I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


Азотни табиатда тарқалиши ва тузилиши


Download 396.47 Kb.
bet4/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi

Азотни табиатда тарқалиши ва тузилиши. Азот рангсиз, ҳидсиз газ бўлиб, иккита азот атомидан ташкил топган молекуладир. Азотни табиатда икки изотопи (99,6%) ва (0,4%) учрайди. Биринчи изотопи атмосферада космик нурлари таъсирида кетадиган ядро реакцияларида иштирок этади:

Азот табиатда эркин ҳолида учрайди. Ҳавода унинг ҳажмий улуши 78,09%ни, масса улуши эса 75,6%ни ташкил этади. Eр пўстлоғидаги миқдори 0.01%. Азот бирикмаларидан нитратлар ва аммоний тузлари ёмғир, дарё ва денгиз сувларида ҳамда тупроқда учрайди.
Азот молекуласида битта π- боғланиш ва иккита σ- боғланиш бўлиб, бу боғланишларни қуйидагича тасвирлаш мумкин:



ёки

: Н= Н :

Азотни олиниши ва кимёвий хоссалари. Азотни , . 1л сувда 15,4 мл азот эрийди. Саноатда азот ҳавони суюқлантириб олинади. Суюқ ҳаво буғлатилганда учувчанлиги камроқ бўлган кислороддан ажратилади. Соф азот қуйидаги реакциялар орқали олинади:

Азот молекуласи икки атомдан иборат. Улар орасида учламчи боғланиш ва унинг қисқалиги (0.109 нм) молекуланинг пухталигига сабаб бўлади. Молекулани боғлаб турувчи учта боғни узиш учун 941.4 кЖ/мол энергия сарф қилиш керак. Хона ҳароратида азот фақат литий билан, юқори ҳароратда эса бошқа металлар билан реакцияга киришиб металл нитридларни ҳосил қилади:

Азот водород билан юқори босим ва ҳароратда, кислород билан эса электр ёйи ҳароратида (3000-4000) реакцияга киришиб, аммиак ва азот (II)-оксидини ҳосил қилади:

Азот графит ва калций карбид билан реакцияга киришиб, барий ва калций цианидларни ҳосил қилади:

1.2. Аммиакнинг олиниши ва хоссалари. Азотни кислородли бирикмалари.


Аммиак ўзига ҳос ҳидли, ҳаводан икки марта енгил газдир. Сувда жуда яҳши эрийди, 1ҳажм сувда 710 ҳажм NH3 эрийди. Аммиак одатдаги босимда ва 33,4 да суюқланиб, -77,8 да кристалланади.
Лабораторияда аммиак аммоний тузлари ҳамда ишқорий ва ишқорий-ер металл оксидлари ёки гидрооксидлари аралашмасини қиздириш йўли билан олинади:

Азот аммиакни хлорли оҳак билан оксидлаш орқали олинади:

Саноатда аммиак 450-500 ҳароратда, 2*104 КПа босимда ғовак темир катализатори иштирокида азот ва водороддан синтез қилинади:
707,8 кПа босимда цианид калций сув буғлари билан ишланса аммиак ҳосил бўлади :
Аммиакни сувдаги эритмаси, яъни аммоний гидроксид кучсиз асос ҳоссасига эга:

Аммиак кимёвий жиҳатдан фаол бўлиб, бирикиш реакциясига, оксидланиш-қайтарилиш ва алмашиниш реакцияларига жуда осон киришади.

  1. Бирикиш реакциялари. Аммиак кислоталар билан бирикиб тузлар ҳосил қилади:



  1. Оксидланиш- қайтарилиш реакциялари. Аммиак кислородда ёнганда азот ва азот (ХХ)- оксид ҳосил бўлади:


Гипохлорид эритмалари аммиакни гидразингача оксидлайди,

Гидразин аммиакка нисбатан анча кучсиз асос хоссага эга, лекин кучли қайтарувчи:

  1. Алмашиниш реакциялари. Аммиакдаги водород атомлари металл, галоген ва тўйинган углеводородларни галогенли хосилаларига алмашиниши мумкин. Ишқорий ва ишқорий-ер металлар суюқ аммиакда эриб, металл амидларини ҳосил қилади:


Аммиак галогенлар билан реакцияга киришиб, азотни галогенли бирикмаларини ҳосил қилади: - уч фторли азот, газсимон модда, қиздирилганда водород билан шиддатли реакцияга киришади:

- метил йодид билан реакцияга киришиб бирламчи, иккиламчи ва учламчи аминларни ҳосил қилади:

Аммоний тузлари қиздирилганда парчаланади. Масалан:


Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling