Калийли ўғитлар. Калийли ўғитлар ҳам ўсимликларнинг озуқланиши учун зарур. Тупроқда калий етишмаса ҳосил ва ўсимликларнинг ноқулай шароитга чидамлилиги сезиларли даражада пасаяди. Шу сабабли қазиб олинадинадиган калий тузларининг 90% га яқини калийли ўғитлар сифатида ишлатилади. ўзбекистонда жуда катта калий туз конлари Қашқадарё вилоятидаги Тубакет ва Сурхондарё вилоятидаги Хўжаикон конларидир. Тубакет кони негизида калийли ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш назарда тутилмоқда. Энг муҳим калийли ўғитларга: калий хлорид, калий сулфат, калий- магний сулфатлари, аралаш калийли туз, калиймаг, каинит ва карналит минераллари ҳамда калий карбонатлар киради:
Калий хлорид-KCl, таркибида 53,5-62,5% К2О бўлади. Силвинит ва карналит минералларидан олинади.
Калий сулфат-K2SO4 , таркибида 48-50% К2О бўлади. Калийни минералл тузларидан олинади.
Калий- магний суфатлари- K2SO4+MgSO4, таркибида 28% К2О бўлади.
Калиймаг (калий магнийли консентрат)- K2SO4 ва 2MgSO4+ оз миқдорда CaSO4 вa NaCl, таркибида 17,5-19,5% К2О бўлади. Бу ўғитлда озуқа элементлари иккита К ва Мg .
Калий карбонат- K2CO3 , таркибида 55-56% К2О бўлади. Калий гидроксид эритмасига карбонат ангидрид таъсир эттириб олинади:
Ёғоч ва торф кулида К23 кўп миқдорда бўлади.
Минерал ўғитларнинг озуқлик қийматини ҳисоблаш. Ўғитланинг озуқлик қийматини азотли ўғитларда азот N, фосфорли ўғитларда фосфор (V)- оксид P2O5, калийли ўғитларда К2О ларнинг фоизи орқали ифодаланган миқдорларига қараб баҳолаш қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |