3 ва 4- маъруза. Маълумотлар узатиш хизматлари: телеграф, маълумот узатиш ва телематика. Телеграф алоқа хизматлари. Телематика хизматлари ва таснифи


Download 133.5 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2020
Hajmi133.5 Kb.
#119532
  1   2

3 ва 4- Маъруза. Маълумотлар узатиш хизматлари: телеграф, маълумот узатиш ва телематика. Телеграф алоқа хизматлари. Телематика хизматлари ва таснифи.
Телеграф алоқа тармоқлари телеграф алоқа тизими асосида қурилади. Телеграф алоқа тармоқлари хизматлари бир қатор маълумотларни узатиш ва берилган кўрсаткичлар асосида ахборотларни етказиш, манзилга юборилган маълумотларни аниқ ва ишончли етказиб бериш каби алоқа хизматларини ўз ичига олган.

Тармоқ бўлимлари 2 турга бўлинади:



  1. Охирги бўлим

  2. Алоқа тугунлари.

Охирги бўлим абонентни ўзи хисобланади ва абонент бўлими дейилади.

Алоқа тугунлари ўз-ўзи билан боғлам алоқа канали орқали уланади, бўлим (абонент) билан эса улаш линиялари ёрдамида уланади.

Телеграф тармоғи 2 турга бўлинади:


  1. Коммутацияланмаган.

  2. Коммутацияланган.

Коммутацияланмаган тармоқ асосан алоқа каналлари ва охирги бўлимдаги узатиш ва қабул қилиш аппаратураларидан иборат. Охирги бўлимлардаги алоқа тармоқлари хар доим бриктирилган канал хисобланади.

Коммутацияланган тармоқ узатиш ва қабул қилиш аппаратуралари, алоқа канали ва коммутация тугунларидан иборат.



Телеграф тармоғи асосан 3 та тармоқни боғлайди:

  1. Умумий фойдаланиш телеграф тармоғи (шахар ва қишлоқ алоқа бўлимлари ёки туман ва шахар алоқа тугунлари);

  2. Абонент телегнраф тармоғи (хокимият, ташкилот, корхоналар сўзлашуви ва хужжатли хабарларни узатиш учун);

  3. Халқаро Телетекс абонент телеграф тармоғи телеграммаларни узатиш, республикалар ва чет эллар билан телеграф сўзлашувларни охирги қурилма абоненти ёрдамида ташкиллаштиради.



Умумий фойдаланиш телеграф тармоғини қуриш тамойили
Умумий фойдаланиш телеграф тармоғи радиал-тугун тамойили асосида қурилган. Тармоқда 3 та коммутация тугунлари бор:

  1. Асосий тугунлар.

  2. Вилоят тугунлари.

  3. Туман тугунлари.

Уларга территория, майдонли (зоновые), махаллий (местные) тугунлари мос келади ( 3.1-расм).

3.1-расм. Телеграф тармоғининг қурилиш структураси


Маълумотларни узатиш телекоммуникациянинг янги тури хисобланади, шу сабабли унинг техник характеристикаларига қўйидагилар киради:

  1. Маълумотларни узатиш ишончлилиги хатолик коэффициенти билан характерланади, умумий узатилган белгилар миқдорига хато қабул қилинган белгилар миқдори тенг сонли муносабатда бўлиши керак, одатда маълумотларни узатишда хатолик коэффициенти 10-6 дан ошмаслиги керак. Бу талаб берилган маълумотларни мухимлигини аниқлайди.

  2. Маълумотларни узатишда ўтказиш қобилияти иложи борича юқори бўлиши керак, берилган қисқа вақт мобайнида бир қанча катта хажмдаги маълумотларни узатиш талаби қўйилганда ўтказиш қобилиятини орттириш орқали маълумотлар сигналларини узатиш тезлигини маълум миқдорда ортиришга эришилади.

  3. Маълумотлар узатиш элементларининг ишлаш ишончлилиги етарлича юқори бўлиши керак, берилган маълумотларни узатиш учун узлуксиз функциялашган тизимни таъминлайди.

Маълумотларни узатиш учун комплекс техник қурилма қуйидаги асосий функционал тугунларни ўз ичига олади(4.1-расм):

    • Бошланғич қурилмалар (маълумотлар манбаълари);

    • Хатолардан химоялаш қурилмалари;

    • Сигналларни мослаштирувчи қурилмалар;

    • Алоқа каналлари, охирги қурилмалар ва акс эттирувчи қурилмалар.



4.1-расм. Маълумот узатишни умумий фойдаланиш хизматлари


Телематика – масофада таъсир этадигани тизимларнинг курилиш тамойиллари ва назариясини камраб оладиган электралока сохаси.

Телематик хизматлар – электралока хизматлари (телефон, телеграф ва маълумот узатиш хизмати булардан истисно) булиб, электралока тармоклари оркали ахборот узатиш учун алока операторлари томонидан такдим этилади.

Телематик хизматлар қуйидаги белгиларга асосан турланади.

- узатилаётган ахборот тури буйича;

- ахборот узатиш усули буйича;

- хизмат кўрсатиш шакли буйича.



Узатилаётган ахборот тури бўйича ТМ хизматлари куйидаги гурухларни ташкил этади:

- факсимиль хизматлари;

- хабарларни кайта ишлаш хизматлари;

- электрон почта хизматлари;

- телеконференциялар хизматлари;

- ахборот хизматлари;

- нуткли алока хизматлари.

Ахборот узатиш усули бўйича:

- реал вактли хизматлари (Оn-linе);

- оралик саклаш билан такдим этиладиган (Stоге аnd Forward).

Хизмат кўрсатиш шакли бўйича:

- абонентли;

- клиентли.

ТМ хизматларга кириш имконини бериш максадида физикавий линиялар, электралока тармоклари ва хизматлари ишлатилади, жумладан:

- маълумот узатиш тармоклари;

- умум фойдаланиш телефон тармоги (ТФОП);

- харакатдаги алока тармоклари;

- АТ/Телекс тармоги;

- ISDN.
Умумий фойдаланишдаги телематика хизматлари бутун мамлакатда кенг кўламда фойдаланувчиларнинг телематика хизмати талабларини қондиришга мўлжалланган ва ўзаро боғланган алоқа тармоқларини ташкил этувчи қисми бўлиб ҳисобланади.

Телематика (ТМ) хизматлари алоқа операторларини, техник воситаларини ва фойдаланувчиларнинг абонент терминалларини ишлатиш билан етказилади. Алоҳида ҳолларда ТМ хизматлари абонент терминалларисиз етказилиши мумкин.

Абонент терминали – ТМ хизмати, абонентнинг ихтиёрида бўлган ва алоқа тармоғига уланган оҳирги алоқа қурилмасидир.

ТМ хизматлари ўз ичига алоқа операторларининг техник воситаларини, абонент терминалларини ҳамда тармоққа кириш ва транспорт тармоғини ўз ичига олади.




Фойдаланувчи ТМ хизмати ТМ хизмати ТМ хизмати Фойдаланувчи

терминали оператори оператори оператори терминали

№1 №2 №3



4.3- расм. Бир нечта алоқа операторлари орқали ТМ хизматлари

4.4.а - расм. Кириш 4.4.б - расм. Кириш 4.4. в - расм. Кириш


Download 133.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling