Мавзу: “Сабзавотлар”. Таълимий мақсади


Download 0.91 Mb.
Sana25.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1228899
Bog'liq
конспект1


Катта гуруҳларда предметли апликация
Мавзу: “Сабзавотлар”.
Таълимий мақсади: Болаларнинг сабзавотлар ҳақида тушунчаларини мустаҳкамлаш. Қирқиб елимлашдаги рангли коғозларни тўғри танлашда кўникмаларини ошириб бориш.
Тарбиявий мақсади. Сабзавотлар болалар учун фойдали эканлиги ҳақида болаларга тушунча беришда давом этиш.
Ривожлантирувчи мақсад: Болаларни майда қўл моторикасини ривожлантириш.
Керакли жиҳозлар: Кўргазмали қуроллар, мавзуга оид расмлар, намуна, елим, оқ қоғоз, рангли қоғозлар, қайчи ва нам салфетка.
Машғулотнинг бориши:
Саломлашиш.
- Болажонлар ҳозир ўлкамизда қайси фасл?
- Баҳор фасли неччи ойдан иборат?
- Баҳор фасли, қайси фаслдан кейин келади?
- Баҳор фаслидан кейин қайси фасл келади?
- Баҳорда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Болажонлар, бугунги машғулотимизни бир ажоиб шеър билан бошлаймиз.
Ерга чуқур, ботсам мен,
Беркинволиб ётсам мен.
Излаб топди ошпазлар,
Мени чопди ошпазлар.
Йиғламадим полвонман,
Лекин жуда ҳайронман,
Ошпазларнинг ўзлари,
Нега ёшлар кўзлари.

  • Бу шеър нима ҳақида эканлигини тушундингизми?

  • Пиёз қандай таомларга киради?

  • Қани яна қандай сабзавотларни биласизлар?

  • Баракалла болажонлар, сизлар сабзавотларни яхши биласизлар.

  • Қани энди айтингларчи, сабзавотлар қаерда етиштирилади?

  • Кимлар етиштиради?

  • Албатта, сабзавотларни деҳқонлар етиштирадилар. Сабзавотлар витаминларга бой. Болалар учун жуда фойдали.

  • Болажонлар, келинглар бугун шу сабзовотларни рангли қоғозлардан қирқиб, мана шу ликобчага тўлдириб ёпиштирамиз. Бунинг учун бизга рангли қоғозлар, қайчи ва елим керак бўлади.

Тарбиячи болаларга доскадаги намунани кўрсатиб, рангли қоғозлардан тўғри фойдаланиш кераклигини тушунтириб туради. Болаларга мустақил иш бажаришларига имконият беради. Топшириқни бажаришга қийналган болаларга кўмаклашади.
Жисмоний дақиқа
Деразамни очаман, (ҳаракатлар билан бажарилади)
Тоза ҳаво кирсин деб.
Бадантарбия қиламан,
Танам кучга тўлсин деб.
Мустаҳкамлаш
Болаларни билимларини мустаҳкамлаш учун ўйинлар ўйнатилади. Иккита қопчага ўйинчоқ сабзавотлар ва меваларни аралаштириб солиб, болаларни иккита командага бўлинади. Ким кўп ва тез сабзавотларни мевалардан ажратиш ўйини.
Якунлаш.
Машғулот оҳирида барча болаларни бажарган ишларини кўрсатиб, яхши сўзлар билан рағбарлантириш.


Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling