Билимдон гўрда-ю, илми китобда!


Download 24.2 Kb.
bet1/5
Sana22.04.2023
Hajmi24.2 Kb.
#1381272
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5240158300699362573


Китобдан дилим яйрар.


1-Бошловчи:
Билимдонлар сўзи бордур бу бобда:
“Билимдон гўрда-ю, илми китобда!”
Агар ёлғиз эрсанг, ҳамдам китобдур,
Билим субҳидаги нур ҳам китобдур.

Ассалому алайкум меҳри дарё, мўътабар устозлар, билимга чанқоқ, азиз ўқувчилар. Бугунги “Китобдан дилим яйрар” деб номланган адабий кечамизга хуш келибсиз.




2-Бошловчи:
Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш мақсадида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Шундан тўртинчи ташаббус Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган


1-Бошловчи:
Одамзот яратилибдики, доимо комилликка интилиб яшайди. Болаликдан ўз дунёқарашини бойитиб боради. Ҳар бир инсон дастлабки тарбияни, яъни маънавий озуқани оилада ота-онадан олади. Кейин эса мактабга боради. Жамоада ўзини қандай тутишни ўрганади. Маънавий озуқа олишнинг, чин инсон бўлиб етишишнинг бирдан бир йўли бу китоб мутолааси.
2-Бошловчи:
Китоб – инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисобланган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.


1-Бошловчи:
Бир дўстки, ҳеч кимга бермаган азоб,
Узоқ синаб кўрдим, билсанг, у китоб!
Сирни яширмайди ўқувчисидан,
Хабар берар сенга ёзувчисидан.
Хилватда сен билан бўлиб у улфат,
Жимгина қуради ёқимли суҳбат.
Ҳеч кимдан қолишмас билимли аҳбоб,
Ундан сўрамасанг, бермайди жавоб.

Шундай экан, марҳамат мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган тадбирни тинглаб томоша қилинг.



Download 24.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling