Фойдаланилган адабиётлар шарҳи


Download 26.68 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi26.68 Kb.
#1610992
  1   2
Bog'liq
Foydalanilgan adabiyotlar ro


Фойдаланилган адабиётлар шарҳи

Ўзбек халқ афсун-дуоларига фольклор жанри сифатида илк марта мурожаат этган тадқиқотчи проф.Б.И.Саримсоқов бўлди. 70-йилларнинг иккинчи ярми 80-йилларнинг биринчи ярмидаги совет ҳокимиятининг ашаддий ҳимоячилари, уларнинг ғоявий ҳомийлари томонидан кўрсатилган жуда қаттиқ қаршиликларга қарамай, у халқимиз ўртасида шу кунгача яшаб келаѐтган бадик, кинна, ѐмғир чиқариш маросимларида ижро этиладиган «Суст хотин», «Чала хотин», шамол тўхтатиш маросимида айтиладиган «Чой момо», шамол чақириш маросимида айтиладиган «Ё, Ҳайдар» каби кўплаб айтимларни илмий таҳлил майдонига олиб кирди. Юқорида санаб кўрсатилган айтим-дуолар Б.Саримсоқов томонидан етарлича таҳлил этилганлиги сабабли биз уларни ўз тадқиқотимизга жалб этмадик. Энг муҳим томони шундаки, Б.Саримсоқов бадик, кинна каби сўзнинг сеҳр-жоду қудратига асосланувчи жанрлар хусусида тўхталиб, уларни «руҳий терапея» воситаси сифатида илк марта баҳолайди. Биз ҳам унинг бу фикрини тўла тасдиқлашга ҳаракат қиламиз.1


Охирги йилларда лингвомаданий тил бирликлар асосида чоғиштирма тадқиқотлар сони ошиб бормоқда. Лисоний бирликларни ўрганишга лингвомаданий ёндашув бир қатор хорижий тилшунос олимлар, хусусан, Н.Ф.Алефиренко, Н.Д.Арутюнова, А.П.Бабушкин, Н.Н.Болдырев, А.Вежбицкая, С.Г.Воркачёв, В.В. Воробьёв, В.И.Карасик, О.А.Корнилов, Е.С.Кубрякова, В.А.Маслова, С.Г.Тер-Минасова ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларида2 ўз аксини топган. Ўзбек олимларидан тил ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлигига оид масалаларини Д.У.Ашурова, Т.А.Бушуй, М.Р.Галиева, А.Э.Маматов, Н.З.Нормуродова, М.И.Расулова, Н.Махмудов, Ш.С.Сафаров, Д.С.Худайберганова, Ў.К.Юсуповлар3 ўз илмий тадқиқот ишларида ўрганиб чиққанлар.. Ўзбек халқ афсун-дуоларига фольклор жанри сифатида илк марта мурожаат этган тадқиқотчи проф.Б.И.Саримсоқов бўлди. 70-йилларнинг иккинчи ярми 80-йилларнинг биринчи ярмидаги совет ҳокимиятининг ашаддий ҳимоячилари, уларнинг ғоявий ҳомийлари томонидан кўрсатилган жуда қаттиқ қаршиликларга қарамай, у халқимиз ўртасида шу кунгача яшаб келаѐтган бадик, кинна, ѐмғир чиқариш маросимларида ижро этиладиган «Суст хотин», «Чала хотин», шамол тўхтатиш маросимида айтиладиган «Чой момо», шамол чақириш маросимида айтиладиган «Ё, Ҳайдар» каби кўплаб айтимларни илмий таҳлил майдонига олиб кирди. Юқорида санаб кўрсатилган айтим-дуолар Б.Саримсоқов томонидан етарлича таҳлил этилганлиги сабабли биз уларни ўз тадқиқотимизга жалб этмадик. Энг муҳим томони шундаки, Б.Саримсоқов бадик, кинна каби сўзнинг сеҳр-жоду қудратига асосланувчи жанрлар хусусида тўхталиб, уларни «руҳий терапея» воситаси сифатида илк марта баҳолайди3. Биз ҳам унинг бу фикрини тўла тасдиқлашга ҳаракат қиламиз. Халқ дуолари ҳақида иккинчи бўлиб илмий-оммабоп ѐндошганлардан бири Рустам Обид ҳисобланади. У ўзининг «Дуонинг кучи» номли рисоласида халқ дуоларини биологик, физикавий, руҳий хоссаларини Г.М.Заднепровский, А.И.Вейник, В.И.Альтухов каби олимларнинг тажриба ҳамда кузатишларига таянган ҳолда изоҳлашга ҳаракат қилади4. Бироқ муаллифнинг халқ афсун-дуолари ҳақидаги шахсий фикр-мулохазалари эътиборга лойиқ эмас. Айниқса, унинг халқ афсун-дуолари борасидаги фольклоршуносликдаги қарашларни билмай туриб, ўзбек олимлари бу борада ҳеч қандай иш қилмадилар дейиши эътироз туғдиради. Бизнингча, ҳар қандай масалани тўғри ҳал қилиш унинг тарихини чуқур ўрганишдан бошланса, юқоридагига ўхшаш нотўғри фикр-хулосалар туғилмайди. Афсун-дуоларни, айниқса, диний манбалар асосида халқ ўртасида кенг тарқалган дуоларни тарғиб этишда Маҳмуд Умар, Маҳмуд Ҳасаний ва Ҳайдарбек Бобобековлар томонидан чоп этилган «Дуолар хосияти» номли рисола катта аҳамият касб этади5. Ушбу китобча Асрор Самаднинг кичкина кириш мақоласи ва дуо матнларидан ташкил топган.
Халқ афсун-дуоларига, айниқса, диний дуоларга қизиқиш нафақат республикамизда, балки хорижий туркий мамлакатларда ҳам кучайди. 1990 йилда Туркиянинг Анқара шаҳрида чоп этилган «Очиқламали буюк дуо мажмуаси» номли китоб фикримизни тўла қувватлайди6. Китобда турли вазиятларда, ҳолатларда ўқиладиган дуолар туркча таржимаси билан берилган. Биз ўрни билан китобдаги айрим матнларга ҳам мурожаат қилдик. Таассуфли ўрни шундаки, китобда дуолар, уларнинг инсон руҳий оламига кўрсатажак таъсири ҳақида илмий мулоҳазалар билдирилмаган. Шунга қарамай мазкур китобча дуо-афсунларни ўрганишда катта илмий аҳамият касб этади7.



Download 26.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling