Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университ


Download 36.41 Kb.
bet1/4
Sana23.04.2023
Hajmi36.41 Kb.
#1390932
  1   2   3   4
Bog'liq
давлат ва ҳуқуқ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ,
ФАН ВА ИННОВАТСИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университ
Сиртқи бўлим юриспруденция мутахасислиги 104-гуруҳ талабаси Саҳатдинов Шоҳрухнинг “Давлвт ва ҳуқуқ назарияси” фанидан ёзган

Мустақил иши



Мавзу:Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва методлари
Бажарувчи: Саҳатдинов Шохрух
Текширувчи: Света Байниязовна

Нукус-2023
Давлвт ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва методлари
РЕЖА :

  1. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг предмети ҳамда унинг ўзига ҳос томонлари.

  2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг ижтимоий фанлар билан аълоқаси.

  3. Давлат ва ҳуқуқ фвнининг ўрганилиш методлари ва юридик фанлар тизимидаги ўрни.

  4. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг функсиялари.

  5. Ўқув фвни сифатида давлат ва ҳуқуқ назариясининг тузилиши.

Ҳар қандай фан нафақат ўз предмети доирасига, балки ўз методларига ҳам эга бўлиши лозим. «Методология» сўзи юнонча «metodos» сўзидан олинган бўлиб, айнан маъноси «бирон нарсани ўрганиш йўли» демакдир. Метод бу - умумий маънода мақсадга эришиш усули, муайян тарзда изга солинган фаолмятдир. Метод бу - махсус маънода билиш воситаси, ўрганиладиган мавзуни тафаккурда ҳосил қилиш йўлидир7.
Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, давлат ва ҳуқуқ назарияси методологаяси тўғрисидаги масала бир қатор жиддий муаммоларни ҳал этиш билан боғликдир. Бу ҳолат яқин-яқингача фанда барча методлар умумий-универсал ва шунинг учун барча фанлар, билим соҳалари, ўқув дарсликларига хос ҳамда умумий бўлмаган - алоҳида методлар бўлиб келгани билан изоҳланади.
Коммунистик мафкура ҳукмронлик қилган даврларда диалектик-материалистик методлар умумий ва айни пайтда энг тўғри метод деб ҳисоблаб келинди. Ҳозирги вақтда кўпчилик жамиятшунос олимларнинг марксизм-ленинизмнинг ўзига ҳам, унинг давлат-ҳуқуқий ҳодисалар ва жараёнларни тасвирлаш, тушунтириш ва истиқболни айтиб беришдаги қобилиятига ҳам қарашлари тубдан ўзгарди. Мазкур ўзгаришлар кўпқиррали характерга эга. Уларнинг айримлари бутун жамиятшуносликнинг умумий методологик инқирози билан боғлиқ. Баъзилари бутун илмий билимлар соҳасидаги чинакам туб ўзгаришларни акс эттиради. Бунда давлат ва ҳуқуқ назарияси диалектик-материалистик тушунчалар ўрнига аста-секин синергетикадан, ғайриихтиёрий, ўз-ўзидан ташкил топадиган, тасодифий жараёнлар тўғрисида шаклланаётган янги фандан келиб чиқадиган методологияни ўзига сингдириб юбориши кўзда тутилади. Бунда мазкур ўзгаришлар тобора кўпроқ мухлисларни ўзига тортаётганинигина эмас, балки жамиятшуносларнинг ҳеч муболағасиз бир ондаёқ ўз назарий қарашларини ўзгартиришга мажбур қилаётган ҳужумкор характерини ҳам қайд этмаслик мумкин эмас.
Мисол тариқдсида А.Б.Вангеров каби машҳур хукуқшуносни олиб кўрайлик. Ўзининг 1995 йилда ёзган дарслигида материалистик диалектика тўғрисида гапираркан, у: «агар ушбу метод ёрдамчи, жузъий, иккинчи даражали деб қаралган бошқа барча методларга зид бўлмаса» - ундан бемалол фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди. 1996 йилда чоп этилган ўзининг шу номдага дарслигида у шундай ёзади: «Синергетика ҳозирдаёқ дунёнинг ўз тузилиши асосларидаги зарурий (қонуний) ва тасодифий ҳодисаларни тушунишни тубдан ўзгартирувчи, дунёни янгача кўриш, янгача идрок этиш методи сифатида майдонга чиқмокда. Жонсиз материя ҳамда инсон фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларидаги тарихий жараёнлар ривожининг сабаблари ва шакллари янгича талқин этила бошланди. Ҳодисаларни биологик ва ижтимоий эволюциянннг мустақип омили сифатида янгича тушуниш, ўзидан ўзи ташкил бўлувчи жараёнларда унинг ролини эътироф этиш юзага келмоқда»8.
У яна шундай давом этади: «Хуллас, афтидан, сўз оз эмас-кўп эмас - ижтимоий фанлар парадигмаси (намунаси)ни янгалаш, детерминизм (табиат ва жамият барча ҳодисаларининг объектив қонунийлиги ва сабабий боғликлигани тан олувчи фалсафий концепция)ни аввалгача тушуниш ва эътироф этишдан воз кечиш ва эҳтимолки, детерминизмнинг янги кўринишларини кашф қилиш, мамлакат фанида эса, борлиқни илмий асосда билишнинг асосий методи сифатидаги материалистик диалектикани қайта мушоҳада этиш ҳақида боряпти»9.
Боз устига у, ижтимоий фанлар методологиясида янги парадигма «...ё синергетиканинг алоҳида методи сифатида диалектикани ўз ичига олади - шунда ҳам фақат айрим соҳалар учун қўллайди ёхуд уни борлиққа тамоман янгача ёндашувлар билан умуман алмаштиради», деб ҳисоблайди. Бунда иккинчиси афзал.
Олим, илмий ҳуқуқий билимларда ушбу янгаликларнинг ёйилиши мода кетидан қувиш эмас, «эски, одатий қоидаларни янги «синергетик жомалар»га кийинтириш эмас», дея таъкидласада, унинг нуқтаи назарига, мулоҳаза юритишдаги айрим қатъий фикрларига қўшилиш қийин. Зеро, билиш - ғоят мураккаб жараён бўлиб, шу йўлдаги бирон-бир методга устуворлик беришга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Буни биз бир бор бошимиздан кечириб кўрдик.
Бизнинг фикримизча, материалистик диалектика методи давлат ва ҳуқуқ назариясида метод сифатида ўз умрини бутунлай яшаб бўлгани йўқ. Мисол учун, шу нуқтаи назардан, давлат ва ҳуқуқ:

Download 36.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling