Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфляция Янгиланган сана


Инфляция, пул эмиссияси ва ортиқча бюджет харажатлари


Download 92.28 Kb.
bet6/9
Sana16.06.2023
Hajmi92.28 Kb.
#1515694
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2021 Май ойида инфляция 0,5%

Инфляция, пул эмиссияси ва ортиқча бюджет харажатлари


Инфляция юзага келишининг асосий сабаби – реал иқтисодий ўсиш суръатларига нисбатан пул массаси ўсиш суръатининг ошиб кетишидир. Яъни, мисол учун, ЯИМ бир йилда реал кўрсаткичда (нарх кўтарилишини ҳисобга олмаганда) 5 фоизга, пул массаси эса – 15%га ўсган бўлса, ўртадаги фарқ (10% = 15% — 5%) – бу ориқча пул массасининг ўсиши, у инфляциянинг асосий манбаи бўлади.
Пул массаси (агрегат М1) ва нархларнинг умумий даражаси (истеъмол нархи индекси) ўсиши, 1980–1990 йилларда, фоизларда
Муомаладаги пул миқдорини назорат қилиш Марказий банк вазифасига киради. МБ пул масасига учта асосий йўл билан таъсир кўрсатиши мумкин:
– очиқ бозордаги амалиётлар – валюта ва қимматли қоғозларни харид қилиш ва сотиш орқали (агар МБ сотиб олса, миллий валюта билан тўлайди ва бу билан муомаладаги пул массасини оширади, агар соца – аксинча бўлади);
– тижорат банкларига кредитлар тақдим этиш орқали (кредитлар қайта молиялаш ставкаси бўйича берилади, шу сабабли, агар МЮ пул массасини қисқартиришни хоҳласа, у қайта молиялаш ставкасини оширади, бу билан ундан қарз олишга рағбатни сусайтиради. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларининг ўз кредитлари қимматлашувига ва бизнес ҳамда аҳоли томонидан пулга талаб камайишига олиб келади; бинобарин, пул массасини кўпайтириш учун қайта молиялаш ставкасини тушириш зарур);
– давлатнинг ортиқча харажатларини (яъни, давлатнинг бюджет даромадларидан зиёд харажатларини) молиялаштириш орқали.
Бизнинг вазиятимизда, нархларнинг умумий ўсишини тўхтатишни истасак, юқоридагилардан шундай хулоса чиқаришимиз мумкин:

  1. Марказий банк очиқ бозорда амалиётлар ўтказиш ва тижорат банкларига арзон кредитлар бериш орқали пул эмиссиясини чеклаши зарур. Шу жиҳатдан, яқинда амалга оширилган қайта молиялаш ставкасини 9%дан 14% га кўтариш тўғри танлов бўлди. Боз устига, банк тизими либераллашувида қайта молиялаш ставкасини яна ҳам юқорироқ кўтаришга тўғри келади. Лекин бу вақтинчалик, инфляцияни жиловлаш учун кўрилган чора бўлади. Молиявий барқарорлик таъминланганидан кейин ставкани камайтириш, кредитларнинг бизнес ва аҳоли учун ҳамёнбоп қилиш мумкин бўлади.


  2. Download 92.28 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling