Дарахтларга Азот сепиш фойдаси


Download 61.67 Kb.
Pdf ko'rish
Sana15.03.2023
Hajmi61.67 Kb.
#1270208
Bog'liq
Daraxtlarga azot sepishning foydasi



Дарахтларга Азот (N) сепишнинг фойдаси борми ва қайси дарахтларга сепиш мумкин?
Бу борада ҳар бир боғбонда турлича фикрлар бўлиши мумкин. Лекин олиб борилган 
изланишлар (чет элда) шуни кўрсатадики дарахтларга Азот (N) сепишнинг фойдаси асосан 
Олма ва Гилосларда кузатилган. Бошқа дарахтларда бунинг фойдаси сезиларли даражада 
кузатилмаган.
Агар лабаратория анализи натижалари билан ҳамоҳанг тарзда дарахтларни барг орқали Азот 
(N) билан озиқлантириш тупроқ орқал берилган Азот (N) га нисбатан самаралироқ натижалар 
берган. Лекин бу Азот (N) фақат барг орқали берилсин дегани эмас албатта, уни тупроқ орқали 
ҳам қўллаш мумкин.
Азот (N) сепишнинг фойдалари: 
1. Мавсум бошида, дарахтларни барг орқали Азот (N) билан озиқлантириш мева шаклланиши 
ва яхши ривожланишида катта аҳамиятга эга. Агар барг анализ қилинган бўлса ва натижа 
2.2%дан паст бўлса, келгуси йили дарахтларни баргдан озиқлантиришни режалаштириш 
мумкин.
2. Дарахтларни баргдан Азот (N) билан озиқлантириш чангланиш даврини бир мунча чўзишга 
имкон беради ва мева тўқималарининг бўлиниш жараёнини жадаллаштиришга ёрдам беради.
Баргдан озиқлантиришда эритма таркибидаги Азот (N) миқдори юқори бўлмаслиги шарт. Ўртача 
меъёр:
-
Гуллашдан олдин: 378.5 литр сувга 1.3 килограмм (тоза Азот (N)) 
-
Гуллаш даври оҳида ва ундан сўнг бир оз кўпайтириш мумкин меъёрни: 378.5 литр сувга 
2.26 - 2.70 килограмм (тоза Азот (N)) 
Баҳорда дарахтларни баргдан Азот (N) билан озиқлантиришда камроқ меъёр (доза)дан 
фойдаланган мақул, чунки Азот (N) ли эритма янги ривожланаётган баргларни куйдириши 
мумкин.
Дарахтларни Азот (N) билан ҳосилдан сўнг ҳам озиқлантириш тавсия қилинади. Бу дарахтларга 
уйқуга кетишдан олдин куч йиғишига ва бу кучни баҳорда самарали сарфлашга ёрдам беради. 
Олиб борилган изланишдан бири шуни кўрсатадики, барг тўкилишидан олдин дарахтларни Азот 
(N) билан озиқлантириш келгуси йилги “парша” тушишини 97%га камайтиришга ёрдам берган. 
Шу сабабдан бази боғбонлар “парша”ни назоратга олиш учун кузда ҳам дарахтларни Азот (N) 
билан озиқлантиришади.
Др. Lailiang Cheng, Корнел Университети (АҚШ) олими. 
Маълумот тайёловчи: Умид Сайфудинов 

Download 61.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling