I мавзуга оид адабиётлар таҳлили 8


“V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини ўқитишда илғор педагогик технологияларни қўллаш


Download 396.47 Kb.
bet14/26
Sana05.04.2023
Hajmi396.47 Kb.
#1276295
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
Bo\'ronova Fotima Faxriddin qizi

2.2. “V A гуруҳча элементларининг хоссалари” мавзусини ўқитишда илғор педагогик технологияларни қўллаш.


Ҳозирги кунда таълим жараёнига янги педагогик технологияларни қўллаш соҳасидаги илмий изланишлар педагогика фанида энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки турли кўринишдаги замонавий педагогик технологияларни қўллаш олий ўқув юртидаги ўқув жараёнида маърузалар, ўқув-амалий машғулотларнинг сифати ва самарадорлигини оширишни кафолатлайди десак тўғри фикрлаган бўламиз.
Ўқув жараёнида янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш ўқувчиларнинг ижодий фаоллиги, изланувчанлиги, мустақил ишлашга интилиши каби ижобий ҳолатларни шакллантиришнинг энг самарали усулидир. Маъруза ва амалий машғулотларнинг қизиқарли, баҳс-мунозарага бой ва мазмунли бўлиши, ўқувчиларни дарсга қизиқтира олиши ўқитувчилардан моҳирлик ҳамда турлича ўқитиш усулларини қўллашни талаб қилади.
Янги педагогик технологияларнинг яна бир афзаллиги шундаки, у ўқувчиларнинг мустақил ишлаш фаолиятини кучайтиради ва ўқув жараёни асосан ўқувчиларнинг фаоллиги асосида олиб борилади. Бугунги кунда ўқув вақтини кўпайтириш йўли билан таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширишга интилиш экстенсив услуб ҳисобланиб, у ҳозирги кун талабига жавоб бера олмайди. Шу боис бу жиҳат долзарблигини йўқотган.
Кейинги вақтларда модулли таълим тизимида мажмуавий ёндашув тамойили кучайиб бормоқда. Унда турли шакл, усуллар мослаштирилган ҳолда жойлаштирилмоқда. Бугунги кунда аралаш таълим инновация сифатида кириб келмоқда.
Деклан Берн "blended learning" (аралаш таълим) ҳақида шундай дейди –“ушбу таълим бой педагогик тажрибадан самарали фойдаланишга қаратилган”. Бундай ёндашув ахборотни тақдим этишда турли услубиётлардан фойдаланишни, таълимни ташкил этишда ва таълим жараёнида ахборот технологиялари, якка тарзда ва гуруҳларда анъанавий фаолиятни ташкил этишга асосланиши мумкин. Бундай турлича ёндашув ўқувчини чарчатмайди ва ўқишга бўлган мотивларини кучайтиради. Асосий масала - танланган услубиётларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш ва кам ҳаражат асосида юқори самарадорликка эришиш ҳисобланади.
Аралаш таълим кўпроқ тренингларни ташкил этишни талаб этади. Тренингларни ташкил этишда қуйидаги босқичларга эътибор қаратиш лозим:

  1. Тайёргарлик босқичи.

  2. Мақсадларни аниқлаб олиш босқичи.

  3. Тренингни ўтказиш босқичи.

Бугунги кунда blended learning таълими деганда, кундузги анъанвий таълим ва масофавий таълимнинг унсурлари комбинацияси ҳам тушунилмоқда. Бу тизимда ўқитувчи таълим марказида қолади ва интернет имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланди. Айтиш жоизки, ахборот технологияларининг таълим тизимидаги ахамияти беқиёс, тобора унинг янги кўринишлари таклиф этилмоқда.
Янги педагогик технологияларнинг турлари ва моҳиятини ўрганишдан олдин педагогик технология тушунчасининг мазмунига тўхталамиз.
Педагогик технологиянинг турлича таърифлари мавжуд бўлиб, улардан айримларини келтирамиз.
Б.Л.Фарбермен: “Педагогик технология- бу ўқитишга ўзига хос янгича (инновацион) ёндашувдир. У педагогикадаги ижтимоий- муҳандислик тафаккурининг ифодаланиши, технократик илмий онгнинг педагогика соҳасига кўчирилган тасвири, таълим жараёнининг муайян стандартлашуви ҳисобланади. “Россия олимларидан Г.К.Селевко “Педагогик технология- турли муаллифлар (манбалар)нинг барча таърифлари мазмунини ўзида мужассам этувчи умумлаштиришдан иборат” деган фикрни билдиради.
БМТнинг нуфузли идораларидан ЮНЕСКО да берилган таъриф бўйича , “Педагогик технология- бу билим бериш ва уни эгаллашда техника ва инсон ресурсларини ўзаро узвий боғлиқ ҳолда кўриб, бутун таълим жараёнини лойиҳалашда ва амалда қўллашда мажмуавий ёндашув усулидан фойдаланишдир” .
Юқоридаги фикрлардан кўрамизки, педагогик технология тушунчаси кўп қиррали бўлиб, унга педагогик, психологик, дидактик, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа нуқтаи назарлардан ёндашиш мумкин. Натижада “Педагогик технология- таълим методлари, усуллари, йўллари ҳамда тарбиявий воситалар йиғиндиси; у педагогик жараённинг ташкилий-услубий воситалари мажмуидир” деб айтишимиз мумкин бўлади.
Педагогик технологияларни қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин.
1.Умумпедагогик технология
2.Хусусий технология
3.Кичик технологиялар
Умумпедагогик технология бирор ҳудуддаги ёки таълим муассасадаги таълим-тарбиявий мақсадлар, мазмун, воситалар, бошқарув шакли ва усулларини белгилайди.
Хусусий технологияга айрим фанларни ўқитиш технологиялари, ўқи-тувчининг, (тарбиячининг) ва ўқувчининг ишлаш технологиялари киради.
Кичик технологияларга дарслар технологияси, тушунчаларни шакллантириш, янги билимларни ўзлаштириш ва мустақил ишлаш технологиялари киради. Республикамизда фаолият олиб бораётган шу соҳа мутахассисларининг фикрича “Педагогик технология-бу ўқувчилар (ўқувчилар)ни ўқитиш, ўргатиш ва уларни ҳар томонлама ривожлантириш қонун-қоидаларини ўз ичига олган педагогик тадбирлар тизими”дан иборатдир деб қаралади.
Биз танлаган тадқиқот мавзуси бўйича педагогик тажриба-синовларни ўтказиш йилларида инновацион усулларнинг моделлаштириш, намойиш қилиш, кичик гуруҳларда ишлаш, ақлий ҳужум, танқидий тафаккур, нуқтаи-назаринг бўлсин, модификацияланган маъруза каби турларидан маърузалар ва амалий-машғулотларни ўтказишда кенг фойдаландик. Шу ўринда айтишимиз зарурки, бирор маърузада ёки амалий машғулотда ўқитувчи бу усулларнинг бир неча турларидан фойдаланади, бошқача айтганда ҳар бир муваффақиятли ўтказилган машғулотда инновацион технологияларнинг бир неча тури биргалашиб юзага чиқади. Масалан, кимё фанидан ўтиладиган “V A гуруҳча элементлари”мавзусини ўрганишни олайлик.

Download 396.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling