Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфляция Янгиланган сана
Ортиқча бюджет харажатларини чеклаш
Download 92.28 Kb.
|
2021 Май ойида инфляция 0,5%
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Инфляция–девальвация» спирали
Ортиқча бюджет харажатларини чеклашкерак бўлади. Улар (имтиёзли кредитлар билан бирга) бугунги кунда пул массаси ортиқча ўсишининг асосий манбаи бўлиб келмоқда. Давлат харажатларини (бюджетдан ташқари фондлар харажатларини (ЯИМнинг 35%)ни ҳам) иқтисодиётимизнинг имкониятларига мувофиқ ҳолга келтириш керак! Ҳа, харажатларни қисқартириш (ёки ўсишини чеклаш) – унчалик ҳам хуш ёқадиган чора эмас. Бироқ ортиқча харажатларни фақат ортиқча пул эмиссияси (бу инфляция ва бозор механизмларининг барбод бўлишига олиб келиши мумкин) ёки солиқларни кўтариш (бу бизнеснинг рақобатбардош бўлишига салбий таъсир кўрсатиб, солиқ ислоҳотларини йўққа чиқаради) эвазигагина қоплаш мумкин. Иқтисодиётни либераллаштириш, солиқ юкининг камайиши бир қанча вақтдан кейин иқтисодий ривожланишнинг жадаллашуви ва бюджетга тушумлар ортиши кўринишида ижобий самара беради. Ўшанда давлат харажатларини оширишга қайтиш мумкин. Ҳозир эса, «белни маҳкамроқ боғлаш» талаб этилади.
Инфляциянинг бошқа омиллариИнфляция бошқа омиллар таъсирида ҳам жадаллашиши ва юзага келиши мумкин. Булар, аввало, қуйидагилардир: «Инфляция–девальвация» спирали Агар миллий валюта хорижий валюталарга нисбатан арзонлашаётган бўлса, бу импорт товарларнинг қимматлашувини англатади, у эса, инфляциянинг омили бўлади. Бироқ, бошқа томондан олганда, девальвациянинг ўзи кўпинча инфляциянинг оқибати бўлади: ортиқча пул массаси валюта бозорига чиқариб юборилади, хорижий валютага талабни оширади, натижада миллий валютанинг «ички» қадрсизланиши унинг «ташқи» қийматида ҳам намоён бўлади. Яъни, инфляция ва девальвация бир-бирини тўлдириб келади. Шу сабабли, кўпинча, инфляцияни жиловлаш мақсадида (бошқа воситалар билан биргаликда), инфляция учун «лангар» сифатида, алмашинув курсини (бозор услублари билан) фиксациялашдан фойдаланади. Лекин бу восита пул эмиссияси қатъий чегараланган ҳолдагина иш беради. Акс ҳолда, МБ валюта резервлари бир пасда тугайди ва барибир девальвация ўтказишга тўғри келади. Ҳозир бизда валюта бозори либераллашуви амалга оширилмоқда. Марказий банк қандай алмашинув курсини қўллаб-қувватлаши керак (яна бир бор таъкидлайман – бу маъмурий буйруқлар билан эмас, бозор услублари билан амалга оширилади), деган савол кўндаланг туради. Сўмнинг қадрини тушириб, уни мувозанат даражасидан (яъни валюта бозоридаги талаб ва таклиф тенглигини таъминловчи даражадан) паст даражада белгилаш жозибали кўринади. Масалан, талаб ва таклиф мувозанатига бир доллар учун 7000 сўм даражасида эришиладиган бўлса (бу шартли кўрсаткич), алмашинув курсини сунъий равишда бир долларга 8000 сўм даражасида ушлаб туриш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун фойдали бўлади, чунки экспортимизни арзонроқ, импортни анчайин қиммат қилади. Миллий валютанинг бундай сунъий пасайтирилган қийматини таъминлаш ҳам мураккаб эмас – МБ бозорда долларни харид қилиб, улар ўрнига сўм берса, кифоя. Бироқ бу инфляциянинг кучайишига олиб келади: иқтисодиётда сўм кўпайиб кетади, у нархларнинг умумий ўсишини рағбатлантиради, бунинг устига импорт товарлар доллар қимматлиги сабабли қимматлашади. Миллий валюта курсини пасайтириш сиёсатини экспортга йўналганлик моделидан фойдаланувчи кўплаб мамлакатлар қўллайдилар. Биз ҳам шуни амалга оширишимиз лозим. Бироқ бу моделни кейинроқ, инфляцияни жиловлаб олгандан кейин, қайтадан кўтарилиб кетмаслиги учун оҳисталик билан қўллаш талаб қилинади. Download 92.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling