I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


Download 396.47 Kb.
bet10/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi

Минерал ўғитлар. Минерал ўғитлар ер остидан қазиб олинадиган ва унга саноат усулида ишлов бериладиган маҳсулотлар бўлиб, улар таркибида тупроқ унумдорлигини оширадиган, ўсимликларнинг нормал ривожланиши учун зарур бўлган макроэлементлар мавжуд бўлади. Минерал ўғитлар асосини азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар ташкил этади.
Азотли ўғитлар. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда тупроққа азотли ўғитлар солиш катта аҳамиятга эга. Азотли ўғитлар битта озиқа элементи сақловчи оддий ва азот, фосфор, углерод, олтингугурт озиқа элементи сақлайдиган мураккаб ўғитларга бўлинади. Бундан ташқари азотли ўғитлар (аммиак ва унинг бирикмалари) ҳамда нитратли ва амидли (мочевина) ўғитларга бўлинади. Энг муҳим азотли ўғитларга суюқ аммиак, аммиакли сув, аммоний хлорид, аммоний сулфат, калий нитрат, натрий нитрат, калсий нитрат, аммоний нитрат, мочевина, аммофос, диаммофослар киради. Бу ўғитларга саноатда қўйидаги реакциялар асосида олинади:
1. Суюқ аммиак , таркибида 82.4% азот бўлади, тупроқ эритмаси ишқорий рН<11.5 бўлади. асосида олинади. Аммиак юқори атмосфера босим остида суюқ аммиакка айлантирилади.
2. Аммиакли сув, яъни , таркибида 20—22% азот бўлади. Тупроқ эритмаси ишқорий рН<11.5 бўлади.
3. Аммоний хлорид- таркибида 25% азот бўлади. Тупроқ эритмаси кучсиз кислотали рН>5 бўлади. Сода ишлаб чиқаришда қўшимча махсулот бўлиб қўйидаги реакция орқали олинади.
4. Аммоний сулфат- таркибида 21% азот бўлади, тупроқ эритмаси кучсиз кислотали рН>5 бўлади . Қўйидаги реакция асосида олинади:

5. Натрий нитрат ёки натрийли селитра- , таркибида 16% азот бўлади, тупроқ эритмаси нейтирал мухитга эга. Қўйидаги реакция асосида олинади.

  1. Калций нитрат ёки калсийли селитра- , таркибида 15-15.5% азот бўлади. Тупроқ эритмаси нейтрал мухитга эга, қўйидаги реакция асосида олинади.

  2. Мочевина ёки карбамид- , таркибида 46.5% азот бўлади. Тупроқ эритмаси нейтрал мухитга эга. Қўйидаги реакция асосида олинади.

  3. Нитрат аммоний ёки аммиакли селитра- , таркибида 35%азот бўлади. Тупроқ эритмаси кучсиз кислотали рН>5 бўлади. Қўйдаги реакция асосида олинади.

Ҳозирги вақтда азотли минерал ўғитлар Чирчиқ “Электр кимё саноат”, Навойи ва Фарғона “Азот” ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилмоқда. Дунё бўйича 2002 йилда азотли ўғитлар 72.4 млн. тонна ишлаб чиқарилди.

Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling