қурилган. Аввало, мажмуанинг жануби-ғарб томони- да жойлашган иккита мақбара барпо этилган бўлиб, уларда қа- димий қабрлар жойлашган. Ушбу иккала мақбарани баланд пеш -тоқли айвон билан бирлаштирган усти гумбазли оралиқ майдон масжид вазифасини ўтаган. Мақбаралар ҳашаматли бўлиб, унда пишган ғиштлар қўлла- нган ва турли услубий нақшлар билан зийнатланган.Айниқса Темурий- лар даврида Султон Саодот маж -муасида катта хажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. Мажмуадаги илк қабрда Термиз саййидлари хонадонининг асос- чиси Ҳасан ал-Амирнинг ҳоки ётибди. Унинг Ислом дунёсида эъти- роф этил- ган шажараси Ҳазрат Пайғамбаримизга (САВ) бориб та- қалади. Нақл қилинишича, Ҳазрат Алининг Биби Фотимадан ту- ғилган ўғли Ҳусайн сўнгги сосоний шоҳи Йаздигарднинг қизига уйланади. Уларнинг фар -занди Алидан Ҳусайн ал-Асқар, ундан Убайдуллоҳ дунёга келади. Убайдуллоҳнинг фарзанди Жаъфар ал-Ҳужжат Мадина шаҳрининг ҳокими бўлганлиги ривоят қилинади. Жаъфар ал-Ҳужжатдан Амир Ҳусайн, ундан эса Ҳасан ал Амир ту -ғилади. У милодий 850 йили яқинла- ри билан Самарқандга кела- ди. У ерда ўн бир йил яшаб кейин Балхга ўтади. Тахминан 865 йилда Термизга келади ва шу ерда бутунлай ўр- нашиб қолади. Сомонийлар давридан Термиз саййидлари худовандзода фахрий унвонига сазовор бўлишган. Айнан шу маънода, лекин бошқа кў- ринишда Темурийлар даври манбаларида Термиз саййидлари “хонзода”, ХV асрнинг иккинчи ярмидан эса “мирзо” унвонлари би- лан шарафланганлар. . Шунингдек, улар ўзларининг исми-шарифларидан ташқари Муса- вий, Алавий ва бошқа кўплаб куниялар ва унвонлар билан номлан- ганлар. Термиз саййидлари хонадонининг вакиллари салоҳияти бутун ис- лом дунёсида эъзозланиб келинди, улар асрлар давомида жамият ҳаётида етакчилик қилганлар. Саййидлар сулоласига мансуб бў- лиш ўз даврининг ижтимоий-сиёсий, мафкуравий ва илмий жара- ёнларида фаол иш- тирок этишни талаб этган. Жумладан, Термиз саййидларининг еттинчи нақиби Мажидиддин Али ибн Жаъфар Мусавий XII асрнинг биринчи ярмида Салжуқийлар давлатининг етакчи дин пешволаридан бири бўлиш билан бирга, олимлар ҳомийси сифатида танилади ва Термизда расадхона қурдиради. Термиздан етишиб чиққан энг машҳур шоир Адиб Собир Терми- зий Мажидиддин Али ибн Жаъфарнинг ҳомийлигида ижод қил- ган. Муҳаммад Хоразмшоҳ 1212 йилда уламо ва имомларини йи- ғиб, Аббосийларни халифаликдан маҳрум қилади ва вазири, Тер- миз саййидларидан бўлган Аъло ал Мулкни халифа деб эълон қи- лади. Саййидлар мўғуллар босқинидан кейин ҳам мавқеларини йу- қотмай, вайрон бўлган Термиз марказини Султон Саодат мажмуаси ҳудудига кўчиришади. Термиз саййидларидан етишиб чиққан машҳур алло- ма Саййид Бурҳониддин Термизий(1275-1342) 1231 йилгача шаҳар аҳ- лига етакчилик қилган, кейинчалик Кичик Осиё- га, Конияга кўчиб кетиб, Жалолиддин Румийнинг устози бўлган. Саййид Бурҳониддин Терми - зий нинг Туркиянинг Қайсария шаҳ- рида қад кўтарган мақбараси асрлар давомида зиёратгоҳ бўлиб келади. Хонадоннинг яна бир етакчиси Худованзода Абул Макарим Аъло ал-Мулк “Амир аш-Шахид”(1292-1344) Термиз ҳокими бў- либ, муғулларга қарши мустақиллик курашида фаол иштирок эт- ган.Унинг ўғиллари ва жиянлари манбаларга кўра Амир Темур ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамият касб этишади. Нашр этилган шажаралардан бирига кўра Амир Темурнинг илк умр йўлдоши Хон- зода Олий-Насаб бўлган. Термиз саййидларининг шажарасига кўра Аъло ал Мулкнинг эса шундай исмли жияни ва қизи бўлган. Бун- дан хулоса қилиш мумкинки, Амир Темур саййидлар билан оила -вий алоқада бўлган. Мазкур воқелик тарих давомида ўз исботини топади: кўплаб Темурийлар саййидлар билан никоҳлар воситаси- да қариндошчилик ришталарини боғлаганлар. Ўзаро никоҳлар натижасида Темурийлар ва саййидлар хонадони чамбарчас боғла- ниб кетганлар. Амир Темур ўзининг авлодларига саййидларни азиз тутишни ва- сият қилиб кетган. Темурийлар бу васиятга содиқ бўлиб Самар- қанд да Шоҳи Зиндада Термиз саййидларининг вакилларини дафн этган бўлсалар, Шаҳрисабзда Улуғбек томонидан 1437 йилда бар -по этилган, асли но- ми “Авлоди муборак” бўлган – Гумбази Саййи- дон мақбараси Термиз саййидларининг даҳмасига айланган. “Султон Содот” Абул Маолий 1459 йилда вафот этган ва Гумбази Саййидонда дафн этилади. Саййиднинг қабритошида Термиз саййидларинииг шажараси келтирилган. Шайбонийлар ва ундан кейинги даврларда ҳам Термиз саййидла- ри маълум мавқега эга бўлишади. Шайбонийхон ўзининг ўғли Муҳаммад Темур Султонга Термиз саййидларидан келин олиб бе- ради. Абдулла- хон II Султон Саодотни зиёрат қилгани ва мақба-рани таъмирлагани хақида маълумот бор. Ислом дунёси тарихида Термизийлар маърифати, илму урфон- даги истеъдодлари билан алоҳида ажралиб туради. Улар орасида саййидлар ҳонадони вакиллари ҳам бор: фалакиётчи олим Жало-лиддин Жаъфар ибн Ҳусайн ат-Термизий, Табиб, дориларнинг тавсифи, ишлатилиши соҳасига бағишланган “Мужаррабат”, яъни, “Синалган дорилар” кито- бининг муаллифи Муҳаммад Маъсум ибн Саййид ал Хасаний ат Термизий, “Муноқиби Муртозавий” тарихий асарини ёзган Мир Муҳаммад Солиҳ Термизий, “Дастур ал-Мулк” асарининг муаллифи Хожа Саман- дар Термизий шулар жумласи- дандир. Термиз саййидлари хонадони дан етишиб чиққан машҳур рассом Мир Саййид Али Ҳиндистонда Ҳу -моюн саройида хизмат қилган. XX асрнинг 30-йилларигача зиёратчилар чоршанба куни Муҳам- мад Ҳаким Термизий мақбарасини, пайшанба куни Султон Саодат мақба -расини зиёрат қилганлар. Лекин, шўролар тузумининг сиё- сати оқиба -тида зиёрат тақиқланган, мажмуа дарвозахонаси бу- зиб ташланган ва хонақоҳ ғиштлари ташиб олиб кетишган. Қабр- лар устидаги қабртош- лар олиб ташланган. Термиз саййидлари хонадонининг тарихини, мамлакат равнақи ва та- раққиётини таъминлашга қўшган ҳиссасини, улар абадий макон топган маскан ҳақидаги маълумотларни ўрганиш мозий саҳифаларини тўлди- ришга хизмат қилади. Масалан, афғон қаби- лаларининг диний раҳна -моси Пир Бобонинг асли исми Саййид Али Шоҳ ат-Термизийдир, унинг қабри ҳам муқаддас қадамжой ҳисобланади. Шу каби Термиз сайидла- ри хонадонининг вакилла- ри, бутун Ислом дунёсида Хитойдан тортиб Туркиягача, Татарис- тондан тортиб Ҳиндистонгача тарқаладилар. Улар барча жойда қалб нури, ақл зиёси билан ислом маърифатини тарқатадилар, ўт- кир заковати, юксак одоби, мукаммал ахлоқи, қолаверса ҳидоят йўлидаги кароматлари билан Ислом дунёси нафига хизмат қилиб назарга тушдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Султон Сао- датга 2019 йилнинг 6 апрелдаги ташрифи давомида маж- муа тарихи, архитектураси ва инфраструктураси билан танишди- лар. Султон Саодат мажмуаси тарихини ўрганиш, уни таъмирлаш ва ободонлаштириш, зарур иншоотларни барпо этиш, зиёратчилар учун барча қулайликлар ни яратиш борасида берилган кўрсатма - лар ижроси юзасидан аллақачон амалий ишлар бошланган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақ -ланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлод- лардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир”. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling