I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


Download 396.47 Kb.
bet1/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi


МУНДАРИЖА:

Кириш 4
I.МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ 8
1.1. V А гуруҳча элементлари. Азот. 8
1.2. Аммиакнинг олиниши ва хоссалари. Азотни кислородли бирикмалари. 10
1.3. Фосфорнинг табиатда тарқалиши, олиниши ва хоссалари. 15
1.4. Фосфорнинг водородли ва кислородли бирикмалари. 17
1.5. Минерал ўғитлар. 21
II. МАВЗУ БЎЙИЧА БАЖАРИЛГАН ИЛМИЙ-МЕТОДИК ИШЛАР ТАҲЛИЛИ. 28
2.1.“V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзуси ўқитишнинг назарий масалалари. 28
2.2. “V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини ўқитишда илғор педагогик технологияларни қўллаш. 29
2.3. Назорат топшириқлари (жорий назорат ва оралиқ назорат бўйича саволлар ва тестлар). 44
ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР. 55
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 57



Кириш


Битирув ишининг долзарблиги. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари олдида ўз касбини пухта эгаллаган, инсонпарвар, бозор иқтисодиётининг моҳиятини тўғри тушунган, ўз Ватанини севадиган, ўзи танлаган ишлаб чиқариш соҳасида фидокорона меҳнат қилишга тайёр мутахассисларни тарбиялаб етиштириш вазифалари туради.
Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш мактаб таълими мазмунининг асосий муаммоларидан бўлиб, у умумтаълим муассасаларининг фаолиятини, ўқитиш жараёнининг мазмунини ва ўқитиш методларини жамиятимизда рўй берган ва бераётган ижтимоий, сиёсий ва маданий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайта қуришни талаб қилади.
Ҳозирги кунда ўқув жараёнида интерактив услублар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Шу сабабли олий ўқув юртларида замонавий ўқитиш услублари – интерактив услублар, инновацион технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти каттадир.
Ўқитиш жараёнида ўқувчиларга шахс сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар ҳамда замонавий методларнинг қўлланилиши уларнинг мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ёндашиш, маъсулиятини сезиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга бўлган қизиқишларининг кучайишига олиб келади.
Замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиб, дарсларни ташкил этиш таълим сифатини оширишда катта рол ўйнайди. Компьютерларда ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, слайдлар, анимацион материаллар, аудио ва видео маълумотлар, электрон кутубхоналарни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.
Машғулот материалларини шунчаки маъруза матнидан ўқиб бериш йўли билан ўқувчилар онгига сингдириб бўлмайди, уларни ўзлаштириш учун маълум ҳаракатлар тизими амалга оширилиши зарур. Машғулотлар учун тайёрланган электрон маъруза матнлари, тарқатма материаллар, слайдлар, анимацион ва видеофилмлардан фойдаланиш ўқув фаолиятини рационал ташкил этиш учун катта имкониятлар яратади.
Ҳозирда ўқувчиларнинг кўпчилигида ноутбук, планшет ёки электрон матнларни ўқий оладиган телефонларга эга. Бу эса уларга ўқитувчи томонидан тайёрланган электрон маълумотлардан мустақил фойдаланиш имконини беради.
Маърузаларни презентация намойиш этиш билан чекланмасдан, улардаги реакциялар жараёнларини изоҳлаб боришга катта аҳамият эга. Маъруза матнларини ҳар ўқув йилида мунтазам равишда кимё ва қишлоқ хўжалигини, фан ва ишлаб чиқаришдаги сўнгги ютуқлари билан бойитиш ва бошқа турдош фанлар билан уйғунлаштирилган ҳолда олиб бориш зарур.
Шундай қилиб ўқувчиларнинг келгусида турли хил экинларни парвариш қилишда, улардан юқори ҳосил олиш учун деҳқончиликнинг умумий қонуниятлари ва унинг айрим соҳаларига доир билимлардан ташқари, ҳаво ва тупроқ ҳароратининг ўзгариши, тупроқ таркибини ўрганиш, ўсимликларнинг ўсиши, улардан мўл хосил олишда кимёвий безарар экологик соф бўлган минерал ўғитлардан унумли фойдаланишни, минерал ўғитларнинг турларини билишлари, азотли ва фосфорли ўғитларнинг олиниши, уларнинг қўлланилиши -ўсимликка таъсири ҳақидаги, бу ўғитлар олинишида асосий элементлар бўлган азот ва фосфорнинг табиатда учраши ва уларнинг физикавий ва кимёвий хоссаларини чуқурроқ ўрганишлари муҳимлиги хақидаги билимларга ҳамдаминерал ўғитларни ўз ўрнида қўллаш малакасига эга бўлишлари керак.

Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling