I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8
Download 396.47 Kb.
|
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Макро ва микроўғитлар.
1.5. Минерал ўғитлар.Ўғитларнинг классификацияси. Таркибида ўсимликларнинг ўсиши, нормал ривожланиши ва мева бариши учун зарур бўлган озуқа кимёвий элементлари сақлайдиган моддалар ўғитлар дейилади. Улар юқори ва барқарор ҳосил олиш мақсадида тупроқ унумдорлигини ошириш учун тупроққа қўшилади. Ўғитлар таркибига кўра анорганик (минерал), органик, минерал- органик ва бактериал синфларга бўлинади. Улар суюқ ёки қаттиқ ҳолатларда бўлиши мумкин. Ўғитлар оддий ва комплекс ўғитларга бўлинади. Фақат битта озуқа кимёвий элементи бўладиган ўғитлар оддий ўғитлар дейилади. Масалан: натрийли селитра таркибида азот, калий хлорид таркибида калий озуқа элементларидан иборат бўлади. Икки ва ундан ортиқ озиқа элементи бўладиган ўғитлар комплекс ёки мураккаб ўғитлар дейилади. Масалан: калийли селитра таркибида азот ва калий, нитрофоскада- азот, фосфор ва калий озуқа элементларидан иборат бўлади. Аралаш ўғитлар ҳам комплекс ўғитлар жумласига кириб турли ҳил ўғитларнинг механик аралашмасидан иборат бўлади. Улар кўпинча ўғит аралашмалари дейилади. Макро ва микроўғитлар. Немис кимёгари Ю.Либих 1840 йилда ўсимликларнинг минерал озуқланиш назариясини таклиф этди. Бу назарияга мувофиқ ўсимликлар нормал ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган асосий кимёвий элементлар ўнта бўлиб улар қуйидагилардир: C, О, H, N, P, К, Cа, Мg, Fе, S. Булардан ўсимликлар учун энг муҳим бўлган элементлар учта N, P, К қолганлари эса ўсимликларга кўп миқдорларда керак бўлади. Шу сабабли уларни макроэлементлар дейилади, таркибида шу элементлар бор ўғитлар макроўғитлар дейилади. Макроўғитлар таркибидаги озуқа элементи миқдорига қараб боҳалонади. Яқин вақтларгача таркибида 50% атрофида P2O5 бўлган қўш суперфосфат энг аҳамиятли фосфорли ўғит ҳисобланар эди. Лекин ҳозирги пайтда 78-83% P2O5 сақлайдиган аралаш поли фосфат кислота тузлари олиниб, фосфорли ўғитлар сифатида ишлатилмоқда. Таркибида B, Cu, Co, Mn, Zn, Mo, J каби озуқа элементлари сақловчи ўғитларни микроўғитлар дейилади. Бу элементларни ўсимликлар жуда оз миқдорларда (миллиграмларда) ўзлаштиради. Агар тупроқда зарурий микроэлементлар миқдори оз бўлса, қанча кўп азотли ёки фосфорли ўғит солинмасин, кутилган натижа олинмайди. Чунки микроелементлар ўсимликлар организмида кечадиган барча оксидланиш- қайтарилиш жараёнларида иштирок этадиган биокатализатор (ферментлар) таркибига киради. Кўпинчилик ферментларнинг фаоллиги айниқса, Cu, Zn, Mn, Bкаби микроелементлар концентрациясига боғлиқ. Шу билан бирга улар фотосинтез, нафас олиш, азот, фосфор, калий алмашинувидв, оқсил, нуклеин кислота, углевод ва бошқа моддалар синтезида иштирок этади. Масалан, ўсимликларда Mn етишмаса энг аввало азот алмашинуви бузилади. Натижада оксидланиш-қайтарилиш реакциялари издан чиқиб, ўсимлик баргларида доғлар ҳосил бўлади. Худди шунингдек, Zn етишмаса фотосинтез жараёни сусаяди, гуллаш тўхтайди. Mo етишмаса ўсимликларда NO3- иони NH4+ га қайтарилмайди. Мис ўсимликлар учун муҳим рол ўйнайди. У оксидловчи ферментлар таркибида бўлиб, оқсил ва углеводлар алмашинувини яхшилайди, ўсимликларни замбуруғ касалликларига чидамлилигини оширади. Тупроқда - ионлари миқдорининг камайиши ҳосилдорликнинг кескин камайиши сабаб бўлади. Микроелементлар ўсимликларни паст ҳароратларда касалликларга чидаилилигини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда мураккаб комбинатсияланган ўғитлар таркибида N, P, К дан ташқари микроелементлардан B, Mo, Cu, Zn, Fe, Mn ларнинг сувда эрийдиган тузлари бўлади. Кимё саноати қуйидаги микроўғитларни ишлаб чиқармоқда: Бордатолит ўғити. Бу ўғит даолит (бор силикат) минералига сулфат кислота билан ишлов бериш орқали олинади ва таркибида 14,5% сувда эрувчи борат кислотасини бўлади. Бор суперфосфат ўғитида 2% гача борат кислотаси ва 16-18% P2O5 бўлади. Барот кислота ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган қўшимча махсулот магний борат ҳам микроўғит сифатида ишлатилади. Аммоний молибдат (NH4+)2 Mo4 металлургия ва электр лампаларини ишлаб чиқариш корхоналарининг чиқиндилари молибденли ўғит сифатида ишлатилади. Сулфат кислота саноатининг чиқиндилари- пирит куюндиси ва мис купораси, мисли ўғит сифатида ишлатилади. MnSO4, KMnO4, ZnSO4 va Zn(NO3)2 лар марганецли ва рухли микроўғит сифатида ишлатилади. Download 396.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling