I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


Download 396.47 Kb.
bet2/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi

Битирув ишининг мақсади. Кимё фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, фан юзасидан электрон ўқув модули ишланмасини шакллантириш ҳамда ўқитишни такомиллаштириш бўйича хулосалар ва тасиялар ишлаб чиқишдан иборат. Шунингдек,аграр соҳасида таълим олувчи ўқувчиларга “V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини тушунтириш билан бирга, бу гуруҳчанинг асосий элементларидан бўлган азот ва фосфор элементларининг хоссаларини хақида маълумотларни мустаҳкамлаш асносида, қишлоқ хўжалигида кенг қўлланиладиган минерал ўғитларнинг олиниши, хоссалари ва ишлатилиш жараёнлари хақида чуқур билимлар бериб, уларни бу борадаги билимларини янада мустаҳкамлаб, бу мавзуни ёритишда янги педагогик технологиялардан “Ақлий ҳужум”, “Пинборд” ва “Кейс-стади” методларини қўллаб ўқувчиларни гуруҳ бўлиб ишлашга, мустақил фикрлашга ўргатишдан иборат.
Битирув иши мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Биринчидан, таълим муассасаларида ўқитилаётган “V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини назарий ва амалий таҳлил қилиш;
Иккинчидан, “V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўлларини ёритиш;
Учинчидан, “V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини мазмун моҳиятини очиб бериш;
Тўртинчидан, “V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини ўқитишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Мавзунинг предмети анорганик кимё фанининг бўлимларидан бўлган даврий системанинг бешинчи гуруҳида жойлашган гуруҳча элементларининг хоссаларини мазмун мохиятини ўрганиш хамда уни назарий ва амалий тадқиқ этиш хисобланади. Назарий олинган билимларни амалиётда қўллаб ўргатиб борилсагина керакли натижаларга эришиш мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. Битирув ишининг предмети сифатида қишлоқ хўжалигида кенг қўлланиладиган минерал ўғитларни ишлаб чиқаришда асосий ўрин тутадиган азот ва фосфор элементларини хоссаларини ўргатиш мавзуси танлаб олинди.

Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling