Йиллик, йил бошидан ва ойлик инфляция Янгиланган сана


Иқтисодиётнинг юқори даражада монополлашганлиги


Download 92.28 Kb.
bet9/9
Sana16.06.2023
Hajmi92.28 Kb.
#1515694
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2021 Май ойида инфляция 0,5%

Иқтисодиётнинг юқори даражада монополлашганлиги
Иқтисодиётимизнинг кўплаб тармоқларида, афсуски, рақобат муҳити жуда бўш. Бу, кўп жиҳатдан, алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳлари учун кўплаб имтиёзлар (солиқ, конвертация, кредит, моддий ресурслардан фойдаланишдаги) борлиги, шунингдек бозорга янги иштирокчилар кириши учун тўсиқлар мавжудлиги ҳамда ташқи рақобатдан ёпиқ эканига боғлиқдир. Монополчи корхоналар, бозордаги ўзларининг истисновий мавқеларидан фойдаланиб, ўта юқори монопол даромад олиш мақсадида нархларни осмонга кўтариб юборадилар. Шу сабабли, инфляцияга қарши курашишда рақобат йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш муҳим: барча иштирокчилар учун тенг ўйин қоидаларини тузиш, бизда юзага келган имтиёзлар ва устуворликлар тизимини парчалаш, бозорларга янги иштирокчилар кириши йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш.
Инфляция хавотири
Инфляция шароитида аҳоли ва тадбиркорлар, пулларининг қадрсизланишидан хавотирланиб, нақд пулдан, пластик карточкадаги ва талаб қилиб олингунча омонатлардаги маблағлардан имкон қадар тезроқ қутулиб қолишга ҳаракат қиладилар (бу ҳодиса одатда «пулдан қочиш» деб аталади). Натижада пул бирликлари муомаласи тезлиги ортади, бу эса, пул массаси кўпайгандек самарани беради. Бундан ташқари, кўп ҳолларда сотувчилар товарнинг бугунги кундаги нархига эртанги инфляцияни киритадилар, яъни маҳсулотларини аслидан қимматроққа сотишгагина рози бўладилар. Инфляция хавотири, аввало, аҳоли ва бизнес давлатнинг инфляцияни жиловлай олишига ишонмаслигига боғлиқдир. Шу сабабли, инфляцияга қарши кураш қатъий, изчил ва очиқ бўлиши лозим. Фақат шундагина аҳоли ва бизнес инфляция хавотиридан воз кечади, бу эса нарх ўсишига қарши курашнинг муҳим омили бўлади.
Инфляция хавотири, аввало, аҳоли ва бизнес давлатнинг инфляцияни жиловлай олишига ишонмаслигига боғлиқдир.
Кўрамизки, инфляция ўзини ўзи юзага келтира олиш хусусиятига эга («маош–нархлар», «инфляция–девальвация», инфляция хавотири ва бошқалар). Шу сабабли, инфляцияни бартараф этиш учун, шунчаки пул эмиссиясини чеклашнинг ўзи етарли эмас. Нарх ўсишининг барча асосий сабабларига таъсир кўрсатувчи комплекс чоралар тизими талаб этилади.
Яна бир бор таъкидлайман: амалга оширилаётган ислоҳотлар «уйқусираб» турган хусусий ташаббус ва тишбилармонлик кучларини уйғотаётган, бозор механизмлари тўлақонли ишлай бошлаётган бугунги кунда инфляцияга қарши курашиш айниқса муҳимдир. Кучли инфляция хусусий ташаббусни ва ресурсларни ишлаб чиқариш фаолиятидан чайқов томонга буриб юборади, молиявий тизимнинг омонатларни инвестицияларга айлантириш имкониятларини чеклайди, бозор кучларининг иқтисодиётимиз самарадорлигини оширишига йўл қўймайди. Шу сабабли ушбу ёвуз кучга қарши инфляцияни юзага келтирувчи ва кучайтирувчи турли-туман омилларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда курашишга куч ташлаш ниҳоятда муҳим.
Download 92.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling