Тўгарак ишларини ташкил этишда технология фанининг имкониятларини ривожлантириш методлари


Download 50 Kb.
Sana09.04.2023
Hajmi50 Kb.
#1344210
Bog'liq
2 5247110611506039906[1]


ТЎГАРАК ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ТЕХНОЛОГИЯ
ФАНИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДЛАРИ.


Халилова Одина ГулДУ талабаси
Илмий рахбар.дос.Махмут Мухлабоев.
Калит сўзлар; дидактик воситалар, маънавий-ахлоқий сифатлар, рақобатбардош, дизайн тамойиллари, дизайнерлик педагогикаси, дизайн мутаҳассислиги, абгор аҳвол, фойдали меҳнат.
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада ўқувчи ёшларни дарсдан ташқари вақтларда тўгарак ишларига жалб этишнинг ўзига хос усул ва тавсияларини ёритишга хизмат қилувчи хамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга ёрдам этувчи услубларни жалб қилиш асосида уларни касб-хунарга йўналтириш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат. Жаҳон таълим соҳасидаги ривожланиш тенденциялари ахборотлашган жамиятда ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини кенгроқ жорий этиш ва уларнинг самарадорлигини янада оширишнинг долзарблигини кўрсатмоқда, таълимнинг узлуксизлиги ва амалий йўналганлигини таъминлаш, мустақил таълим олиш, ижодий ривожланишга йўналтириш, ўқитишнинг янги форматларини фаол ривожлантиришда замонавий дидактик воситаларни яратиш ва улардан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Республикамизда мустақиллик йилларида кадрлар тайѐрлашнинг янги тизими яратилиб, мутахассислар сифатига қуйиладиган замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали, рақобатбардош, танлаган таълим йўналиши бўйича мустақил ишлай оладиган, мамлакатнинг илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишига муносиб ҳисса қўшишга қодир, жадал илгарилаётган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт шароитига мослаша оладиган, юксак маданий ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган мутахассислар тайѐрлаш изчил амалга оширилмоқда. Бугунги кунда бўлажак ўқитувчиларни тайѐрлашнинг миллий ва жаҳон таълим тажрибасига асосланган ташкилий-педагогик механизмларини такомиллаштириш орқали мамлакатимиз интеллектуал ресурслари потенциалини ошириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига1 мувофиқ “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиѐжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайѐрлаш сиѐсатини давом эттириш” бугунги кунда муҳим вазифалар ҳисобланади. Жумладан, технология таълими ўқитувчиларига булган талаб алохида эътиборга моликдир, сабаби ёшларни хаётга тайёрлашга энг катта хисса қўшадиган фандир.


Маълумки бугунги кунда фан-техника ривожланиши учун ката имкониятлар яратилаётган бир вақтда, олдимизда фан ва техника ютуқларини ҳаётга татбиқ эта оладиган касб эгаларини тайёрлаш масаласи турибди. Етук касб эгаларини тайёрлашда тўгарак ишларини ташкил этишнинг ўрни жуда каттадир. Тўгаракларни ташкил этишдан асосий мақсад ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини унумли ва фойдали машгулотга жалб қилиш, ва уларга қўшимча таълим тарбия бериш, тўгарак йўналиши бўйича бошланғич касб ҳунар тўғрисида тушунча бериш ва кўникма ҳосил қилишни ўргатишдан иборат.
Тўгараклар очишдан асосий мақсад:
1. Ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини қондириш хамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишга эришиш;
2. Ўқувчиларнинг ўзлари устида мустақил изланишга ундаш;
3. Мустақил дастурлар асосида ўқувчи-ёшларни турли хил касб-ҳунарларга йўналтириш;
4. Ўқувчиларни ижодий фаолият билан шуғулланишга тўғри таълим ва дам олиш шароитларини яратиш, ёшларнинг жисмоний фаолиятини ошириш.
Замонавий тўгаракларга қатнашишнинг самараси ўлароқ, ўқувчиларда мустақил фикр юритиш қобилиятини шакллантириш, ижодий фикрлашга ундаш, ҳар бир ўқувчининг билим олиш даражасини ривожлантириш йўлларини излаш тўгаракда фаолият олиб бораётган ўқитувчининг устувор вазифаси бўлиши лозим.
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини унумли ва мазмунли ўтказишларига, илмий фаолиятга йўллашга, ақлий ҳамда ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлишларига ўз меҳнатлари самарасидан баҳраманд бўлишларига имконият яратади, тўгарак машғулотларида ўқувчиларни “Дизайн” мутаҳассислиги бўйича жамиятимиздаги долзарб масалалар, дизайнерлик педагогикаси соҳасида ечим кутаётган муаммолар ва соҳанинг тарихи, бугунги куни ва истиқболлари борасидаги илмий изланишлар тизимига йўллаш, бу мавзуларда мушоҳада этишни ўргатиш, дизайн тамойилларини ўз лойиҳаларида тўғри қўллай билишни ўргатиш.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, технология фанини сифатли ўтказишда жуда кўп камчиликлар мавжуд ва бу камчилик ўқувчиларнинг асосий қисми таълим олаётган қишлоқ мактабларида учрайди. Аввало, ушбу камчиликлар мактабларнинг моддий техник базасининг етишмаслиги (ўқув қўлланмалари ва адабиётлари, дастгоҳлар, материаллар, ташкилий бинолар мавжуд эмаслиги ёки жуда абгор аҳволда эканлиги) бундан ташқари ушбу фанни сифатли олиб бориш учун керакли маълумот ва мутахассислика эга кадрларнинг етишмаслиги ўз ўрнида фаннинг сифатли ўтилиши ва ўз олдига қўйилган мақсадига эришишига тўсқинлик қилмоқда. Бу муаммоларни ҳал этишда биринчи навбатда тўгарак машғулотлари ўтиладиган ҳоналар ташкил этиш , фанга доир ўқув қўлламалар ташкил этиш ҳамда малакали мутахасисларни жалб қилиш лозим. Тўгаракда ўқувчиларни алохида гурухларга бўлмасдан бир хонада ўтиш лозим.

Фойдаланган адабиётлар



  1. Ш.М.Мирзиёев. “Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсад ларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир” мавзусида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи. Халқ сўзи. 2017 йил.

2.Умумий ўрта таълимнимнг миллий ўқув дастури лойиҳаси. Республика таълим маркази. 2020йил.
3. М.З.Муртазаев. Бўлажак технология таълими ўқитувчиларини кенг диапозонда ўз маҳоратини таъминлашни илмий услубий асослари. 2020, 130 бет.Ж.: “Зиё таффакур” Монография. А.Қодирий номли ЖДПИ ИК қарорига асосан (2020 йил июл, 11- сонли қарори), нашр этилди.
4. А.Н.Варабъёв., С.А.Лиманский.,И.Ғ.Каримов.“Меҳнат таълими” (комплекс дарсликлари 5-6-7синфлар учун). Тошкент: “Ўқитувчи”,1991,1992, 1993.
5. Н.М. Зохидов, “Ёғочсозлик ва метал билан ишлаш” (ўқув қўллан ма). – Т.: “Ворис”, 2007 йил.
6. М.З.Муртозаев.Сервис. Меҳнат таълимини газламаларга ишлов бе риш технологияси. ЎзР ХТВ тасдиқлаган ўқув дастурларига биноан Давлат грант лойиҳаси асосида миллик руҳида кенгайтириб тайёрланган. Умум ўрта таълим мактабларини Й-ЙИИ синфлари учун комплекс дарсликлар. «Фан ва технология» нашриёти.Тошкент 2012й.138 -143-184.бет.
Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling