Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университ
Download 36.41 Kb.
|
давлат ва ҳуқуқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қиёсий-ҳуқуқий метод
Ушбу методнинг асосий талаблари: илмий тавсиялар кўнгилдагидек бўлиши ёки бўлмаслиги, ижобий ёхуд салбийлигидан қатъи назар, барча ижтимоий омилларни атрофлича ўрганиш ва ҳисобга олишга асосланиш керак; ҳақиқий аҳволни аниқ ва ҳар томонлама баҳолаган ҳолда давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги қарорларнинг ижтимоий аҳамияти ва оқибатларини аниқлаш даркор. Жуда узоқ вақт мобнйиида ушбу метод шўро фанида назар-писанд қилинмай келингани, фактлар бузиб кўрсатилиб, давлат қурилиши, қонунчиликдаги мавжуд бузилишларни оқлаш учун ҳийла-найранглар ишлатилиши одатий тусга кирганлигини айтиб ўтирмасак ҳам бўлади. Энди ушбу метод ўзининг ҳақиқий ўрнини эгаллай бошлади ва биз унинг нақадар самаралилигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Қиёсий-ҳуқуқий метод давлатшунослик ва ҳуқуқшунослик методологаясида аниқ-социологак усул билан бир қаторда муҳим аҳамиятга моликдир. Қиёсий метод тушунчалар, ҳодисалар ва жараёнларни солиштириш ҳамда улар ўртасидаги ўхшашлик ва фаркдарни аниқлашни кўзда тутади. Қиёслаш натижасида умуман ҳуқуқ тизими, давлат қурилиши ёки, масалан, алоҳида олинган ҳуқуқий институтлар ва нормаларнинг сифатий ҳолати аниқланади. Бироқ, бу ерда муҳим бир шартни ҳисобга олиш зарур - яъни қиёсланадиган объектлар ҳақиқатан таққосланадиган бўлиши керак. Мисолларда тушунтирамиз. Ҳуқуқий тизимларни, давлат тузилмаларини, бир хил номдаги ҳуқуқий институтлар ва қоидаларни ўзаро таққослаш мумкин. Лекин, мисол учун, бутун бир ҳуқуқий тизимни айрим олинган юридик қоида билан солиштириш мумкин эмас. Мазкур объектларни ўз даражаси, ҳажми, мазмун ва белгилари бўйича бир-бирларига қиёслаб бўлмайди. Айтайлик, агар ўз таркибига кўра мураккаб бўлган юксак даражадаги объектлар (турли мамлакатлар ҳуқуқий тизимлари) таққосланса - бу макроқиёслашга киради. Мўъжаз ҳажмли, таркиби жиҳатидан анча содца объектлар (ҳуқуқий қоидалар, республика вилоятлари бўйича жиноятчилик даражаси сингарилар)ни солиштирадиган бўлсак, микроқиёслаш дейилади. Бир вақтнинг ўзида ёки ўтмишнинг турли даврларида мавжуд бўлган билишнинг ўхшаш объектларини таққосламай туриб давлат-сиёсий ва ҳуқуқ амалиётини ислоҳ қилиб ёки такомиллаштириб бўлмайди. Турли тарихий хилдаги, турли мамлакатлар ва қитъалардаги, бир мамлакатнинг ўзидаги давлат ёки ҳуқуқий тизимлар солиштирилиши мумкин. Бироқ, улар ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг турли босқичларига оид бўлса - бундай қиёслашлар бирон аҳамиятга молик бўлолмайди. Муҳими битта - ҳақиқатни топиш учун объектнинг миқдорий ва сифат жиҳатларини, унинг назарий ва амалий тавсифини таҳлил этиш керак. Ҳуқуқшунослик, давлатшунослик ва юридик амалиётда қиёслаш методининг аҳамияти жуда катта. Жумладан, қиёслаш асоси ва натижасида давлат ва ҳуқуқ тараққиётининг ҳар бир кейинги босқичи олдингисидан илғорроқ бўлиб чиққанлиги фанга маълум бўлди. Фақат ҳуқуқий материалларни таққослаш ва натижалар олиш йўли билангина ҳуқуқий тизимни такомиллаштиришнинг, қонунчилик ишларини яхшилаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг аниқ йўлларнии белгилаш мумкин. Ҳуқуқшуносликда ва юридик амалиётда қиёслаш методининг кенг қўлланиши ҳуқуқшунослик фани таркибида нисбатан мустақил йўналиш - қиёсий ҳуқуқшунослик (юридик компаративистика)нинг шаклланишига олиб келди. Ьаьчи олимлар, ҳатто, уни ҳуқуқшунослик фанининг мустақил тармоғи деб ҳисоблайдилар. Download 36.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling